1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?


СОҒЛОМ ФАРЗАНД КЎРИШ УЧУН НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

СОҒЛОМ ФАРЗАНД КЎРИШ УЧУН НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ 
КЕРАК? 
36
Манба: Ўктам Муҳаммад Мурод, “Эр-хотинлик бахти ѐхуд жинсий маданият”, 125-126-бетлар. 
37
Манба: Муҳаммад Шариф Жуман, Аҳмад Муҳаммад, “Динда саволим бор”, 341-342-бетлар. 
38
Манба: “1001 саволга психологнинг 1001 жавоби”, 19-бет. 


54 
1. Оилавий ҳаѐтда покликка, ҳалолликка аҳамиятли бўлинг, ҳаром-хариш егуликларлардан, 
нопок нарсалар истеъмолидан сақланинг. 
2. Қариндошлар ўртасидаги никоҳ муносабатларига йўл қўйманг. 
3. Ўзингизда, турмуш ўртоғингиз яқин қариндошларида наслий касаллик, туғма ногиронлик 
бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида генетик маслаҳатхоналарга мурожаат этинг. 
4. Ҳар бир аѐл фарзанд кўришга лаѐқатли эканини, унга туғиш тўғри келиш-келмаслигини 
билиш учун мутахассисга учрашинг. Афсуски, айрим аѐллар фарзанд кўраман, деб ўзларини нобуд 
қилишади ѐки жисмонан носоғлом фарзандни дунѐга келтиришади. Бу билан ҳаѐтларини ҳам хатарга 
қўйишади. 
5. Фарзандлар орасидаги фарқ ўртача 3 йил бўлиши тавсия этилади. Чунки она организми 
ҳомиладорлик, туғиш жараѐнидан кейин тикланиши, ўз ҳолига қайтиши учун вақт керак. 
Шу ўринда муҳим масалани айтиб ўтамиз: бола она сутига тўйсин. Акс ҳолда кейинги фарзанд 
кутилганидек соғлом бўлмаслиги, аввалги бола она сутига тўймагани, меҳр, парвариш етарли 
бўлмагани учун турли касалликларга чалиниши мумкин. 
6. Ҳомиладорлик даврида тушкунликдан, сиқилишдан, оғир меҳнатдан, ичкилик, гиѐҳвандлик, 
турли вирусли, юқумли касалликлардан, аѐллар хасталикларидан, овқатланиш, дам олиш тартиби 
бузилишидан, ҳомилага зарар етказувчи дори-дармонлардан сақланиш лозим
39

ФАРЗАНД ТУҒИЛГАНДА ҚИЛИНАДИГАН ИШЛАР 
Фарзанд – ўғил бўлсин, қиз бўлсин – Аллоҳнинг буюк неъматидир. Чақалоқ дунѐга келгач, ота-
она қиладиган энг биринчи вазифа унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқомат айтиш саналади. Бу 
билан муборак калималар чақалоқ қалбига муҳрланади, гўдак турли ѐмонликлардан саломат бўлади. 
Ривоят қилинишича, Фотимаи Заҳро Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумони дунѐга 
келтирганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чақалоқ қулоғига азон айтганлар. 
Одатда, азон айтилганида чақалоқ танглайи кўтарилади, ҳақига хайрли дуолар қилинади. Бу иш 
гўдакнинг эсон-омон униб-ўсишида, келажакда етук инсон бўлишида муҳим аҳамиятга эга. 
Масаланинг яна бир жиҳати бор: азонни масжид имоми айтиши шарт эмас. Арабча ҳарфларни 
тўғри талаффуз қила оладиган киши чақалоқ қулоғига азон айтса бўлади. Агар илмли киши топилмаса, 
масжид имомини чақириш афзал. Чунки, чала-чулпа азон айтиш билан кўзланган мақсад ҳосил 
бўлмайди. Азон билан иқоматни бехато айтиш керак. 
Ота-она фарзандига чиройли, маъноли исм танлайди. Ривоят қилинишича, одамлар: “Эй 
Расулуллоҳ, биз отанинг фарзанд устидаги ҳақларини биламиз. Аммо фарзанднинг ота устидаги 
ҳақлари қайсилар?” деб сўрашди. Шунда у зот: “(Фарзанднинг ота устидаги ҳақлари) унга чиройли 
исм қўйиш, гўзал одоб беришдир”, дедилар. 
Баъзилар Ғарбга кўр-кўрона тақлид қилиб, фарзандига машҳур артистлар исмини қўяди. Ўша 
одам хулқ-атвори, эътиқоди, юриш-туриши бизнинг мусулмончиликка, миллий қадриятларимизга 
умуман тўғри келмаслигини ўйлаб ҳам кўрмайди. Яна айримлар футболчиларга ҳавас қилиб, ҳинд ѐки 
корейс сериалларидан “илҳомланиб” фарзандига “Девид Бекхем”, “Месси”, “Жумонг”, “Ишани” деган 
исмларни қўйишгача бормоқда. Бу нимаси, ахир? Биз ўзбекмиз-ку, мусулмон фарзандимиз-ку? Эртага 
фарзандимиз ўз исмидан уялиб қолмайдими? “Ота, нима учун менга бундай исм қўйгансиз?!” деб 
савол бериб қолса, нима деймиз. Қиѐматда-чи? Қандай жавоб берамиз?.. 
Чақалоқ дунѐга келганда, фарзанд неъматига шукрона сифатида ақиқа қилинади. Ақиқа қилиш 
халқимиз қон-қонига сингиб кетган. Фарзанд туғилдими, албатта ақиқа қилиш керак, деган тушунча 
кўпчиликнинг дилига жо бўлган. 
Ҳадиси шарифда: “(Ҳар бир) бола билан ақиқа (бор). Шундай экан, унинг учун қон чиқаринг, 
ундаги нопокликни кетказинг!” деб айтилган. 
Одатда, ўғил болага бир-бирига ўхшаш иккита қўй, қиз болага битта қўй сўйилади. 
Уламолар айтишича, турмушга чиқишидан олдин қиз болага ота-онаси сеп сифатида рўзғор 
буюмлари олиб бериши сабабидан унга битта қўй сўйилади. 
39
Манба: “1001 саволга психологнинг 1001 жавоби”, 132-133-бетлар. 


55 
Баъзилар: “Ақиқа учун катта йиғин қилиш шартми?” деб сўрашади. Ақиқа қилиш деганда, 
чақалоқ номидан бир қўй сўйиш назарда тутилади. Қўйни пишириб ѐки хомлигича тарқатиш хонадон 
эгаси ихтиѐрида. Бунинг учун катта йиғин қилиш, одамларни бир жойга тўплаб ош бериш шарт эмас. 
Ақиқа гўштини қўни-қўшни, қариндош-уруғлар, бева-бечораларга тарқатилса, манфаати кўпроқ 
бўлади. Лекин, имкони борлар ақиқа маросимини ўтказсалар ҳам жоиз. Бунга ҳеч қандай монелик йўқ. 
Фақат ўша ерга ҳақдор (камбағал, кам таъминланган) кишилар таклиф этилиб, ортиқча дабдабадан, 
исрофгарчиликдан сақланилса бўлгани. 
Эътиборингизни яна бир жиҳатга қаратамиз: фарзанд туғруқхонадан чиқадиган кунда бирйўла 
бешиктўй, қовурдоқ қилиш бизда урф бўлган. Бундай пайтда она-бола саломатлигига эътиборлироқ 
бўлиш керак. Нега десангиз, кўп ҳолларда онаси ҳам, бувилари ҳам йиғин билан овора бўлиб, 
чақалоққа етарли даражада эътибор берилмайди. Қолаверса, маросим ҳаракатлари билан андармон 
бўлиб, яқиндагина кўзи ѐриган аѐл анча уринади. Шунинг учун она-бола бир оз ўзларини тиклаб 
олишларини кутиш фойдадан холи бўлмайди. Чунки, муҳими йиғин қилиш эмас, она-бола 
саломатлиги. Тан-жон соғ бўлса, маросим ўтказиш қочиб кетмайди. 
Маълумки, бола туғилганининг еттинчи куни ақиқа қилинади. Агар имкони бўлмаса, ўн 
тўртинчи ѐки йигирма биринчи куни сўйса ҳам жоиз. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
“Ақиқа еттинчи ѐки ўн тўртинчи ѐ бўлмаса, йигирма биринчи куни сўйилади”, деганлар. 
Ақиқани маълум кунларда сўйиш шарт қилинмаган. Фақат 7, 14 ѐки 21-куни сўйиш афзалроқ. 
Яна бир савол туғилади: ақиқани еттинчи кундан олдин сўйса бўладими? 
Ақиқани еттинчи куни сўйиш афзал. Аммо чақалоқ етти кунлик бўлишидан олдин сўйса ҳам 
бўлади. Зеро, ақиқа қилиш сабаби – фарзанд туғилиши. Бола дунѐга келганидан сўнг қачон имкони 
бўлса, ўшанда сўяверади. Аммо юқорида айтилган кунларнинг бирида сўйиш яхшироқ. 
Фарзанд туғилганида қилинадиган ишлардан яна бири – чақалоқ сочини олиш. 
Ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳиссалом Ҳасан исмли набиралари номидан бир қўй 
сўйдилар. Кейин қизларига: “Эй Фотима, унинг сочини ол, сочи вазнига тенг кумуш садақа қил”, 
дедилар. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу олинган сочни тортиб кўрганида, оғирлиги бир дирҳам 
ѐки ундан камроқ чиққан экан. Бир дирҳам деярли 3 граммга тенг. 
Демак, чақалоқ (қиз ѐки ўғил бўлишидан қатъи назар) туғилганидан бир ҳафта ўтиб, сочи 
олинади, сочи оғирлигида кумуш ѐки унинг қиймати садақа қилинади. Бу иш мустаҳабдир. 
Соч олаѐтганда эҳтиѐткорлик билан иш тутиш керак. Бола сочини жуда ўткир устарада эмас, 
қайчи ѐки соч оладиган асбоб ѐрдамида олган яхши. Чунки, ҳаддан ташқари ўткир асбоб боланинг 
бошига азият етказиши мумкин. Чақалоқ бошида кўзга кўринмас томирлар бўлади. Уларга шикаст 
етса, бола озорланади. Шунинг учун чақалоқ сочини олаѐтганда гигиена қоидаларига риоя этиш 
лозим. 
Фарзанд туғилганида ота-она унинг ҳақига хайрли дуолар қилади, “Парвардигоро! 
Фарзандимизни солиҳ инсонлардан қил, унинг қадамини қутлуғ айла!” деб Аллоҳдан яхшилик 
сўрашади. Қолаверса, бирон аҳли илм ҳузурига бориб, фарзанди ҳақига дуо олишлари ҳам мумкин. 
Саҳобаи киромлар фарзандли бўлишса, болани Набий алайҳиссалом ҳузурларига олиб 
боришарди. Агар исм қўйишмаган бўлса, у зот чақалоққа чиройли исм қўяр, ҳақига дуо қилар, 
танглайини кўтарардилар. 
Фарзанд туғилганда нима ишлар қилиш кераклиги муқаддас Динимизда мукаммал баѐн 
этилган. Биз шу кўрсатмаларга амал қилсак, тўғри йўлдан юрган бўламиз, барака топамиз. Афсуски, 
баъзан шариат кўрсатмалари бир четда қолиб, бидъат-хурофотларга ўтиб кетилади. Қолаверса, руҳий-
маънавий жиҳатлар ѐддан кўтарилиб, моддиятга ѐпишиб олинади: асосий эътибор болага кийим-кечак, 
турли ўйинчоқлар олишга қаратилади. Тўғри, фарзандга кийим ҳам, ўйинчоқ ҳам керак. Лекин 
масаланинг руҳий тарафларига кўпроқ аҳамият берсак, ана шунда фарзандимиз иқболи порлоқ, тан-
жони соғ, толеи баланд бўлади. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish