1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

МУЛОҲАЗА 
Кўримсиз аѐл бахтсиз эмас. Яхши едириб, яхши кийинтира олмаган эркакка йўлиққан аѐл ҳам 
бахтсиз эмас. Ҳатто фарзандсизлик доғини тортган аѐл ҳам унчалик толесиз эмас. Аммо эри 
ичкиликка берилган аѐл дунѐдаги энг бахтсиз, энг ғамгин, бечора аѐлдир. 
ҲАЗРАТ УМАРНИНГ САБР-ТОҚАТИ 
Бир киши аѐлидан шикоят қилиб Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳузурига келибди. Шу пайт 
Ҳазрат Умарнинг хонадонида аѐл кишининг қаттиқ-қаттиқ гапиргани эшитилибди. Арзчининг 
кўнглидан “Ҳазрат Умардек обрўли киши оиласида шундай ҳолат бўлса, мен нолимасам ҳам 
бўларкан” деган ўй ўтиб, орқасига қайтиб кетибди. Шунда Умар ибн Хаттоб уйдан чиқибди, уни 
кўриб олдига чақирибди. 
– Нима гапинг бор эди? 
– Эй, мўминлар амири! Аѐлимдан шикоят қилиб келгандим. Лекин қарасам, сизнинг аѐлингиз 
ҳам меникидан қолишмас экан. Шунинг учун фикримдан қайтдим. 
– Эй биродар! Аѐлимнинг менда ҳақи кўп. Чунки у менга овқат пишириб беради, нон ѐпади, 
кийимларимни ювади, фарзандларимни тарбиялайди, хонадонимни қўриқлайди, мени ҳаромдан 
сақлайди... Шунча хизматни қилган аѐлимнинг озгина озорига сабр қилишим керак эмасми
55

ОИЛАЛАР ТИНЧ-ТОТУВ БЎЛИШИ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК? 
Биз юқорида оилалар бузилишига сабаб бўлаѐтган энг асосий омилларни санаб ўтдик. Бу 
иллатни бартараф этиш, жамият таянчи бўлган оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш учун нима 
қилиш керак? Қандай йўл тутсак, хонадонимиз тинч-тотув бўлади, фарзандларимиз кўзлари қувончдан 
порлайди? 
Бунинг учун қуйидагиларга амал қилиш тавсия этилади: 
Биринчидан, оила тинчлиги мустаҳкам имон-эътиқод, миллий қадриятларимизга содиқлик, 
бир-бирини тушуниш каби хислатларга асосланади. Ота-болаларимиз борига шукр, йўғига сабр қилиб 
яшашган. Ҳозир кўп ѐшлар борига қониқмайди. Агар рўзғорда озроқ етишмовчилик бўлиб қолса, дод-
фарѐд солиб ҳаѐтдан нолийди. Аслида ота-боболаримиз биздек фаровон, қулай, тўкин-сочин турмушга 
эга бўлмасалар-да, қаноат қилишган, ўзаро ҳурматда бўлишган, арзимас нарсаларни деб бир-
бирларини ҳақорат қилишмаган, оила мустаҳкамлигини сақлаб қолишган. 
55
Манба: Абдуқаюм Ҳикмат, “Саодат қучганлар ибрати”, 9-10-бетлар. 


75 
Яна бир жиҳатни эслатиб ўтиш лозим: баъзи ѐшлар одоб-ахлоқ, имон-эътиқодга нисбатан 
“эскилик сарқити” деб қараб, ўзларича Европа маданиятига тақлид қиладилар. Ваҳоланки, бу 
“маданият” чиққанига ҳали кўп бўлмади. Ҳозир Европанинг ақл-идрокли одамлари бу “маданият”дан 
безор бўлиб, руҳий покликка ҳаракат қилишмоқда. Шундай бир пайтда бунақа чиркин одатларга 
имон-эътиқодли ота-боболар авлодлари эргашиши жуда ачинарли. 
Иккинчидан, ѐшларни катта ҳаѐтга тайѐрлаб бориш керак. Афсуски, кўпчилик ота-оналар 
латта-путта, мебел, гилам, парда каби майда-чуйда нарсаларга бор эътиборини қаратиб, асосий 
вазифани: қизни турмушга тайѐрлаш, йигитни ҳақиқий эркак, мард, жасур оила бошлиғи қилиб 
тарбиялашни унутиб қўймоқда. Оилалар бузилишига мана шу нарса асосий сабаб, десак хато 
бўлмайди. 
Оила қураѐтган йигитга “талоқ нима”, “маҳр нима”, “хотиннинг ҳақи нима”, “аѐлга қандай 
муомала қилиш керак” каби масалаларни пухта ўргатиш лозим. Оила қуриш арафасида турган йигит, 
айниқса, талоқ масаласини жуда яхши билиб олиши, ҳуда-беҳудага талоқ қилиш кўп муаммоларга 
сабаб бўлишини англаб етиши зарур. Акс ҳолда арзимас жанжал билан хотинини уч талоқ қилиб, 
боши берк кўчага кириб қолади, домлама-домла юриб сарсон-саргардон бўлади. 
Турмушга чиқаѐтган қизга эрнинг ҳақ-ҳуқуқларини, хожасига, қайнота-қайнонасига қандай 
муомала қилишни, фарзанд тарбиялаш, рўзғор тебратиш, овқат пишириш, кир ювишни пухта 
ўргатилади. 
Учинчидан, ѐшларни мол-дунѐга ружу қўйишдан асраш, уларга эзгу фикрларни сингдириб
ҳаѐтда юқори мақсадлар билан яшашни ўргатиш талаб этилади. Муҳими сабрли бўлишни, қаноат 
қилишни таълим бериш билан оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш мумкин. 
Тўртинчидан, оилалар тинч бўлишида қайнота-қайнонанинг ҳам ўрни катта. Улар ѐшларга 
ўрнак бўлиб, ҳаѐт сабоқларини ўргатиб боришлари лозим. Ёшлар бирон хатога йўл қўйишса, “Болам-
бўтам”, қилиб тўғри йўлга солсалар, олам гулистон. Зинҳор ѐшлар ўртасига тушиб, ғайрлик қилиш, 
ўғлини келинидан қизғаниш ярамайди. Бу нарса йўқ жойдан жанжал келтириб чиқаради. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish