1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

ШАҲВАТ СУСТЛИГИ 
Шаҳват қуввати одамнинг мижозига қараб турлича бўлади. Кимнингдир шаҳвати кучли бўлиб, 
бир кунда хотини билан бир неча бор қўшилишга муҳтож бўлса, кимнингдир шаҳвати суст, 
хотинларга қизиқиши бўлмайди. Бу ҳол гоҳо касалликдан бўлса, гоҳо соғ одамда ҳам рўй беради. 
Яхши мижоз мўътадил мижоздир. Мўътадил мижозли эркак кучли ҳирс этмай ҳафтада хотини билан 
бир-икки марта қўшилса, кифоя қилади. 
Шаҳватнинг кучли ѐ кучсиз бўлиши аѐлларга ҳам хос. Аммо умуман олсак, аѐллар шаҳвати 
эркакларникига қараганда сустроқ бўлади. Уларнинг шаҳвати бир меъѐрда кучли ѐки заиф бўлиб 
турмайди. Балки ҳайз, ҳомила, эмизиш, ишдан чарчаш натижасида таъсирланадиган нафсий ҳолатига 
кўра кучайиб-пасайиб туради. 
Бу китобимиз тиббий йўналишда бўлмагани учун касаллик туфайли келиб чиқадиган шаҳват 
сустлигига тўхталмаймиз. Бу ҳақида соҳа мутахассисларига мурожаат этиш лозим. Аммо биз 
касалликка боғлиқ бўлмаган, аѐллардаги даврий ҳолатлар сабаб юз берадиган шаҳват сустлиги ҳақида 
тўхталмоқчимиз. 
Бунинг учун қуйидагиларга диққатни жалб этамиз: 
Биринчидан, юқорида қайд этилган ҳолатлар табиий мижозли одамга нисбатан айтилди. Биз 
шаҳватни қўзғовчи манзарани кўриб шаҳвати қўзғалган ҳар бир инсонни шаҳвати кучли, дея 
олмаймиз. Кўпинча унинг аслий мижози бошқача бўлади. Шаҳвоний ҳолатга кўз тушса, шаҳват 
қўзғалиши маълум нарса. Дуруст бўлмаган ҳолда шаҳват қўзғалмаслиги учун Аллоҳ таоло мўмину 
мўминаларни ҳаромга қарамасликка буюрган. Кўзни тийиш нафсга хотиржамлик, шаҳватга сокинлик 
беради. Нафс жиловини бўш қўйиш, эҳтиѐтсизлик шаҳватни қўзғайди, бузуқ йўлларга бошлайди. 
Иккинчидан, баъзи ҳолларда, хусусан, эркак киши ўзини соғ-саломат деб билганида унинг 
шаҳват сустлиги касаллик сабабидан бўлмайди. Бинобарин, у сиқилмаслиги, ўзида йўқ ожизлик 
ҳақида ўйламаслиги керак. Гоҳо эркак аѐли билан қўшилаѐтганида ҳаракати йўқолади, шаҳвати 
сусаяди, закари бўшашади. Ваҳоланки, илгари бунақа бўлмасди. Сўнг у ўзини касал, жинсий заиф, деб 
ўйлаб қолади. Аслида ундай эмас. Унинг сабаби аѐлга боғлиқ. Эрнинг бу ҳолати аѐли тортинишидан, 
аѐлини ѐқтирмаслигидан, аѐлидан нохуш ҳид туйишидан ѐки аѐли эрини ѐқтирмай безовта қилганидан 
бўлади. 
Тўртинчидан, биз юқорида аѐл шаҳвати эркакникидан заифроқ бўлишини, аѐллар шаҳвати 
толиқтирувчи ѐки ғайратбахш сабабларга кўра заифлашиб-кучайиб туришини айтган эдик. Бу ўринда 
айнан шу масалага эр-хотин диққатини қаратмоқчимиз. Зеро, бу жуда муҳим масаладир. Буни 
билмаслик эр-хотин ҳаѐтини бузади, унинг беғуборлигини кетказади. Аѐллар шаҳвати бир меъѐрда 
турмаслигини билмайдиган эрни баъзида хотинининг тўшакда совуқ, суст ѐки очиқ сохталик билан 
муносабат қилаѐтгани довдиратиб қўяди. Эр бу ҳолдан ҳайратланади, кўнгли ғашланади. Хотинининг 
сустлигини оқлайдиган ҳеч қандай сабаб тополмайди. У, “Хотиним носоғлом мижозли экан”, деб 
ўйлаб қолиши ѐки “Мендан бошқани севармикан”, деган гумонга бориши мумкин. Агар яхши ўйга 
бориб, бу гумонларнинг ҳаммасини тарқатиб юборса ҳам, хотинининг аҳволини билмаслиги 
келажакда унга бўлган майлларини парчалашга, ўз туйғуларини тийишга ундайди, хотинидан 
узоқлашишни, хотини унинг хоҳишларини қўзғамаслигини истаб қолади. У, “Шундай қилсам, 
хотиним хурсанд бўлади”, деб ўйлайди. Ваҳоланки, бу нотўғри фикр хотинининг аламини баттар 
34
Манба: Муҳаммад Аҳмад Канъон, “Эр-хотинлик асослари”, 38-40-бетлар. 


52 
оширади. Хусусан, эрнинг бу йўриғи аѐлида шаҳват сусайиши даври ўтиб, кучайиш даврига тўғри 
келса, хотинига янаям қаттиқроқ таъсир қилади. 
Эр хотини бошидан кечирадиган даврларни билиши, хотини шаҳвати сусайганида сабр 
қилиши, ундай пайтда аѐлига оғирлик солмаслиги лозим. Шунингдек, ўз навбатида, хотин ҳам – гарчи 
шаҳвати сусайган давр бўлса-да – эрининг рағбатига имкон қадар ижобий жавоб берсин. Агар аѐл 
фаросатли бўлса, муносабатларини зўраки қилаѐтганини эрига сездирмайди, хожасини бахтли 
қилишни уддалайди
35


Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish