1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?


ФАРЗАНДГА БЕРИЛАДИГАН ИЛК САБОҚЛАР



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

ФАРЗАНДГА БЕРИЛАДИГАН ИЛК САБОҚЛАР 
Юртимизнинг таниқли уламоларидан бири, марҳум Салоҳиддин Муҳиддин фарзанд тарбияси 
борасида қуйидаги маслаҳатларни берганлар: 
“Ёш фарзандларни овқатдан олдин ва кейин қўл ювишга, овқатланишни “бисмиллаҳ” билан 
бошлашга, ўнг қўл билан ейишга, таом еб бўлгандан кейин Яратганга шукр айтишга одатлантириш 
лозим. Шунингдек, кийим кийганда ўнгидан бошлаш, уйга ўнг оѐқ билан кириш, ҳар бир ишни 
“бисмиллаҳ” билан бошлаш ўргатилади. 
Болаларга тозаликка риоя қилиш, тирноқларни олиш, кийимларни тоза сақлаш, таҳоратхонага 
кириш-чиқиш тартиблари таълим берилади. 
Фарзандларга холи ҳолда, бошқалар олдида уялтирмай насиҳат қилинади. Баъзан шўхлик 
қилиб, гапингизга қулоқ солишмаса ѐки бирон ишда хато қилишса, уларни урмай-сўкмай 
тушунтирилади. Жуда иложи бўлмай қолганида, икки-уч кун гаплашмай қўйсангиз, кифоя. 
Имкони бўлса, болаларнинг ҳар бирига алоҳида ўрин солиб бериш, қизлар билан ўғил болалар 
хонасини бўлак қилиш лозим. Бу, болалар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади. 
Ўғил-қизларга кўчага кир ҳолда чиқмаслик, одамларга азият берадиган ахлатларни, ифлос 
нарсаларни ҳовли ташқарисига, кўчага ташламаслик ўргатилади. 
Ёмон, ахлоқсиз болалар билан ҳамсуҳбат бўлишга, улар билан ўйнашга, болаларни кўчада 
сабабсиз, бемақсад туриш ѐки юришга, сиздан сўрамай узоқ жойларга кетишларига рухсат берманг. 
Фарзандларни уйда, кўчада таниш-нотаниш одамларга “Ассалому алайкум”, деб салом 
беришга, қўни-қўшниларга яхшилик қилишга, уларга азият етказмасликка, уйингизга келган 
меҳмонни ҳурматлашга одатлантирилади. 
Ўғил-қизларни куфр сўзлардан, бировларни ҳақорат қилишдан, беҳаѐ, шалоқ гаплар 
гапиришдан қайтаринг. Буларнинг жуда ѐмонлигини, бундай сўзлар туфайли одам қаттиқ гуноҳкор 
бўлишини мулойимлик билан тушунтиринг. Ўзингиз ҳам бу борада уларга намуна бўлинг, чиройли 
ахлоқ соҳиби эканингизни исботланг. 
46
Манба: “Ирфон” тақвимининг 2008-йилги 1-сони, 94-95-бетлари. 


63 
Фарзандларни қиморнинг турли кўринишларидан, қарта, ошиқ, ўртага пул қўйиб ўйланадиган 
барча ўйинлардан қайтаринг. Қимор бўлмаса ҳам, қимматли вақтни беҳуда совурадиган, дарс 
тайѐрлашдан, фойдали машғулотлардан чалғитадиган барча ўйинларни чеклаш лозим. 
Уларнинг ахлоқсиз, беҳаѐ, фаҳш суратли газета-журналлар, китоблар ўқишларига, жинсий 
муносабатларни, шафқатсизлик, ахлоқсизлик, ѐвузликни тарғиб қиладиган томошалар кўришларига 
йўл қўйманг. 
Фарзандларингизни тамаки чекишдан, ароқ ичишдан қайтариб, бу иккиси инсон соғлиғи, 
иқтисоди учун нақадар зарар келтиришини эринмай тушунтиринг. Унинг ўрнига мева-сабзавотлар
ширинликлар истеъмол қилишга чақиринг. 
Ўғил-қизларингизни ҳар қандай ҳолатда рост сўзлашга, ҳатто ҳазил тариқасида ҳам ѐлғон 
гапирмасликка, ваъдага вафо қилишга ўргатинг. Ўзингиз уларга бирон нарса ваъда қилсангиз, олиб 
беринг. 
Фарзандларни ҳалол топган молингиздан едириб-ичиринг, судхўрлик, порахўрлик, ўғрилик, 
алдамчилик, зулм билан топилган нарсалардан эҳтиѐт қилинг. Зеро, нопок йўллар орқали топилган 
маблағ билан озиқланган бола бадбахт, итоатсиз, қўпол, ѐвуз бўлиб улғаяди”. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish