1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?


 Жимодан сўнг имкон қадар тезроқ ғусл қилиб олиш



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

13. Жимодан сўнг имкон қадар тезроқ ғусл қилиб олиш. 
Жинсий алоқадан кейин эр-хотинга ғусл қилиш (яъни, танани тўлиқ поклаш, бошдан оѐқ бир 
сидра яхшилаб ювиниш) шартдир. Бунда маний (эрлик уруғи) тушадими-тушмайдими, фарқи йўқ. 
Эркак жинсий аъзосининг уч қисми аѐл жинсий аъзосига кирса, иккисига ҳам ғусл қилиш лозим 
бўлади. 
Жунубликдан кейин иложи борича тезроқ ғусл қилиб олган маъқул. Аммо ҳар доим ҳам бунинг 
имкони бўлавермайди. Баъзида жунубликдан кейин ухлашга, таом ейишга, ичимлик ичишга тўғри 
келиб қолади. Шундай пайтда таҳорат қилиб олиш ѐки икки кафт, оғиз-бурун, юзни яхшилаб ювиш 
кифоя қилади. 
ЮВИНИШ ТАРТИБИ 
Ҳозирги пайтда кўп ѐшлар шаръий ғусл нималигини ҳам билмайди. Аслида балоғатга етган ҳар 
бир инсон (айниқса, келин-куѐвлар) ғусл билан боғлиқ ҳукмларни беш қўлдай билишлари лозим. 
Чунки жинсий алоқадан кейин тўлиқ покланиш учун бу ҳукмларни ўқиб-ўрганиб олиш зарур. 
Шуни ѐдда тутинг: жинсий алоқа қилиш, эҳтилом бўлиш (уйқуда булғаниш), ҳайз, нифос 
кўриш ғуслни вожиб (шарт) қилади. Чунончи, эр-хотин жинсий алоқадан кейин бутун баданларига сув 
текказиб покланишлари керак. Фақат жинсий аъзони ювиш ѐки елкадан сув қўйиш етарли эмас. 
Одам жунуб (нопок) бўлганидан кейин имкон қадар тезроқ ғусл қилгани яхши. Жинсий 
алоқадан сўнг ғусл қилмай туриб – зарурат юзасидан, қўл, оғиз, бурун, юзни ювиб – ухлаш, таом 
ейиш, ичимлик ичиш, кўчага чиқиш, одамлар билан гаплашиш мумкин. 


49 
Ғуслнинг учта фарзи бор. Булар: 
1. Оғизни ғарғара қилиб чайиш; 
2. Димоқ ачишгунича бурунни яхшилаб ювиш; 
3. Бутун баданга сув қуйиб, тозалаб ювиш. 
Ғусл қилиш тартиби қуйидагича: дастлаб ғуслни (яъни, жунубликдан покланишни) ният 
қилинади. Агар баданга маний теккан бўлса, ювиб кетказилади. Сўнг сув билан аврат жойлари 
ювилади. Кейин намоз ўқишдан олдин қилинадиган таҳорат қилинади. Ювинадиган жойда сув 
тўпланадиган бўлса, у ҳолда оѐқ ғусл охирида ювилади. 
Таҳорат қилиб бўлгач, бошга, ундан кейин ўнг ва чап елкага сув қуйиб, тананинг ҳамма жойи 
ювилади. Ғуслда бадандаги биронта ҳам тук остига сув етмай қолиши мумкин эмас, ҳамма ѐқ 
мукаммал покланади. Агар танада сув тегмаган бирон жой қолиб кетса, ғусл ўрнига ўтмайди. 
Агар аѐл баданида (сочида, тирноғида) ғуслга тўсқинлик қиладиган лак-бўѐқ каби нарсалар 
бўлса, аввал уларни кетказади. Акс ҳолда тирноққа лак қўйган аѐлнинг ғусли тўғри бўлмайди. Бундай 
аѐл жунубликдан покланмаган ҳисобланади. Хонадонда файз-барака бўлмаслиги мана шундай нозик 
масалаларга эътиборсизликдан келиб чиқади. 
Шунингдек, ғусл қилишдан олдин тишлар орасидаги овқат қолдиқлари олиб ташланади, 
ювинаѐтганда киндик чуқурчасига, қўлтиқ остига алоҳида эътибор берилади. Чунки бундай жойларга 
сув тегмаслиги ѐки яхши ювилмай қолиши мумкин. 
Олимлар аниқлашича, жинсий алоқа вақтида тана жуда кўп куч сарфлайди, қон айланиши, 
нафас олиш тезлашади. Шунинг учун ҳам маний (шаҳват суюқлиги) ажралиб чиққач, инсон ўзида 
чарчоқ аломатларини ҳис қилади. Аъзоларни аввалги мўътадил ҳолатга қайтариш, тоза ҳаво билан 
таъминлаш учун жинсий алоқадан кейин бошдан-оѐқ ювиниш буюрилган. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish