1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

АЛДАГАНИ БОЛА ЯХШИМИ? 
Динимизда ѐлғон гапиришдан қайтарилган. Агар бирон кимса алдашда давом этаверса, илоҳий 
даргоҳда “каззоб” деб ѐзиб қўйилиши таъкидланган. 
Шундай кишилар бор, улар ѐши катталар билан муомала қилганда рост гапирадилар, лекин 
ўзлари билиб-билмай болаларни алдайдилар. Чунки болаларни алдашга жуда енгил қарайдилар. 
Аслида катталарга ѐлғон гапириш қандай гуноҳ бўлса, болаларни алдаганда ҳам худди шундай гуноҳ 
ѐзилади. 
Абдуллоҳ ибн Омирдан ривоят қилинади: бир куни онам мени чақирдилар. Расулуллоҳ 
соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйимизда ўтиргандилар. Онам: 
– Бери кел, сенга манавини бераман! – дедилар. Шунда Расулуллоҳ сўрадилар: 
– Унга бермоқчи эмасдинг-а? 
– Мен унга хурмо бераман. 
– Агар (хурмо) бермаганингда, сенга бир марта алдаганлик (гуноҳи) ѐзиларди (Имом Абу 
Довуд ривоят қилган). 
Кимда-ким болага бирон нарса беришни ваъда қилиб, кейин сўзининг устидан чиқмаса, 
ѐлғончи бўлади, гуноҳларни ѐзиб турувчи фаришта унинг номаи аъмолига бир марта алдаганлик 
гуноҳини битиб қўяди. Зеро, ѐш болага берилган ваъда катта одамга берилган ваъда билан баравар. 
“Ёш бола-ку, билиб ўтирибдими”, “Эсидан чиқиб кетади”, деб ўйлаш нотўғри. 
Ишга ѐки бирон жойга кетаѐтиб фарзандига ваъда берган ота-она уйга қайтаѐтганида берган 
ваъдаси устидан чиқсин. Зеро, “Сенга зўр нарса опкеламан”, дея уйдан чиқиб кетган ота ѐки она 
жигарбанди олдига қуруқ қўл билан қайтиб келиши унинг ѐлғончилигига кифоя қилади. Агар бирон 
нарса олиб беролмайдиган бўлса, ваъда ҳам бермасин. Сўз бердими, гапида турсин. 
Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: “Кимда-ким бир болага: “Кел, (манавини) ол”, деса-
ю, кейин унга (ҳеч нарса) бермаса, ана ўша ѐлғончиликдир” (Имом Аҳмад ривоят қилган). 
Болаларни алдаш оқибатида улар секин-аста ѐлғончиликка ўрганиб боради. Қолаверса, ота-она 
фарзандини алдайверса, боланинг уларга бўлган ишончи сўнади. Бориб-бориб ота-она ўз боласи 
олдида субутсиз одамга айланади. Шундан кейин ота-онанинг фарзандига сўзиям ўтмайди. Бунга 


66 
ўзлари сабабчи. Суяксиз тилдан чиққан ѐлғон сўзлар, қуруқ ваъдалар оқибатида мурғак қалб 
соҳибларининг ота-оналарига ишончи қолмайди. 
Ота-она фарзандига: “Тўғри юр”, “Ёлғон гапирма”, “Бировнинг ҳақидан қўрқ”, деб насиҳат 
қилиб туриб, ўзи алдаса, фарзанди кўз ўнгида ѐлғон гапирса, оғиздан чиқаѐтган насиҳат ҳавога кетади, 
қилинган ваъзнинг фойдаси бўлмайди. Чунки бола қулоғи билан эшитган гапга эмас, кўзи билан 
кўрганига кўпроқ ишонади. 
Бир кишини кўчада биров чақирибди. Ўғил уйга кириб, отасини кимдир чақираѐтганини 
айтибди. Ота ўғлига тайинлабди: 
– Адам уйда йўла, дигин. 
Қалбига гард юқмаган фарзанд чиқиб айтибди: 
– Адам айтяптила, уйда ҳич ким йўғакан!... 
Баъзи 
ота-оналар 
фарзандлари 
одобсизлигидан 
хуноб 
бўладилар, 
тўғри 
йўлга 
сололмаѐтганларидан шикоят қиладилар. Аслида илгари фарзанд тарбиясига панжа ортидан 
қарашгани, алдашни, сўкишни, бировнинг ҳақидан ҳазар қилмасликни уларга ўзлари сингдириб 
боришгани эсларидан чиқиб қолади. Вақт ўтганидан кейин афсусланишдан наф йўқ. Қийшиқ ўсган 
дарахтни тўғрилаб бўлмайди. Унинг ўсишига навдалигидаѐқ эътибор бериш керак. Агар боғбон (ота-
она) ниҳолни яхши парвариш қилса, дарахт тўғри ўсади. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish