1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?


НИКОҲНИНГ БИРИНЧИ КЕЧАСИДА ҚИЛИНАДИГАН ИШЛАР



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

НИКОҲНИНГ БИРИНЧИ КЕЧАСИДА ҚИЛИНАДИГАН ИШЛАР 
Балоғатга етган ҳар бир йигит-қиз ўзининг мустақил ҳаѐтини келин-куѐвликдан бошлайди. Бу, 
ота-боболаримиздан қолган мерос бўлиб, унинг ҳам одоблари бор. 
Мустақил ҳаѐтни поклик асосига қуриш учун чимилдиққа кирадиган келин-куѐв аввал таҳорат 
олишлари, хушбўйликлар суриб, чиройли либос кийишлари тавсия этилади. 
Никоҳли ҳаѐтни бошлаш арафасида ҳар қандай инсонда кучли ҳаяжон бўлади, қалби бир олам 
орзу-истаклар билан тўлиб-тошади. Чунки оила ҳаѐтига қўйилаѐтган илк қадам кишини ўзгача 
туйғулар уммонига ғарқ этади. Бундай пайтда қилинадиган ҳар бир иш, айтиладиган ҳар бир сўз умр 
бўйи хотирада муҳрланиб қолади. Шу сабаб бўлса керак, одамлар бу ҳодисага алоҳида аҳамият 
беришади. 
Куѐв келиннинг олдига илк бор кираѐтганида хурсанд ҳолда бўлиши, уйга очиқ чеҳра билан 
кириб келиши, келинга мулойимлик билан муомала қилиши тавсия этилади. Чунки, келин 
ҳаяжонланади, ҳадиксирайди, бегона уйда ўзини ноқулай ҳис этади. Куѐвнинг гўзал муомаласи 
келинни мана шундай ҳолатдан чиқаради, ўрталарида илиқлик пайдо бўлади. 
Куѐв “бисмиллаҳ” деб ўнг оѐқ билан, салом бериб уйга киради. Кейин келиннинг пешонасига 
қўлини қўйиб, мана бу дуони ўқийди: “Аллоҳумма, инний асъалука хойраҳаа ва хойра маа жабалтаҳаа 
ъалайҳ, ва аувзу бика мин шарриҳаа ва мин шарри маа жабалтаҳаа ъалайҳ”. 
Дуонинг маъноси: “Ё Аллоҳ! Сендан аѐлимнинг яхшилигини, Сен унга берган ахлоқнинг 
яхшилигини сўрайман. Унинг ѐмонлигидан, Сен унга берган ахлоқнинг ѐмонлигидан паноҳ 
беришингни сўрайман!” 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу дуони ўқишни уйланган кишига тавсия 
этганлар (Абу Довуд ривоят қилган). 
Дуодан сўнг иккиси биргаликда нафл намоз ўқишади. Куѐв имом бўлади, келин орқада (ўнг 
тарафда туриб) иқтидо қилади. Бу намозни ҳар бири алоҳида ўқиса ҳам бўлади. Лекин бирга ўқишгани 
маъқул. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Агар сизлардан бирон киши 
уйланса, қўшиладиган кечада икки ракат намоз ўқисин. Келинга – орқасида – икки ракат намоз 
ўқишни айтсин. Шунда Аллоҳ ўша уйда яхшилик (пайдо) қилади” (Баззор ривоят қилган). 
Бу намознинг аҳамияти жуда катта. Маълумки, никоҳ кечасида куѐвда ҳам, келинда ҳам озми-
кўпми ҳаяжон бўлади. Айниқса, келин бегона жойда ўзини ноқулай сезиши, куѐвдан чўчиши мумкин. 
Иккиси бир бўлиб намоз ўқишса, мана шундай салбий ҳолатлар барҳам топади. Куѐв имом бўлиб, 
келин иқтидо қилиб, бир тан-бир жонга айланишади. Намоздан кейин қўлни дуога очиб, Аллоҳдан 
29
Манба: Ўктам Муҳаммад Мурод, “Эр-хотинлик бахти ѐхуд жинсий маданият”, 100-102-бетлар. 


44 
осуда ҳаѐт, фаровон турмуш, солиҳ фарзандлар сўрашади. Янги ҳаѐт остонасида турган ѐшлар учун 
мана шу онлардаги ибодатнинг ўрни жуда ҳам беқиѐс. 
Аниқланишича, келин-куѐв бирга намоз ўқишганида иккиси танасидаги зарарли зарядлар, 
руҳий таранглик йўқолиб, ўрнини хотиржамлик, бир-бирига меҳр-муҳаббат туйғуси эгаллар экан. 
Афсуски, ота-бобларимиз амал қилиб келган мана шу одат бугунги кунда бир оз 
унутилаѐзгандек. Унинг ўрнига ҳар хил бидъат-хурофотлар ўргатиляпти. Аслида, оила остонасида 
турган ѐшларга жўяли маслаҳат берилса, ирим-сиримларга йўл қўйилмаса, янги қурилган оила 
аъзолари бахти учун мустаҳкам замин тайѐрланган бўлади. 
Намоз ўқиб дуо қилишгач, келин-куѐв ўзларига ажратилган хонага киришади... Ораларида 
ўзаро суҳбат қурилади, бир оз илиқлик пайдо бўлганидан кейин куѐв келинга мулойимлик билан 
яқинлашади... Илк ҳаракатлар жуда муҳимдир. Таналар бир-бирига тегадиган вақтда куѐв ўзини қўпол 
тутмаслиги керак. Чунки, бу кечадаги ҳар битта ҳаракат бутун умр эсда қолади, инсоннинг келгуси 
ҳаѐтига таъсир қилади. 
Куѐв аввалдан режалаштирилган қисқа суҳбат муҳитини яратади. Бу суҳбатда севгисини, 
биргаликда уйғонадиган ҳиссиѐтларни тилга олади, аѐлига ҳам гапириш имконини беради. Шундай 
қилинса, ҳаяжон босилади, ораларида яқинлик пайдо бўлади. Жинсий алоқадан олдинги суҳбат жуда 
муҳим. Чунки баъзи аѐлларда ўта кучли ҳаяжон яқинликка тўсқинлик қилиши мумкин. Натижада 
ғийбат, мишмиш гаплар бошланади. Кимнидир касал деб табибга, кимнидир кўнгли йўқ, деб иссиқ-
совуқ қилиш учун фолбин олдига олиб борилади… 
Бундай ҳаяжонли дамда тутилиш эркакда ҳам бўлади. Буни тўғри тушуниш, ѐмонликка 
бурмаслик лозим. Ёшлар бир-бирларини тушуниб олгунларича муҳлат берилади, ҳовлиқиш 
ярамайди... 
Жинсий алоқадан олдин “бисмиллаҳ”, деб мана бу дуо ўқилади: “Ё Аллоҳ! Бизни, бизга 
берадиганинг фарзандни шайтондан йироқ қил”. 
Шундай дуо қилинса, туғилажак фарзандга шайтон зарар етказа олмайди. 
Эр-хотин алоқа вақтида нозик муносабатда бўлади, қўпол ҳаракат қилмайди, тозаликка риоя 
этади. Қўшилишдан олдин ҳазил-ҳузул, ўйин-кулги қилиш, эркалаш лозим. Шунда шаҳват тўла 
қўзғалади. Тўлиқ шаҳват билан дунѐга келган фарзанд соғлом, бақувват бўлади. Шунингдек, жинсий 
алоқа вақтида гаплашмаслик, устига бирон нарса ташлаб олиш тавсия этилади. 
Афсус билан айтамиз, баъзи жойларда куѐвнинг бемаза ўртоқлари ѐки куѐвжўраси озгина ароқ 
ичиб олса ҳаяжон бўлмаслигини “маслаҳат” бераркан. Бу – жудаям нотўғри гап. Чунки, ароқ ичган 
одамнинг луқмаси булғанади, дуоси қабул бўлмайди. Қолаверса, ҳаром ичимлик қонга сингиб, 
бўлажак зурриѐтга салбий таъсир қилиши мумкин. Биринчи кечани ҳаром луқма билан бошласа, бу 
нарса келгуси ҳаѐтига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Шунинг учун бу борада жуда эътиборли 
бўлишни йигитларга алоҳида тайинлаймиз. 
Ҳаяжонни босиш учун намоз ўқишдан, дуо қилишдан зўр нарса йўқ. Бунда Аллоҳдан яхшилик 
сўралади, савоб олинади. Бир ҳаракатда иккита фойда! Ҳаром нарсаларни еб нима фойда топади 
одам?! Фақат зарар кўради: имонига ҳам, соғлиғига ҳам катта зиѐн етади. 
Мусулмон одам ҳар қандай ҳолатда шариат кўрсатмаларига амал қилади. Шу билан бахтли 
бўлади. Бугунги кунда дин-диѐнатдан бехабар айрим ѐшлар куѐвжўралик қилиб, ўзларича “фойдали” 
маслаҳатлар беришади. Бундоқ эътибор берилса, уларнинг кўрсатмаси на динимизга, на миллий 
қадриятларимизга тўғри келади. Кўпи Европага тақлидан қилинадиган ишлар. Унутмайлик: биз –
мусулмон фарзандимиз. Шунинг учун ҳар бир амалимиз муқаддас Динимиз кўрсатмасига биноан 
қилинади. Никоҳ кечасидаги ишлар ҳам шариат кўрсатмаларига мос равишда амалга оширилади. Ота-
боболаримиз мана шундай тавсияларга амал қилиб кам бўлишмаган. Биз ҳам аждодлар йўлидан 
борсак, икки дунѐ саодатига эришамиз. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish