1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?


НИКОҲДАН КЎЗЛАНГАН МАҚСАД НИМА?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

НИКОҲДАН КЎЗЛАНГАН МАҚСАД НИМА? 
“Никоҳ” сўзи “қўшилиш”, “киришиш”, “боғланиш” маъноларини билдиради. Эр-хотин ўртасини 
боғловчи битимга “никоҳ” дейилади. Чунончи, бирга турмуш қуришлари учун шаръий тўсиқ бўлмаган 
аѐл билан эркакнинг бир-биридан лаззат олишларини ҳалол йўлга солувчи битим никоҳдир. 
Никоҳ ақди (шартномаси) битимларнинг энг яхшиси саналади. Зеро, никоҳ икки инсон ўртасини 
меҳр-муҳаббат риштаси билан боғлайди. Никоҳ зурриѐт қолдиришга биринчи қадам, жинсий аъзони 
бузуқликдан сақлаш йўлидир. 
Никоҳ шарафли, муборак ақддир. Аллоҳ таоло уни бандалари фойдаси, эзгу мақсадларга 
эришишлари учун жорий қилган. 
Никоҳдан кўзланган муҳим мақсад зурриѐт қолдириш, ҳаромдан сақланишдир. 
1. Зурриѐт қолдириш. 
Уйланишни истаган кишининг биринчи мақсади Яратганга ибодат қиладиган, ҳақига дуо 
қиладиган, инсонлар ўртасида номини сақлайдиган солиҳ фарзанд кўриш бўлиши лозим. 
2. Ҳаромдан сақланиш. 
Уйланишдан энг асосий мақсад шаҳватни қондиришгина бўлмай, зинодан, бошқа 
бузуқликлардан сақланиш ҳамдир. Шаҳватни тўғри қондириш бандани ҳаромдан сақлайди. Инсон 
бутун фикрини шаҳватни қондиришга қаратиб, такрор-такрор жимо қилишга берилса, мақсади ўзини 
зинодан сақлаш бўлмаса, унинг ҳайвонлардан қандай фарқи қолади?! 
Шундай экан, ўзаро жинсий ором олишда эрда ҳам, аѐлда ҳам тўғри мақсад бўлиши керак. Бу 
мақсад ҳаромдан сақланиш учун шаҳватни ҳалол йўл билан қондиришдир. Аммо уйланишдан муроди 


28 
фақат жинсий қўшилиш ҳаваси бўлган, бундан бошқа фикри йўқ одамлар учун уйланиш фақат 
шаҳвоний ҳирсни оширади. Улар ўзларининг ҳалол аѐллари билан қаноатланмайдилар, балки ҳаромга 
оғиб кетадилар
15

КУЁВ БЎЛИШ ОДОБЛАРИ 
Ҳар бир йигит ҳаѐтидаги энг унутилмас дамларни кутади, тўй кунига ўзгача тайѐргарлик 
кўради. Куѐв бўлди, дегани ота-онасидан ташқари яна битта оилага эга бўлди, ўзининг мустақил 
ҳаѐтини бошлади, деганидир. Шундай экан, тўйдан олдин ҳар бир йигит ўзининг ҳаѐт йўлини 
танлаши, оиласини моддий таъминлай оладиган ҳолатда бўлиши керак. Зеро, йигитнинг касб-кори 
тайинли, билими ѐки қўлида ҳунари бўлса, қийинчилик кўрмай яшайди. 
Авваллари тўйдан олдин йигит-қизнинг бир-бирига қай даражада муносиблиги яхшилаб 
ўрганилган, етти аждоди обдон сўраб-суриштирилган. Қолаверса, йигитларга ўтин ѐрдириб синаб 
кўрилган. Афсуски, ҳозирда бу удумлар унутилиб, унинг ўрнига асосий эътибор қўша-қўша латта-
путта, мебел, уй жиҳозларига қаратилган. Натижада икки ѐшни қовуштириш учун жуда катта сарф-
харажат талаб қилинмоқда, ортиқча оворагарчиликлар келиб чиқмоқда. Энг ѐмони, тўй қилишда 
асосан моддиятга эътибор қаратилгани учун арзимас сабаблар билан оилалар ажралиб кетмоқда. 
Ваҳоланки, тўйга фақат моддий тарафдан эмас, маънавий-руҳий томонлама ҳам тараддуд кўрилади. 
Оила қуриш арафасида турган йигитлар қуйидагиларга эътибор беришларини тавсия этамиз: 
1. Оила қуришдан олдин оилани бошқариш ҳақида ўйланг, унга тайѐр бўлинг. Чунки мустақил 
оила қургандан кейин уни бошқариш, ота-онага “юк” бўлмаслик керак. Агар ўғил тўйдан кейин ҳам 
ота-онасига оғирлигини солаверса, хотини, фарзандлари олдида обрўйи қолмайди. Бу нарса аѐлининг 
унга нисбатан муносабати ўзгаришига, фарзандлари тарбияси бузилишига олиб боради. 
2. Тўй арафасида қаллиғингизга, унинг ота-онасига қиз томондан келадиган сарпо-суруқ, совға-
саломларга қараб баҳо берманг. Сиз йигитсиз. Ўз ғурурингиз, ориятингиз бўлсин. Моддий буюмларни 
деб ўзингизни ерга урманг, бўлажак қайнотангиз мулкига кўз олайтирманг, тама қилманг, ҳалол 
меҳнатингиз орқасидан кун кўришни ўйланг, бировга юк бўлманг. 
3. Оила қуриш сирларини тортинмасдан сўраб-суриштиринг, китоблардан ўқиб-ўрганинг, 
тежамкор бўлинг, исрофгарчиликдан сақланинг, топиш-тутиш, бозор-ўчар қилиш ҳадисини олинг. 
4. Аѐл кишининг дили нозик бўлади. Ҳадеб келинни уйда ѐлғиз қолдириб, кўчама-кўча юрманг, 
улфатлар билан овора бўлиб аѐлингизни эътиборсиз қолдирманг. Ишдан кейин дарҳол уйга қайтинг. 
Ортиқча улфатчилик баднафсликка олиб боради. Баднафслик эса саломатлик кушандасидир. 
5. Турли мишмишларга ишонманг. Сиз ўз оғзидан эшитмаган гап учун келинга озор берманг, 
тўс-тўполон кўтарманг. 
6. Аѐлингизни бегона эркаклардан ҳимоя қилинг, рашкли бўлинг. Аммо, бу меъѐридан ошиб 
кетмасин. Бўлар-бўлмасга аѐлингизни рашк қилиб зуғум ўтказманг. Чунки, уни ноўрин хафа 
қилсангиз, унда сизга нисбатан меҳр-муҳаббат сусаяди. 
7. Тўйдан олдин ҳам, кейин ҳам зинҳор ҳаром ичимликларни оғзингизга олманг, пок, озода 
ҳолда юринг. Икки ѐшнинг бахтли бўлиши улардан дунѐга келадиган фарзандларга боғлиқ. Бола 
соғлом бўлиши учун ота-онанинг еб-ичиши ҳалол бўлиши керак. Ичкилик ичиб юрадиган эр-хотиндан 
носоғлом бола дунѐга келишини ѐдда тутинг. 
8. Келин янги хонадонга бирдан мослашиб кетолмайди, ийманади, тортинади. Шунинг учун сиз 
унга шундай муомала қилинг, у бегона оилада эмас, ўз оиласида эканига ишонсин. 
9. Ҳаѐт тажрибасига эга инсонлардан маслаҳат олинг, бироқ “Қаттиқ тур”, “Бошидан бўш 
келма”, “Сирингни берма” деган гап-сўзларга парво қилманг
16


Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish