1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?


КУЁВ БОЛАГА МУҲИМ ЭСЛАТМА!



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

КУЁВ БОЛАГА МУҲИМ ЭСЛАТМА! 
1. Илк висол оқшоми келиннинг ҳайз пайтига тўғри келиб қолса, қовушиш бир неча кунга 
сурилади. Зеро, ҳайз вақтида яқинлик қилиш мумкин эмас. Қолаверса, ҳайз пайтида бокиралик 
аломатини аниқлаш имкони бўлмайди. Бу нарса куѐв бола кўнглига шубҳа оралашига, кейинчалик 
ҳатто оила бузилишига сабаб бўлиши мумкин. 
2. Илк оқшомдаѐқ бир неча бор яқинлик қилишга интилиш нотўғри. Чунки, бунда қон йўқотиш 
хавфи бор. Одатда, иффат пардаси барҳам топганидан кейин камида уч кун жинсий алоқани тўхтатиб 
туриш шарт. Акс олда оғриқ азоби ѐш келинчакнинг жинсий алоқадан безиб қолишига, турли 
дардларга чалинишига сабаб бўлади. 
ЯҚИНЛИКДАН ОЛДИН НИМАЛАР ҚИЛИНАДИ? 
Қўшилиш пайтида бир-биридан имкон қадар тўлиқ лаззат олиш эр-хотин саодати асосидир. 
Зеро, бири ѐки иккиси ҳам жуфтидан лаззат ололмаса, турмушларига жиддий хатар туғилади. Шу 
маънода қуйида қўшилишдан олдин қилинадиган айрим ишлар ҳақида тўхталиб ўтамиз. 
1. Безаниш, хушбўй бўлиш. 
Бу нарса эр-хотиннинг бир-бирига иштиѐқини орттиради, ҳирсини кучайтиради. 
Безак, хушбўйликлар эркагу аѐлни бирдай гўзал қилади. Безак кўз учун лаззатдир. Кўз безакли 
нарсаларни кўрса, қувонади. Хушбўй димоққа лаззат бахш этади. Инсон ширин ҳидлардан завқланади. 
Шунинг учун жумага, ҳайитга, бошқа оммавий йиғинларга хушбўй бўлиб бориш тарғиб этилади. Зеро, 
мусулмон банда ҳар жиҳатдан чиройли бўлиши керак. 
Бу ҳол эр-хотин ўртасида янада муҳим. Хотин эри олдида доим безаниб юриши талаб этилади. 
Бунга қўшилиш олдидан алоҳида эътибор берилади. Чунки безак аѐлни эри кўзига янаям чиройли 
кўрсатади, хушбўйлик ўзига тортади, эрини мамнун қилади. 
Безак эри олдида чиройли либосларни кийиш билан бўлади. Шунингдек, хотин тилла 
тақинчоқлар тақиши, сурма, упа каби воситалардан фойдаланиши ҳам мумкин. 
Сочларини чиройли турмаклаб, қўлдаги, болдирдаги ортиқча тукларни кетказиб безанса ҳам 
бўлади. Айниқса, танаси, оғзининг тозалигига эътибор бериши, қўлтиқларидаги бадбўй ҳидларни 
кетказиши керак. 
30
Манба: Муҳаммад Аҳмад Канъон, “Эр-хотинлик асослари”, 35-37-бетлар. 


46 
Ўз навбатида, эр ҳам хотини учун чиройли бўлади. Жумладан, эр сочини тўғрилайди, 
мўйлабларини қисқартиради, бадани, оғзининг тозалигига аҳамият беради, хотини учун ўзини хушбўй 
қилади, муносиб тарзда безанади. Токи хотинининг кўзи ундан қувонсин, тотли ҳидига ғарқ бўлсин. 
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга 
хушбўй нарса суртиб қўярдим. У зот аѐлларини айланиб чиқардилар” (Имом Бухорий ривоят қилган). 
2. Кийимлар. 
Эр хотини билан кийимларини ечмай туриб яқинлик қилиши маъқул эмас. Зеро, киши бу ҳолда 
ўзи истаганидек лаззат ололмайди. Эр-хотин бир-бирларининг ҳамма аъзоларига қарашлари мумкин. 
Бунда гуноҳ йўқ. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish