1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?


КЕЛИН-КУЁВ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

КЕЛИН-КУЁВ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК? 
Ҳақиқий йигит диѐнатли қизга уйланишни мақсад қилади. Агар қиз диѐнатли бўлиб, устига 
мол-дунѐ, обрў-эътибор, гўзаллик соҳибаси ҳам бўлса, нур устига нур. Аммо бойлиги, мансаб-
мартабаси, чиройи бўлса-ю, диѐнатсиз бўлса, фазилат саналмайди. Молдор диѐнатсиз аѐл бўйсунмас, 
диѐнатсиз гўзал аѐл мағрур, обрўли диѐнатсиз аѐл такаббур бўлади. Диѐнатли аѐл гўзал, бадавлат, 
обрўли бўлсаям, камтар, хушхулқ бўлади. 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аѐлни тўрт нарса – мол-мулки, насл-насаби, 
гўзаллиги, дин-диѐнати учун никоҳлаб оладилар. Сен диѐнатлисини танла, барака топкур!” деганлар. 
Шунга кўра, уламолар уйланиш борасида етти ўлчаб бир кесишни, бўлажак келинни адолатли, 
инсоф-тавфиқли қўни-қўшнилардан сўраб-суриштиришни маслаҳат беришган. 
Мазкур сифатлар эркакларга ҳам хос. Зеро, қиз ҳам йигитнинг келишганлиги, бойлиги, обрўси, 
насабига алданиб қолмай, диѐнатли йигитни танлаши керак. Диѐнатли, солиҳ йигит жуфт бўлиш учун 
энг муҳим сифатларга эга саналади. Қолган сифатлар диѐнатдан кейинги ўринда туради. 
Диѐнатли йигит хотинини ҳар томонлама ҳимоя қилади, у билан тотув яшайди, унча-мунча 
инжиқликларини кўтаради. Энг муҳими, уни яхши кўрса, эъзозлайди. Борди-ю ѐмон кўрса, зулм 
қилмайди. Агар аѐл бирга яшашни истамаса, уни қийнаб ушлаб турмайди, йўлини очиб қўяди. 
Ҳозирда кўп одамлар куѐв танлашда охиратни ўйламай иш қилишмоқда. Улар куѐвнинг имон-
эътиқоди, одоб-ахлоқидан кўра отасининг мансабига, бойлигига учиб қизлари бахтига зомин 
бўлишмоқда. Сир эмас, ахлоқсиз, ишратпараст, нашаванд, пиѐниста, бузуқ йигитларнинг кўпи ҳаром 
даромад ҳисобига бой бўлган оилалар фарзандидир. 
Оилавий ҳаѐт қийинчилик, масъулиятларга тўла бўлади. У – ҳолатлар ўзгаришининг улкан 
майдони. Оила бойлик асосига қурилган бўлса, мол-дунѐ кетгач, нима бўлади? Чиройга, обрўга 
асосланган оилаларда бу ҳолатлар ўзгарса-чи? Шубҳасиз, оилада “инқилоб” юз беради, 
19
Манба: Муҳаммад Шариф Жуман, Аҳмад Муҳаммад, “Динда саволим бор”, 306-308-бетлар. 


33 
келишмовчилик бош кўтаради. Зеро, оила мустаҳкам асосга эмас, беқарор нарсага, шахсий истакларга 
асосланган эди. 
Аммо диѐнатга эътибор бериб оила қурилса-чи? Дин-диѐнат мусулмон қалбидаги мустаҳкам 
ақидадир. Мусулмоннинг сўзию иши имонга асосланади. Шундан келиб чиқиб бошқалар билан 
муомала қилади. 
Диѐнатли эр ѐки аѐл кенгликда Аллоҳ таолога шукрли, қийинчиликда сабрли бўлади, воқеликка 
имон билан ѐндошади, жуфти ҳалолига вафо қилади. Бахтнинг асоси дин-диѐнатда, одоб-ахлоқда. Эр-
хотиннинг бир-бирига меҳр-муҳаббати, ҳурмати ҳам уларнинг нақадар диѐнатли эканларига боғлиқ. 
Куѐв танлаш борасида қизнинг отасига, амакиси ѐки тоғаларига катта масъулият юкланади. 
Иложи бўлса, бўлғуси куѐв ҳақида яхшилаб сўраб-суриштирилса, турли усуллар орқали синаб 
кўрилса, фойдадан холи бўлмайди
20

ҲИКМАТ 
Бахтли ота-она бахтли фарзандларни улғайтиради. Бир-бирини севган, ҳурмат қилган ота-она 
фарзандлари ҳам бир-бирига меҳрли бўлади. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish