1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?


БЕПУШТЛИКНИНГ ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИГА ТАЪСИРИ



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

БЕПУШТЛИКНИНГ ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИГА ТАЪСИРИ 
Бепуштлик эр-хотин учун оғир руҳий кечинмалар манбаи, қолаверса, оила тотувлигига путур 
етказувчи азобли синовдир. Одатда, фарзандсиз оилаларда эр-хотин ўртасидаги интим гармония 
қанчалик маромида бўлмасин, барибир зурриѐтсизлик туфайли иккови ҳам доим хафа, ўзини нотўкис 
ҳис этади. Бу эса уларнинг иш фаолияти сусайишига, одамови, ғамгин, асабий, тушкун юришига, 
изтироб чекишига олиб келади. Умуман олганда, бефарзандлик ҳар қандай оилада ҳам, жамиятда ҳам 
руҳий, жисмоний, ижтимоий патологик ҳолатларни юзага келтиради. Қуйида бу борадаги саволларга 
қисқача жавоб қайтарамиз: 
Бефарзандлик оилалар ажралиб кетишида нечоғли ўрин тутади? 
Эр-хотин ажралишининг юзлаб сабаблари келтириладиган бўлса, бефарзандик ўша сабаблар 
ўнлигига киради. Шубҳасиз, бефарзандлик бизнинг мамлакатимизда оилалар бузилишида салмоқли 
ўрин тутади. 
Бефарзандликка асосан аѐллар сабабчи бўлади, деган гап асослими? 
Аѐллар ҳақидаги нотўғри фикрлар даврлар оша ўзгармай келаѐтгани қуйидагилар билан 
боғлиқ: 
Биринчидан, ѐш келинчакларга бепуштлик “ташхис”ини илк бор қайноналар қўйишади. 
Афсуски, уларнинг кўпи ѐш келин-куѐвларнинг тўшакдаги ҳаддан зиѐд фаолликлари боис касалликка 
алоқаси йўқ “физиологик бепуштлик” ҳолати учраб туришини тасаввур қилишмайди. Қолаверса, 
келинчак ўта ѐш, жисмонан нозикроқ бўлса, унинг физиологик имкониятлари ҳомиладорликка етарли 
даражада бўлиши учун ҳам фурсат керак. 
Иккинчидан, кўп эркаклар жинсий қобилият билан фарзанд бунѐд этиш имконияти бошқа-
бошқа нарса эканини англаб етишмайди. Аксар эркаклар “Жинсий алоқани қойилмақом қилиб амалга 
оширсам, мендан албатта фарзанд бўлади”, деб хато ўйлашади. Ҳақиқатан, айрим бепушт эркакларда 
баъзан жинсий қобилият кучлилиги ҳам кузатилади. Айрим эркаклар эса, оила қургандан сўнг 
дастлабки йилларда рафиқаси билан бир мартагина ўзини текширтириб соғломлигига ишонч ҳосил 
қилгач, йиллар давомида фақат хотинини даволатиш билан машғул бўлади. 
Бепуштликка 40-50 фоиз ҳолларда эр-хотиннинг биронтасидаги патология сабаб бўлар экан. 5-
10 фоиз ҳолларда эса эр-хотин репродуктив аъзоларидаги дардлар икковида ҳам бир пайтда учраши 
кузатилар экан. 
Кўп олимлар зурриѐтсизликка 45-49 фоиз ҳолларда эркаклар, 51-55 фоиз ҳолларда аѐллар сабаб 
бўлишаѐтганини эътироф этмоқда. 
Оила қургандан кейин қанча вақт ичида фарзанд туғилмаслиги бепуштлик саналади? 
41
Манба: Ўктам Муҳаммад Мурод, “Эр-хотинлик бахти ѐхуд жинсий маданият”, 347-348-бетлар. 


58 
Бу борада тиб олимлари ҳанузгача бир тўхтамга келганлари йўқ. Кўпчилик Ғарб олимлари, агар 
ҳомиладорлик олдини олувчи воситалар қўлланилмай, мунтазам жинсий ҳаѐт кечирилса-ю, 2-5 йил 
муддат ичида аѐл ҳомиладор бўлмаса, бундай оилани бепушт ҳисоблашни таклиф этишган. Халқаро 
Соғлиқни Сақлаш ташкилоти масалага қуйидагича аниқлик киритган: “Агар эр-хотин тўлиқ балоғатга 
етган бўлиб, ҳомилага қарши воситаларсиз, мунтазам жинсий ҳаѐтда яшаса-ю, бир йил давомида 
аѐлининг бўйида бўлмаса, бу оила бепушт ҳисобланади”. 
Кузатишларга қараганда, 30 фоиз оилаларда биринчи ойлардаѐқ, 60-90 фоизида биринчи йил 
давомида, 10 фоизида эса 1.5-2 йилда фарзанд бунѐд бўлар экан. 
Болали бўлишнинг аѐл саломатлигига қандай таъсири бор? 
Туғиш аѐл саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади. Жумладан: 
1. Бепушт аѐлларда фарзандлиларга нисбатан репродуктив аъзолар ўсма касалликлари бир неча 
марта кўп учраши илмий тарафдан исботланган. Демак, ўз вақтида фарзандли бўлиш аѐлнинг ўсмали 
дардларга учраши хавфини камайтиради. 
2. Ҳомиладорлик, туғруқ, эмизиш, бола тарбиялаш она организмига беқиѐс ижобий таъсир 
этади. Оилада фарзанд дунѐга келиши ота-онанинг завқ-шавқ билан яшашига асос бўлади. Чунончи, 
оналар фарзандсиз аѐлларга нисбатан асаб тизими хасталикларига камроқ чалинадилар. 
3. Оилада фарзанд туғилиши муҳаббат ҳис-туйғусини кескин жўшдиради. Онада пайдо 
бўладиган ижобий руҳий-физиологик тонус уни янада гўзаллаштиради, ѐшартиради, ҳаѐтда ўз ўрнини 
топишга ҳисса қўшади. 
4. Бепушт аѐлларнинг кўпида ишрат, ичкилик, чекиш, фаҳш ишларга мойиллик сезилади. Улар 
зиноий, яллиғланиш хасталикларига кўпроқ гирифтор бўлишади. 
Зурриѐтсизлик яқин қариндошларнинг ўзаро оила қуриши натижаси ўлароқ кузатиладиган 
ҳолатлар мавжудми? 
Бу масалага ойдинлик киритиш учун кўп тадқиқотлар ўтказилган. Ўз синглисига уйланган 
Миср фиръавнлари орасида фарзандсизлик кўп учрагани тарихдан яхши маълум. Францияда 
ўтказилган тадқиқотларда қариндошлар ўртасидаги никоҳда ҳар уч оиладан бири бепушт экани 
аниқланган. 
Умуман олганда, қариндошлар ўртасидаги никоҳлар наслий, ирсий хасталикларга мойиллик 
туғдиради. Бепуштлик ҳам бундан мустасно эмас
42


Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish