1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?


ГЎДАКНИ ЭМИЗИШ БЎЙИЧА ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

ГЎДАКНИ ЭМИЗИШ БЎЙИЧА ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР 
Гўдак учун она сутидан фойдалироқ нарса йўқ. Ҳеч қандай неъмат, ҳатто энг замонавий сунъий 
таомлар ҳам она сути ўрнини босолмайди. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Оналар 
болаларини тўла икки йил эмизадилар. (Бу ҳукм) эмизишни бенуқсон қилмоқчи бўлган 
кишилар учундир” (Бақара сураси 233-оят). 
Илмий изланишларга кўра, табиий эмизиш туфайли гўдакда касалликлардан ҳимояланиш 
қуввати кучаяр экан. Ҳақиқатан, она сути гўдакнинг соғлом ўсишига ѐрдам беради. Хусусан, биринчи 
ойларда керак бўладиган асосий озуқа унсурларини ўз ичига олади. Она сути тоза, мусаффо, чақалоқ 
ошқозони, меъдаси ҳароратига муносибдир. Шунингдек, она сути енгил ҳазм бўлади, гўдакни 
ичбуруғ, қабзият, ошқозон яллиғланишидан асрайди. Иқтисодий томондан унинг оилага ҳеч қандай 
оғирлиги йўқ. 
Табиий эмизиш гўдакда раҳмдиллик, ўзига ишонч хислатини пайдо қилади, унга сокинлик, 
хотиржамлик бағишлайди. Бу хислатлар боланинг келажакда кучли шахсият эгаси бўлишига ѐрдам 
беради, ижтимоий ҳаѐт жараѐнига мутаносиб равишда ўсишига сабаб бўлади. Яна бошқа томондан, 
эмизиш онанинг кўкрак саратонига дучор бўлмаслигини таъминлайди, она танасидаги унсурлар 
мувозанатини сақлайди. 
Шуни ҳам айтиб ўтиш керак: она кўкрак сутини болага эмизиши гўдакнинг онаси зиммасидаги 
биринчи ҳақидир. Аммо она боласини эмизишга мажбур этилмайди. Бироқ бола ўз онаси кўкрагидан 
бошқасини оғзига олмаса, онаси эмизишга мажбур бўлади. 
Ота болани онасидан бошқа эмизувчи аѐлга бериб эмиздириши мумкин. Бу, Исломдан олдинги 
арабларда ҳам одат эди. Ҳалима Саъдия Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эмизик 
оналари бўлганлар. Одатда, болалар тўла икки йил эмадилар. Бинобарин, шу даврда эмиш, агар 
муҳтож бўлса, боланинг ҳақидир. 
Гўдакни икки йил тўлмасидан олдин – унга зиѐн қилмаса – ота-онаси ўзаро маслаҳатлашиб 
сутдан чиқариши мумкин. Хусусан, эмизикли аѐл ҳомиладор бўлиб қолса, эмаѐтган боласини сутдан 
чиқаргани маъқул. Зеро, ҳомиладор онанинг сути гўдакка аввалгидек озуқа бўлмай қолади. Лекин 
ҳомиладор эмизикли аѐл боласини сутдан чиқаришга мажбур этилмайди, унга болани эмизиш ҳаром 
бўлмайди. Ҳомиладорликда болани сутдан чиқариш эҳтиѐт чораларидан бири, холос. 
Сутдан чиқаришнинг энг яхши вақти кеча-кундуз тенг бўлган пайтдир. Хусусан, кузги тенглик 
вақти фойдали. Зеро, кузда қиш кутилади, ҳаво совийди, бадан фаол бўлади. 
Она боласини сутдан аста-аста чиқариши керак. Бола эмишдан овқат ейишга қийналмай ўтиши, 
шунга кўникиши учун секинлик билан ўргатиб бориш мақсадга мувофиқдир
44


Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish