1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

МУЛОҲАЗА 
Кўпчилик ота-оналар қизларини рўзғор юмушларига ўргатишади-ю, аммо уларни илмли 
қилишни, динини танитишни унутиб қўйишади. Илмдан, диндан бехабар қизлар диѐнатли хонадонга 
келин бўлиб тушса, кўпинча муроса қила олмай қолишади. Ақлли йигитлар завжаларини исломий 
билимлар, дин асослари билан таништириб боришса, нур устига нур бўлади. Аммо бу борада етарли 
кўникмага эга бўлмаган қизлар лоқайдлик ѐки танбаллик сабаб эрлари кўнглига йўл тополмайди, 
уларнинг муҳаббатини қозона олмайди. 
ТУРМУШ ҚУРИШ АРАФАСИДА ТУРГАН ЁШЛАРГА ЗАРУР 
ТАВСИЯЛАР 
1. Оила қуришдан олдин бўлғуси турмуш ўртоғингиз ота-онасини, буви-буваларини яхшилаб 
суриштиринг. Аждодларимиз етти аждодини суриштириш одатига бежиз амал қилишмаган. 
2. Иложи борича яқин қариндошлар билан никоҳ алоқасини боғламанг. Қариндошлик 
ришталарини боғлаш учун яқинлари билан қуда бўлишга уриниш нотўғрилигини унутманг. Бу нарса 
наслий касалликларга сабаб эканини ота-онангизга ѐтиғи билан тушунтиринг. 
3. Бир оилада икки ѐки ундан ортиқ фарзандлар бир дард билан оғригани наслий касалликдан 
дарак беришини ѐдда тутинг. 
4. Жуфтингиз ичкиликбозлик, гиѐҳвандлик, кашандалик, зинокорлик каби иллатлардан пок 
эканига ишонч ҳосил қилинг. 


41 
5. Оила қуришдан олдин тиббий кўрикдан расмиятчилик учун эмас, жиддий тарзда икковингиз 
ўтишингиз керак. Бу – жуда муҳим масала. Зеро, ота-она соғлом бўлса, улардан туғиладиган фарзанд 
ҳам саломат бўлади. 
ТЎЙЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ 
Фарзанд балоғатга етганидан кейин уни уйли-жойли қилиш: йигитни уйлантириш, қизни 
турмушга бериш ота-она зиммасига юклатилади. Шу билан уларни мустақил ҳаѐтга кузатилади. 
Одатимизга кўра, никоҳдан кейин йигит билан қиз ҳақиқий ҳалол йўл билан турмуш 
қуришганини билдириш учун битта қўй сўйиб тўй қилинади. Тўй қилиш мустаҳаб ишлардандир. 
Яъни, қилса яхши, қилмаса гуноҳ бўлмайди. 
Тўйга асосан қариндош-уруғ, қўни-қўшни, маҳалла камбағаллари чақирилади. Ҳозирги 
айрим бойваччаларга ўхшаб етти маҳаллага жар солинмайди, кимўзарга ўйналмайди, 
исрофгарчилик қилинмайди. Фақат бойлар чақирилиб, ҳақдорлар эътиборсиз қолдириладиган 
маросимлар энг ѐмон йиғин саналади. Зеро, тўйдан кўзланган асосий мақсад камбағаллар қорнини 
тўйдириш, уларни хушнуд этиш, дуоларини олиш. Камбағаллар қаторида бойлар ҳам чақирилса, 
дуруст бўлади. Аммо фақат бойлар таклиф этилса, у тўй ҳақиқий тўй эмас, хўжакўрсинга 
қилинган маросимга айланиб қолади. Бундай тўйларда бойлар: “Мен фалончи бойдан ошираман”, 
деб дастурхонни турли ноз-неъматлар билан тўлдириб ташлайди, исрофгарчилик қилади. Буям 
етмаганидек, дастурхонга ҳаром ичимликлар қўяди. Ҳозирги кунда кўп тўйларда бўлаѐтган 
ачинарли ҳолатни Асри саодат давридаги тўйлар билан солиштирсак, дин-диѐнатдан, Исломдан 
қанчалик узоқлашиб кетганимиз яққол кўринади. 
Афсуски, мусулмонлар орасида динсизларга тақлид қилиш кенг тарқалди. Хусусан, бу ҳол 
тўй-ҳашамлар борасида кўпроқ ѐйилди. Тўйлар ҳаром-хариш ишларни писанд қилмаслик, 
ароқхўрлик, бошқа тубанликлар қилинадиган маросим бўлиб қолди... 
Бинобарин, шу ўринда тўйлар қандай бўлиши лозимлигини эслатиб қўймоқчимиз. Зеро, тўй 
ҳам Парвардигорга итоат этишнинг бир кўринишидир. 
Тўй никоҳни эълон қилиш учун, одамлар фалон йигит фалон қизга уйланганини билишлари
шубҳа-гумон бартараф бўлиши учун йўлга қўйилган. 
Пайғамбаримиз алайҳиссалом никоҳни эълон қилишни, одамлар орасида ѐйишни буюрганлар. 
Тўйдан мақсад кишиларни таомга даъват этиш. Яъни, таом пишириб одамларни чақириш. 
Юқорида айтиб ўтганимиздек, қўй сўйиб тўй қилиш афзал. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи 
ва саллам Сафия онамизга уйланганларида бўтқа, хурмо билан, Зайнаб бинт Жаҳш онамизга 
уйланганларида эса қўй сўйиб тўй ўтказганлар. 
Мусулмонлар тўйларни ҳалол-ҳаромни фарқлаб, маъсиятсиз ҳолатда ўтказишлари шарт. Бу 
унчалик қийин иш эмас. Биз тўйларимизни динимизга мувофиқ ўтказиш билан катта балодан, ортиқча 
сарф-харажатдан, исрофгарчиликдан, энг муҳими ахлоқсизлик оқибатида келиб чиқадиган улкан 
гуноҳлардан қутуламиз. 
Шу ўринда тўйдан олдин бериладиган тўѐна ҳақида икки оғиз тўхталиб ўтсак. Ёру биродарлар 
берадиган тўѐна беминнат кўрсатиладиган ѐрдамдир. Тўѐна қарз эмас. Шунинг учун тўѐна бераѐтганда 
ниятни холис қилиш керак. Тўѐна эгаси: “Уям менга тўѐна қилар”, деб ният қилса ѐки тўѐнаси 
каттароқ бўлиб қайтишини умид қилса, берган ѐрдами учун савоб олмайди. Тўѐна олган киши вақти-
соати келиб, тўѐна берган кишиникига тўѐна олиб борса, уям савоб олади. Одамлар орасида: “Мен 
унга тўѐна бергандим, у менга қайтармади ѐки кичикроқ нарса қайтарди”, деб хафа бўладиган, ҳатто 
жанжал чиқарадиганлар ҳам бор. Бундай қилиш нотўғри. Чунки тўѐна “чин дилдан”, деб берилган. 
Шундай бўлгандан кейин унинг қайтишини кутиш маъқул эмас. 
Яна бир масала – тўйларни тўйхонада ўтказиш масаласи бор. Имкони бўлса, тўйни хонадонда 
ўтказган афзал. Чунки бунинг файзи бўлакча. Ҳалол, пок тарзда ўтган тўйларда келин-куѐв ҳақига 
дуолар қилинади. Аллоҳ зикр қилинган жойга раҳмат, барака ѐғилади. Шу билан бирга тўйхоналарда 
ҳам тўй қилиш жоиз эканини эслатиб ўтамиз. Бироқ бунда покликка, ҳалол-ҳаромга эътибор берилса 
бўлгани. 


42 
Биз нега покликка бот-бот урғу беряпмиз? Чунки икки ѐш бахтли бўлиши, туп қўйиб палак 
ѐзиши, қўша қариши тўйлар қай тарзда ўтказилишига боғлиқ. Тўйда кўнгилсиз ҳолатлар бўлиши, 
ҳаром ичимликлар (ароқ, коняк, пиво) ичилиши, номаъқул хатти-ҳаракатлар содир этилиши келин-
куѐвнинг кейинги ҳаѐтига салбий таъсир ўтказмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайди. Устига-устак 
бегона эркагу аѐлларнинг бирга рақсга тушишлари, нопок ичимликларни ичиб, маст ҳолда “дуо” 
қилишлари соғлом инсон ақли кўтарадиган ҳолат эмас. Ўзингиз ўйлаб кўринг: дуо қабул бўлиши учун 
инсоннинг луқмаси ҳалол, кийими, бадани, қолаверса, қалби пок бўлиши керак. Энди савол туғилади: 
оғзидан бадбўй ҳид анқиб турган кимсанинг, номаҳрам эркакларга ўзини кўз-кўз қилиб ўйинга 
тушаѐтган ҳаѐсиз хотиннинг дуоси қандай қабул бўлсин?! 
Бу аянчли аҳволни тўғрилаш ўзимизга боғлиқ. Биз исрофгарчиликдан, манманликдан холи 
тўйларни ният қилган, фарзандларимиз бахтли бўлишини истар эканмиз, тўйларимиз ҳақида чуқурроқ 
мушоҳада қилишимиз, ҳар жиҳатдан фойдали йўлни танлашимиз, келин-куѐвнинг келгуси ҳаѐтига 
раҳна соладиган нопок ишлардан сақланишимиз талаб этилади. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish