ХОТИННИНГ ЭР ЗИММАСИДАГИ ҲАҚЛАРИ
Эр-хотин бахтли яшашлари учун бир-бирларидаги ҳақларини яхши билиб олишлари, бунга
қатъий амал қилишлари зарур. Аввал хотиннинг эрдаги ҳақлари ҳақида тўхталамиз.
Хотиннинг эр зиммасидаги ҳақи эрнинг ўзига ҳам, молига ҳам тегишли. Хотиннинг эри
зиммасида маҳр, нафақа сингари молиявий, шахсий ҳақлари бор. Улар қуйидагилар:
1. Эр хотинига яхши муомала қилади, бирга фаровон ҳаѐт кечиради, унга озор бермайди. Зеро,
ҳадиси шарифда: “Сизларнинг яхшиларингиз хотинларига яхши муомала қилганингиздир”, дейилган.
2. Эр хотиннинг озорини кўтаради, ғазабланганида, жаҳли чиққанида мулойим бўлади, унинг
хатоларини кечиради, камчиликка йўл қўйса, босиқлик билан тушунтиради, билмаганини ўргатади.
3. Эркак хотини билан ўз қадрини туширмайдиган даражада ҳазиллашади, аѐли кўнглини
овлайди. Бу ишлар аѐл дилини қувончга тўлдиради.
4. Эркак аѐлини қизғанади, унинг ор-номусини сақлайди, оқибати бузуқлик бўладиган ҳар
қандай ҳолатга бепарво қарамайди. Аммо ѐмон хаѐлга бориш, ҳаддан зиѐд талабчанлик ҳам маъқул
эмас.
5. Эр хотинига алоҳида жой қилиб беради. Унда эрининг яқинларидан ҳеч ким бўлмаслиги
керак.
6. Эр хотинга тайин қилинган маҳрни тўлиқ беради.
7. Эр хотинини озиқ-овқат, кийим-бош каби зарур нарсалар билан таъминлайди. Эр оиласига
қилган харажатлари учун савобга эришади.
8. Эр хотинига Аллоҳ буюрган амалларни, диний масалаларни, одоб-ахлоқни ўргатади.
Аввало, имон рукнларини, барча эътиқодий масалаларни, шаръий ҳукмларни билдиради, доим
намозга ундаб туради.
9. Эр аѐлларига бирдек, адолат билан муомала қилади: мол, нафақа, жинсий алоқада бирини
бошқасидан афзал кўрмайди, қалб майлидан ўзга барча ишда уларга бир хилда қарайди.
10. Хотини ахлоқсизлик қилса, эр уни тўғри йўлга солиш учун одоб ўргатади. Бу, хотинни
ўзига бўйсунишга ундаш учунгина эмас, биринчи навбатда Аллоҳ таолога итоат этишга чақириш
мақсадида қилинади. Агар хотин намозни қолдирса, эри намозни адо қилишга қатъий тарзда буюради.
Хотин бирор фарзни қолдирса ѐки бирор ножоиз ишга қўл урса, эр бунга бепарво бўлмайди. Зеро, эр
унга масъулдир.
Хотинга одоб бериш босқичма-босқич олиб борилади. Аввало панд-насиҳат, огоҳлантириш,
тарғиб қилиш, қўрқитиш лозим. Бу фойда бермаса, тўшакда унга орқа қилиб, сўнг бир хонада
алоҳида тўшакда ѐтилади. Аммо аѐлнинг ўзини хонада ѐлғиз қолдириш ярамайди. Бир кечадан уч
кечагача шундай ѐтса бўлади. Агар буям фойда бермаса, хотинини ранжитадиган даражада, аммо
танасига зарар етказмай уради. Хотиннинг юзига, бошига, қорнига, белига, баданининг
зарарланадиган қисмига урилмайди.
Айримларга учинчи илож – уриш бир оз эриш туюлса-да, бу бизга Яратган Зот томонидан
буюрилганини унутмаслик лозим. Баъзи ҳукмларга инсоннинг ожиз ақли етмаса, уларга имон нури
ила қараб, илоҳий кўрсатмаларга таслим бўлса, ўзига фойда.
Лекин бу, доим шундай усулни қўлланглар, дегани эмас. Аслида аѐлини урадиганлар ахлоқли
кишилар тоифасига кирмайди. Қолаверса, уриш жуда зарур бўлгандагина қўлланади. Масаланинг
яна бир жиҳати ҳам бор: муаммони бу тарзда ҳал этиш хотинни талоқ қилишдан, оила бузилиб
кетишидан енгилроқдир.
11. Эр хотинининг иффатини сақлайди. Хотинини ҳаромдан ҳимоя қилиш эрга вожибдир. Бу,
хотиннинг хоҳишини қўшилиш чоғида эътиборга олиш билан бўлади.
Ҳақиқий эркак аѐлининг бегона кишилар билан бирга ўтиришига, улар билан ѐлғиз қолишига,
апоқ-чапоқ бўлиб кетишига йўл қўймайди, бундай ишларга зинҳор енгил қарамайди.
12. Эр хотинини сўкмайди, айбламайди, ҳақоратламайди, ѐмонлаб пастга урмайди, унинг
танасию хулқини, оиласию яқинларини камситмайди. Чунки бундай қилиш мусулмон кишига
мутлақо тўғри келмайди.
13. Эр хотинини яхши кўрса, ҳурматини жойига қўяди, ѐмон кўрса, зулм қилмайди. Истаса,
чидаб яшасин ѐки яхшиликча ажрашсин.
39
Шунингдек, эр аҳли аѐли ҳузурига кўчадан салом бериб киради, улардан ҳол-аҳвол сўрайди,
кўнглини кўтаради. Агар аѐли кайфияти яхши бўлса, иккиси ѐлғиз қолганида унинг сочларини силаб,
илтифот кўрсатади. Бордию хотинини хафа ҳолда кўрса, яхши сўзлар билан унга тасалли беради.
Эр аѐлига фарзанд тарбиясида яқиндан ѐрдам беради, унинг оғирини енгил қилади. Болаларга
имон-эътиқодни тушунтириш, касб-ҳунар ўргатиш, уларни жисмонан чиниқтириш кўпроқ оталар
зиммасига юклатилади.
Эр аѐлининг ѐмон қилиқларига сабр қилади, уни тарбиялаш чораларини қидиради,
ғазабланганда аѐлига сукут сақлайди. Аѐл киши заифа бўлгани учун ана шу сукутга таслим бўлади.
Эр рўзғор ташвишлари хусусида аѐли билан маслаҳатлашади, бироқ катта масъулиятли
ишларни унинг гарданига юкламайди. Шунингдек, эркак киши ўзининг ғам-ташвишлари, ишидаги
кўнгилсизликлар, зиммасидаги бурчлари, душманлари ҳақида гап очиб, аѐлини хавотирга солмайди.
Аѐли кечаю кундуз эр хизматини қилгани, рўзғор юмушларини бажаргани, фарзандларини
боқиб-тарбиялагани, оиласи хазинабони, мунис ѐр бўлгани учун унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам
фақат яхши дуолар қилади, миннатдорчилик билдиради, аѐли ҳақида ноўрин гап айтмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |