1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

ИЛК ОҚШОМ ИЗТИРОБЛАРИ 
Никоҳнинг биринчи кечасида айрим ѐшлар қовушиш бахтидан бебаҳра қоладилар. Бунга фақат 
йигит айбдор, дейиш нотўғри. Балки икки тараф ҳам озми-кўпми сабабчи бўлади. 
Қуйидаги омилларга кўра, келин-куѐвлар никоҳнинг илк оқшомида жинсий яқинлик 
қилолмайдилар: 
1. Куѐвдаги сабаблар: 
– Аѐл руҳиятини тушунмаслик, уни “эритиш” усулларидан бехабарлик; 
– жинсий алоқани жуда қийин иш деб билиш; 
– яқинлик қилишга руҳан тайѐр эмаслик, ўзбекона тўй ташвишларидан чарчагач, биринчи 
кечадаги вақтинча ожизликни мижоз сустлигига йўйиш; 
– аѐлнинг нозик аъзолари тузилишини, ўзига хос хусусиятларини билмаслик; 
– ҳар хил яллиғланиш касалликлари сабаб мижоз сусайиши. 
2. Келиндаги сабаблар: 
– Жинсий қовушишга руҳан тайѐр эмаслик, қўшилишни фақат куѐвга боғлиқ иш, деб билиш, ўз 
вазифасини англамаслик; 
– чимилдиқда куѐвга меъѐридан ортиқ қаршилик кўрсатиш эркак жинсий майлини кескин 
сўндиришини билмаслик; 
– жинсий муносабат келажакда эр-хотин ўртасини боғловчи асосий восита эканини 
тушунмаслик, қовушишни ѐқимсиз иш деб ўйлаш ва ҳоказо
32

КУЁВЛАРГА МАСЛАҲАТ 
1. Биринчи жинсий алоқанинг мақсади тезроқ қовушиб, қизлик пардасини бартараф этиш, деб 
хато ўйламанг. Айнан илк муносабат кейинги ҳаѐтингизга мазмун киритишини тушуниб етинг; 
2. Қизлар қулоғи билан суйишини, ширин суҳбатлар аѐл бош миясидаги шаҳвоний марказни 
қўзғатиб, унда жинсий алоқага мойиллик туғдиришини унутманг; 
32
Манба: Ўктам Муҳаммад Мурод, “Эр-хотинлик бахти ѐхуд жинсий маданият”, 106-107-бетлар. 


50 
3. Аѐлнинг эроген ҳудудлари, яъни жинсий майл қўзғатадиган аъзолари – бўйин, томоқ, лаб, 
оғиз бўшлиғи, сийналар, елка соҳаси, соннинг ички тарафи, ташқи жинсий аъзолар териси, қиннинг 
уст томонида жойлашган клитор ҳақида етарли тасаввурга эга бўлинг; 
4. Ўзингизни қўлга олинг, ўта ҳаяжон ҳам, ниҳоятда совуққонлик ҳам сизга панд бериши 
мумкин; 
5. Алоқадан сўнг жуфтингизда нохуш кайфият пайдо бўлмаслиги учун уни эркалашда давом 
этинг. Сўнг – қон ичкарига кетиб қолмаслиги учун – келинни бир оз чўккалатиб ўтказиб қўйинг; 
6. Гоҳида олат қўзғалиши келин устига чиқилганда сўниши мумкин. Бу, сизнинг ортиқча 
ҳаяжонингиз натижасидир; 
7. Эркалаш жараѐнида шаҳват тўкилиб кетиши ѐки олат қин ичига киритилиб улгурмасдан 
бўшаниш ҳолатлари ҳам кўп учрайди. Бу ҳолат жинсий аъзоларда шаҳват суви меъѐридан ортиқ 
ишлаб чиқарилгани, сизнинг бир оз тажрибасизлигингиз оқибатидир. Бундай ҳолатни тўғрилаш жуда 
осон. Зеро, кейинги алоқаларда эҳтирос унчалик жўшмайди, уруғ тез тўкилмайди; 
8. Камдан-кам куѐвлар биринчи уринишдаѐқ бу ишнинг уддасидан чиқишади. Кўпинча 
иккинчи уриниш самара беради. Биринчи уринишдан ҳафсалангиз пир бўлганини келин асло 
сезмасин. Чунки ўзингизни қўлга олсангиз, яхши кайфиятда бўлсангиз, жинсий хоҳиш тезда 
тикланади. Мабодо кейинги оқшомларда ҳам мақсадга ета олмасангиз, моҳир шифокорга тортинмай 
мурожаат қилинг. 
Айрим ота-оналар илк оқшомда қовушолмаган ѐш келин-куѐвларни зудлик билан фолбин ѐки 
муллаларга олиб боришади. Баъзи сохта табиблар эса уларга “душманлар иссиқ-совуқ қилиб қўйган”, 
деб ташхис қўяди. Натижада куѐвда “руҳий жинсий ожизлик” пайдо бўлади. Шунинг учун бундай 
пайтда жинсий алоқага нима тўсқинлик қилаѐтганини аниқлаб, шунга қараб муолажа қилинса, 
кўрилган чора-тадбирлар самара беради
33


Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish