1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

УРУҒНИНГ ТЕЗ ТЎКИЛИШИ 
“Уруғнинг тўкилиши” деганда, эр-хотинда шаҳват чўққисига етиб, эрдан уруғ отилиб 
чиқишини, хотиндан уруғдонлар ажралишини (оргазм) кўзда тутилади. Аѐллар уруғдон ажралишида 
деярли муаммо сезишмайди. Бу борада эркакларда кўпроқ муаммо бўлади. Баъзи эркаклар закарини 
аѐли фаржига киргизиши билан ѐки ҳали киргизмасиданоқ уруғи отилиб кетади. 
Биз бу ўринда касаллик ҳолатлари ҳақида гапирмаймиз. Зеро, бу нарса бизнинг соҳамизга 
кирмайди. Китобимиз ҳам у ҳақида эмас. Лекин эркакларга, хусусан, ѐш йигитларга, уруғ тез отилиб 
кетиши касаллик эмаслигини билдириб қўймоқчимиз. 
Бу, умуман олганда, эркакларда учрайдиган ҳолат. Бунинг боиси эркакнинг жинсий-ҳиссий 
аъзоси бўлган закари очиқлиги, унга ҳар қандай нарса тез таъсир қилишидир. Унга бирон нарса тегса, 
шаҳвати қўзийди, уруғ тез ажралиб кетади. Бундан ташқари, баъзи эркаклар шаҳвати кучли бўлади, 
қўшилиш пайтида уруғини зўрға тутиб туради, истагига қарши ўлароқ, уни тез чиқариб юборади. 
Уруғнинг тез ажралиб кетиши эр-хотинни бирдай безовта қилади. Зеро, улар қўшилиш имкон 
қадар узоқроқ давом этишини исташади. Хўш, бундай пайтда нима қилиш керак? 
Бунинг учун уруғ эрта отилишини тўсадиган қуйидаги усулларни қўллаш лозим: 
1. Эр хотинини қучоқлаѐтганида закарини аѐли баданига текказишдан (яъни, таъсирчан 
ишлардан) эҳтиѐт қилади. 
2. Қўшилиш олдидан фикрини бошқа нарса билан чалғитиб, шаҳватини босиб туради. 
3. Қўшилаѐтганида ўзи ҳам, аѐли ҳам иложи борича кам қимирлаши керак. Зеро, фарж ичига 
закарнинг ишқаланиши эркак шаҳватини қўзғайди. Натижада уруғ тез отилиб кетади. 
Агар эр бу тавсияларга риоя этса, шаҳватини имкон қадар бошқара олади, қўшилиш чўзилади. 
Бу нарса аѐлининг ҳам ундан кўзлаган мақсадига етишига ѐрдам беради. 
Эр уруғи тез ажралиши аѐлини нохуш қилади. Чунки аѐл мақсадига эркакдан секинроқ етади. 
Эркакдан уруғ ажралиши билан шаҳвати бутунлай сўнади, закари бўшашади, хотини ҳали мақсадига 
етмаган бўлса ҳам, қўшилишни давом эттиролмай қолади. Одатда, уруғ чиққанидан сўнг ҳам хотини 
33
Манба: Ўктам Муҳаммад Мурод, “Эр-хотинлик бахти ѐхуд жинсий маданият”, 107-109-бетлар. 


51 
мақсадига етгунича қўшилишни давом эттирадиганлар жуда кам. Шунинг учун эр-хотин бир-бирига 
мувофиқ ҳолда, уруғ ва уруғдон ажралишида ҳамкор бўлишлари лозим. Уруғ билан уруғдон 
номувофиқ ажралиши ўзаро келишмовчиликларга, кўп ҳолларда ажралишга ҳам олиб боради. 
Уруғ тез ажралиб чиқишини касаллик деб ўйлайдиган ѐшларга унинг касаллик эмаслигини 
билдириб, кўнгилларини хотиржам қилиб қўйиш керак. Зеро, уруғ тез ажралиб чиқиши ѐшлардаги 
табиий ҳолат саналади. Шу ўринда жинсий аъзони заруратсиз ушламасликни, уни ўйнамасликни 
тавсия этамиз. Бундай ножўя ишлар келажакда уларга ташвиш олиб келади, кўпинча хатарли 
ҳолатларга ҳам сабаб бўлади
34


Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish