1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

ЭСЛАТМА
Қиз турмушга узатилиши билан унинг нафақаси: уй-жой, рўзғор буюмлари, кийим-кечак, озиқ-
овқат, дори-дармон, хуллас, турмуш учун зарур барча нарса билан таъминлаш унинг эри зиммасига 
юклатилади. Шундай экан, эри бўла туриб, бутун оғирлигини ота-онасига ѐки ака-укаларига солиш 
ҳеч бир мантиққа тўғри келмайди. Хотини касал бўлиб қолса, даволангани онасиникига юбориш 
белида белбоғи бор эркакнинг иши эмас. Йигитлар бу борада ҳушѐрроқ бўлишлари талаб этилади. 
ЭРНИНГ ХОТИН ЗИММАСИДАГИ ҲАҚЛАРИ 
Хотинларнинг энг яхшиси уйига боғланган бўлади, эрига ҳамиша итоат этади, ўзига қарайди, 
уйини тартибли сақлайди, фарзандларига чиройли тарбия беради, оиласини бахтиѐр қила олади. Аѐл 
эрининг ҳақларини яхши билиб, уларни бекаму кўст адо этса, рафиқалик бурчини бажарган саналади. 
Қуйида эрнинг хотин зиммасидаги энг муҳим ҳақларини келтирамиз: 
1. Хотин эрининг ҳақини ўз ҳақидан, ҳамма яқинлари ҳақидан устун қўяди. 
2. Ҳайз, нифос кунларидан бошқа вақтларда эри ундан лаззат олишни хоҳласа, ортиқча 
қаршилик қилмайди. Агар эрининг хоҳишига ижобий жавоб бермаса, гуноҳкор бўлади, фаришталар 
уни лаънатлайди. 
Бу, эрнинг хотин зиммасидаги энг муҳим ҳақларидандир. Зеро, хотин эрининг тўшакдаги 
эҳтиѐжини ўйлаши оилавий бахт омилидир. Шунингдек, аѐл ўз масъулиятини билмаслиги, эрининг 
ҳақига эътибор қилмаслиги жанжал-тўполонга сабаб бўлади, кўп ҳолда ажралишга олиб боради. 
Шунингдек, хотин эридан рухсат олмасдан нафл рўза тутмайди. Чунки рўза баҳра олишга 
тўсқинлик қилади. 
3. Хотин рухсатсиз эрига тегишли бирон нарсани – ўзининг яқинларига ҳам – бериши мумкин 
эмас. Агар берса, хотинга гуноҳ, эрга савоб ѐзилади. 
4. Хотин эридан изн олмай уйдан чиқиши, уйдан бошқа жойда ишлаши жоиз эмас. Эри 
истамаса, аѐлларга қўшилмайди. 
5. Хотин Аллоҳ таоло берган насибага рози бўлади, эрига ҳадеб инжиқлик қилавермайди, ҳаѐт 
қийинчиликлари ѐки ночор аҳволдалиги учун ғазабланмайди, оҳ-воҳ қилмайди, балки сабр-қаноат 
қилиб, эрининг ризқ топишдаги машаққатларини қадрлайди, ҳаром касбга ўтишидан қўрқиб, 
ҳожатидан ортиқ нарсаларни эридан талаб қилмайди, эрини ҳам қаноатга ундайди, ҳаром йўллардан 
огоҳлантиради. 
6. Хотин авратини беркитади, чиройини номаҳрамларга кўрсатмайди, иффатини сақлайди. 
Аѐлнинг калта, шаффоф либослар кийиши мутлақо жоиз эмас. Бунда катта бузуқлик бор. 
7. Хотин эрининг дўстига нисбатан ўзини нотанишдек тутади, эри уйида бўлмаганида унинг 
дўсти эшик қоқса, у билан сўзлашмайди. Зеро, эркак киши дўстининг хотини билан танишар экан, бу 
ҳол фитнага (бузуқликка, жанжал-тўполонга, ҳатто ажралишга) сабаб бўлади. 


40 
8. Хотин гўзаллиги билан эрига фахрланмайди, эри хунук бўлса, ѐмон кўрмайди, агар бой 
бўлса, эри олдида бойлиги билан мағрурланмайди, эрини ҳурмат қилади, қадрлайди. 
9. Хотин фарзандларига меҳрибон бўлади, уларни ҳурмат қилади, фарзандларни уришиб 
лаънатлашдан, эрига юзсизлик қилишдан тилини тияди, эрининг яхшиликларини, кўрсатган 
илтифотларини инкор этмайди. Бу жуда муҳим, оз аѐлларгина риоя этадиган хислатдир. 
Шунингдек, эр уйига кириб келганида хотин уни ўрнидан туриб, очиқ чеҳра, юзида табассум 
билан кутиб олади. 
Эрининг устки кийимини ечиб, қўлидаги нарсани олади, чанқаган бўлса, чой ѐки сув беради. 
Хотин эрининг ҳар бир буйруғига бўйсунади, унинг гуноҳ бўлмаган топшириқларини сўзсиз 
бажаради. 
Аѐл эрининг ижозатисиз бирон ѐққа, ҳатто ота-онасини кўргани ҳам бормайди. Ташқарига 
чиқиш учун аввал эридан рухсат сўраши керак. 
Хотин эрининг кийимларини ювиб-тозалайди, йиртилганини тикади, буюмларини авайлаб-
асрайди. 
Эрининг ош-нонини пиширади, дастурхонини тузайди, меҳмонини кутади, чироғини ѐқади, 
тўшагини ѐяди. 
Хотин ўзининг бойлиги, насаби ѐки гўзаллиги билан мақтанмайди, эрини бошқаларга 
солиштириб, бойлик, мансаб-мартаба, рўзғор тутишда уларга ўхшашни талаб қилмайди, эҳтиѐжидан 
ортиқ нарсаларни эрига буюриб, уни қийин аҳволга солмайди. 
Аѐл овозини эриникидан баланд кўтармайди, беҳаѐлик қилмайди, сўзи, хулқи билан унга азият 
етказмайди. 
Эри борлигида ҳам, йўқлигида ҳам уни дуо қилади, Аллоҳдан инсофу тавфиқ сўрайди, 
икковларига бахт-саодат тилайди. 
Аѐл фақат эри учун зийнатланади, чиройли либослар кияди, иффатини, номусини сақлайди, 
номаҳрам кишиларга рўпара бўлмаслик чораларини кўради, оиласи шаънини кўз қорачиғидек асрайди. 
Эрининг уй-жойини, мол-мулкини авайлаб-асрайди, унинг рухсатисиз бирон нарсани 
бошқаларга бермайди. 
Эри муҳтож бўлиб қолганида, ишлари юришмай турганида буни юзига солмайди, камситмайди, 
аксинча эрига тасалли беради, булар бир имтиҳон эканини, тезда ўтиб кетишини айтиб хожаси 
кўнглини кўтаради. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish