1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

МАЪНАВИЙ ТАРБИЯ КЕРАК! 
43
Манба: Ўктам Муҳаммад Мурод, “Эр-хотинлик бахти ѐхуд жинсий маданият”, 375-382-бетлар. 
44
Манба: Муҳаммад Шариф Жуман, Аҳмад Муҳаммад, “Динда саволим бор”, 352-354-бетлар. 


61 
Боламиз йўталса, иситмаси кўтарилса, дарҳол дўхтирга олиб борамиз. Ярим кунда ҳам, ярим 
тунда ҳам. Машина керак бўлса, машина, вақт керак бўлса, вақт, пул керак бўлса, пул, таниш керак 
бўлса, таниш топилади. Нима қилиб бўлсаям, боламиз танасидаги дарддан халос бўлиши керак. 
Фарзандимиздан кўра, биз – ота-оналар кўпроқ азият чекамиз. Дилбандимиз соғайгач эса ҳамма 
ташвишлар бир зумда тарқайди, хотиржам тин оламиз. 
Аммо фарзандимиз ахлоқи дардга чалинса, қандай йўл тутамиз? Ахлоқий иситмаси кўтарилса, 
қанақа чора кўрамиз! Тили қийнашса – гап қайтарса, кўнгли айниса – ҳурматсизлик қилса, қулоғи 
оғриса – итоатсизлик қилса, уни даволашга қанчалик шошиламиз?! Тўғриси, кўпчилигимиз 
фарзандимиз ахлоқи бузилганида, масалан, онасига гап қайтарса, қўшнига ўқрайса, ѐлғон сўзласа, 
танасига зирапча кирганчалик ташвишланмаймиз. Ҳолбуки, маънавий дард жисмоний дарддан оғир 
бўлса оғир, асло енгил эмас. Шундай экан, фарзанди оѐғи чўлоқ, қўли маймоқ, тили соқов, кўзи ғилай 
бўлишини истамагани каби, ҳар бир ота-она зурриѐтларининг маънавий-руҳий-ахлоқий томондан ҳам 
салоҳиятли бўлиши учун вақтида қайғуриши керак. 
МУЛОҲАЗА 
Фарзандингизни моддий неъматларга кўмиб ташлашингиз мумкин, лекин буларнинг ҳеч 
қайсиси фарзанднинг етук инсон бўлишига кифоя қилмайди. 
ФОНИЙ ДУНЁ ҚАЙҒУСИ 
Ҳаммамиз келажак ҳақида ўйлаймиз, эртанги кун учун ташвиш чекамиз. “Болаларни ўқитиш, 
уйли-жойли қилиш керак. Буларнинг барчасига қандай пул топаман”, деб қайғурамиз. Ҳозир 
барчанинг муаммоси тахминан шундай. Ўзимизни, болаларимиз келажагини ўйлаб тиним билмай 
ишлаймиз. Ҳар қанақа имкониятлардан фойдаланамиз, таниш-билишларни ишга соламиз. Бу 
машаққатларнинг барчаси эртанги кун учун. Аммо биз ўйлаѐтган бу келажак қабргача давом этадиган 
қисқагина вақтни ўз ичига олади. Қабрдан кейин ҳам ҳаѐт бор. Шу ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? 
Фарзандларимиз келажакда яхши яшасин, деб қўлимиздан келган барча ишни қиламиз, қанча 
маблағ керак бўлса топамиз, жигарбандимиз саодати учун ҳеч нарсани аямаймиз. Буларнинг барчаси 
болаларимизнинг фоний дунѐдаги ҳаѐтлари учун... Фарзандларимизга муҳаббат фақат беш кунлик 
дунѐ билан якунланмасин. Уларнинг охиратдаги аҳволи учун биз ота-оналар масъулмиз. Бу дунѐда 
иморат қуришларига ѐрдам берганимиздек, охират саройларини қуришларига ҳам кўмаклашайлик, ҳар 
қанча заҳмат бўлса, кўтарайлик. Уларга, аввало, имон калимасини ўргатайлик. Ундан кейин ҳалол-
ҳаромни, савоб-гуноҳни танитайлик. Бугун қўшнининг дарахтидан олма узиб еган боламизга унинг 
ҳаромлигини тушунтирмасак, эртага каттароқ ўғриликка қўл урмаслигига ҳеч ким кафолат 
беролмайди. Ердаги чумолиларни оѐқлари билан эзғилаѐтган боламизга бу бераҳмлик, гуноҳлигини 
уқтирмасак, вақти келиб бошқа ваҳшийликларга ҳам ўтиб кетиш хавфи бор. Чунки нафс ўрганган 
нарсасида давом этади. Халқ ичида “Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас”, “Сут билан кирган жон билан 
чиқади” каби нақллар бежиз айтилмаган. 
Шундай экан, ўткинчи дунѐ ташвишларидан ортиб, бир оз охират ҳақида ҳам қайғурайлик, ҳар 
бир кунимизнинг маълум қисмини ўзимиз, фарзандларимиз абадий дунѐси учун сарфлайлик. Ана 
шунда халқ олдида ҳам, Ҳақ олдида ҳам юзимиз ѐруғ бўлади
45


Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish