30
Ортиқча тилла тақинчоқлар, ялтир-юлтир кийимлар, меъѐридан кўп упа-элик суришга ўрганиш
қиз болани бахтсиз қилиши турган гап. Бу такаббурликка, одамларни менсимасликка олиб боради.
Қолаверса, ташқи гўзаллик инсонни одоб-ахлоқчалик зийнатлай олмайди.
Ҳар бир қиз – Аллоҳ насиб этса – бир кун она бўлади. Шунинг учун қиз бола турмуш қуришдан
олдин бола тарбиясини, чақалоқ парваришлаш қоидаларини тортинмасдан ўрганиши, билмаганини
сўраб-суриштириши керак. Шу мавзуга оид момолар ўгитини, китобларни ўқиши фойдадан холи
бўлмайди. Чунки, ѐш келинлар чақалоқ парваришлашни билмаганлари учун кўп хатоларга йўл
қўядилар. Бу борада энг яқин маслаҳатчи қизнинг онасидир. Она қизига керакли йўл-йўриқ кўрсатиб,
уни турмушга яхшилаб тайѐрлаб борса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Қиз бола ўзининг саломатлигига ҳам эътиборли бўлсин. Зеро, соғлом онадан соғлом бола
дунѐга келади. Она маънан, жисмонан соғлом бўлса, баркамол авлодни вояга етказади.
Қиз бола келин бўлиб тушганидан кейин ўзининг ижобий томонларини кўрсата билсин. Уйни
саранжом-саришта тутиш, супуриш-сидириш, ҳамма ѐқни озода тутиш асосий фазилатдир.
Турмуш ўртоғи ҳурматини жойига қўйиш келиннинг асосий вазифаси саналади. Ўзбек
оилаларида эркак бошчилик қилади. Шундай экан, келин эри билан ҳуқуқ талашмаслиги, “Мен ҳам
раҳбарман. Менинг ҳам сўзим ўтади” қабилида гапирмаслиги керак. Агар келиннинг эркакдан бирон
жиҳати (ҳусни, ота-онасининг мансаб-мартабаси ѐки бойлиги) устун бўлса, шунда ҳам эрини асло
камситмасин. Зеро, бу яхшиликка олиб бормайди.
Баъзан кекса қайнота ѐки қайнона хуноби ошиб, ўзларини тутолмай қаттиқроқ гапириб
юборсалар, келин уларнинг бетига сапчимасдан, оғир-вазмин бўлгани, бир гапдан қолгани маъқул.
Келин доим шайтонга ҳай берса, ўзига яхши бўлади. Ғазаб отига минган одам бир оздан кейин
ҳовуридан тушиб, қилмишига пушаймон бўлади, ҳатто узр сўрайди. Бунақа таранг вазиятда тилни
тийган, асабини жиловлай олган одам ютади.
Оқила келин “Қарс икки қўлдан чиқади” деган ҳикмат мағзини англаб етади. Оилада бўлиб
турадиган баъзи келишмовчиликларга келиннинг ўзи ҳам сабаб бўлади. Асаблари мустаҳкам аѐл
бундай пайтда ўзини тута олади. Айби бўлса, узр сўрайди, бошқалардан ўтса, кечиради. Шу зайл ҳаѐт
бир маромда давом этади.
Оилада бўладиган гап-сўзларни ота-онасига, қўни-қўшниларига етказиш яхшиликка олиб
бормайди. Гап ташувчилик, иғво қилиш – жудаям ѐмон одат. Бу иллат оила тинчлигини бузади.
Шунинг учун бу борада эҳтиѐт бўлиш, тилни беҳуда гаплардан тийиш керак. Тилини тийган, фойдасиз
гап-сўзлардан, беҳуда ишлардан йироқ юрган одамнинг ҳаѐти осуда, кўнгли хотиржам бўлади.
Ҳар бир ота-она қизининг бахтли бўлишини, борган жойида туп қўйиб палак ѐзишини, ўзидан
кўпайишини истайди. Аммо бу ширин истакнинг ўзи камлик қилади. Ота-она қизлари кўзида ѐш
кўрмаслиги учун унинг болалигидан шу ҳақида қайғурса, фарзандни яхши тарбиялаб, бахтга муносиб
қилиб ўстирса, мурод-мақсадига етади
17
.
Do'stlaringiz bilan baham: