68
Агар ота-оналар телевизор қаршисида ўтказган вақтларини ҳар куни оилаларига ажратсалар,
ораларига бегоналар киролмайди. Афсуски, кўп оилаларда асосий “маърузачи” телевизор бўлиб
қолмоқда. Ваҳоланки, оила саодати олдидаги энг катта тўсиқлардан бири – телевизор!
Зангори
экрандаги бемаъни томошалар инсон онгини заҳарлайди, хулқини бузади, ҳаѐтини хароб этади.
Оила мажлиси – жуда муҳим. Зеро, оила мажлисини қурган хонадон яхши авлодни вояга
етказади, онгли инсонлар ўчоғига айланади
49
.
ИЛК ЖИНСИЙ САБОҚЛАР
Жинсий тарбиянинг асосий вазифаси ѐш авлодни зурриѐт қолдириш сир-асрорларидан
хабардор этишдир. Ҳозирги кунда кўп болаларда жинсий балоғатга эртароқ етиш жараѐни
кузатилмоқда. Қизларда бу жараѐн тахминан 9 ѐшдан, ўғил болаларда 11 ѐшдан
бошланиб, тарбия
беришда қийинчилик туғдирмоқда.
Жинсий тарбиянинг биринчи босқичи болаларни эрта балоғатга етишга олиб борадиган
омиллардан ҳимоя қилишга йўналтирилади.
Жинсий тарбиянинг иккинчи босқичи боланинг балоғатга етган давридан бошланади. Жинсий
балоғат тегишли аъзолар биологик жиҳатдан етилган, насл қолдиришга қодирлигидан дарак берувчи
ўзгаришлар пайдо бўладиган даврдир. Айнан мана шу даврдан боланинг жинсий тарбиясига алоҳида
эътибор бериш лозим.
Жинсий тарбия умумахлоқий тарбиянинг ажралмас қисмидир. У, баъзилар ўйлаганидек,
фарзанд балоғатга
етганидан эмас, мурғаклик давриданоқ бошланади. Машҳур олим А. Кинзининг
кузатишича, жинсий ҳиссиѐтларга ўхшаш ҳис-туйғулар куртаклари қизларда илк бор 4 ойликдан, ўғил
болаларда эса 5 ойликдан бошланар, худди катталар организмидаги физиологик ўзгаришларга ўхшаб
кетар экан.
Олимлар эътироф этишича, қуйидаги сабабларга кўра, бола жинсий тарбиясини олиб боришда
қийинчилик туғилади:
1. Бир ярим-икки ѐшдан ошган болалар кўрганларини эслаб қолиши мумкин. Айрим ота-оналар
буни тушунмайди. Шунинг учун фарзанди кўз ўнгида жинсий хатти-ҳаракатлардан тийилиш
зарурлигини билмайди.
2. Бола туғилганданоқ унинг жинсий аъзоларини тоза тутиш лозимлиги ѐддан кўтарилади. Зеро,
жинсий гигиенага риоя қилмаслик ташқи жинсий аъзолар булғанишига олиб келади. Унга юқумли
манба тушиши касаллик келтириб чиқариши мумкин.
3. Кўпчилик ота-оналар болаларини ҳаддан зиѐд эркалатиб қитиқлаш, орқасига шапатилаб
уриш, меъѐридан ортиқ бағрига босиб ўпиш хатарли эканини англаб етишмайди.
4. Бола уйқу
олдидан какао, шоколад каби зўриқтирувчи овқатларни кўп истеъмол қилиши,
велосипедда узоқ юриши, ўйинчоқ отларни кўп миниши ҳам шундай сезгилар уйғонишига сабаб
бўлади. Аммо бу, “Кичкинтойларга ўйинчоқ ўйнашни таъқиқлаб қўйиш керак” дегани эмас. Болада
ўйинчоқларга қизиқиш уйғотиш билан бирга, уларни ўз вақтида алмаштириб туришни ҳам унутмаслик
зарур.
“Памперс” каби тагликлар гигиеник тоза, иссиқни ушлайди. Бу, қизлар учун жуда қулай. Аммо
бундай тагликларнинг ўғил болалар жинсий ривожланишига салбий таъсири бор.
Қолаверса, ота-оналар ѐтоқхоналари фарзандларидан алоҳида бўлиши,
болаларда ота-оналар
жинсий яқинлашуви тўғрисида тасаввур ҳам бўлмаслиги лозим.
Айрим ота-оналар “Тушунмайди-ку”, деб боласи олдида ножоиз ҳаракатлар қилади ѐки “Битта
носвойдан бер!” деб олатчасига қўл текказади. Бу иш хатарли. Чунки думба, қорин пасти, лаб ҳирсий-
шаҳвоний ҳудуд саналади. Бундай қилиш болада илк туйғулар уйғонишига олиб боради.
Фарзанди ҳар жиҳатдан соғлом бўлишини истаган ота-она ўз танасини ҳар хил заҳри
қотиллардан – бангилик, пиѐнисталик, зинокорликдан пок тутади. Зотан, ота-оналар Аллоҳдан солиҳ
фарзанд сўраш билан бирга ўзлари ҳам парҳезкорликка амал қиладилар. Турли жирканч иллатлардан
49
Манба: Шоира Нуриддинова, “Биз бахтли оила қурамиз”, 58-59-бетлар.
69
йироқ юриш соғлом турмуш тарзининг асоси бўлиб, уруғнинг турли дардлардан холи тарзда она
вужудида қарор топишини таъминлайди.
Бола 16-17 ѐшга чиққанида шаҳвоний туйғулари устувор бўлгани
учун энг хатарли давр
саналади. Бу пайтда тананинг турли қисмларида туклар пайдо бўлади. Ота-оналар айнан мана шу
даврда ҳушѐр бўлишлари керак. Бу ѐшда назоратсиз қолдирилган, бекорчи ҳар қандай ѐш йигит-қиз
шаҳвоний исканжага тушиши хавфи бор. Номусга тажовуз қилиш каби жиноятлар ҳам айнан мана шу
ѐшда кўп учрайди. Буни эътибордан четда қолдирмаслик талаб этилади
50
.
Do'stlaringiz bilan baham: