1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?


ХОТИНИНИНГ АЙБИНИ БЕРКИТГАН ЭР



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

ХОТИНИНИНГ АЙБИНИ БЕРКИТГАН ЭР 
Бир киши аѐлини талоқ қилмоқчи бўлибди. “Аѐлингда қандай айб бор?” – деб сўрашибди. У: 
“Ақлли киши ўз аѐлининг айбини фош қилмайди”, дебди. Уни талоқ қилганидан кейин: “Аѐлингда 
қандай айб бор эди?” деб сўрашибди. “Энди у менга бегона, бировнинг аѐли билан ишим йўқ”, дебди. 
Яна бир солиҳ кишининг рафиқаси ҳадеб азият бераверар экан. Солиҳ киши аѐлининг 
азиятларига сабр қилар, ҳидоят сўраб дуо қиларкан. Аѐли озорларига қилган сабри туфайли кеч 
кирганда уйида бир нур тараларкан. Аѐли вафот этгач, ўша нур ҳам йўқолиб қолибди. Қўшнилари: 
“Нега уйингиздаги нур йўқолиб қолди?” деб сўрашибди. Шунда у киши: “Нур аѐлимнинг яхшилиги 
сабаб тараларди”, деб хотинининг айбларини беркитибди. Қўшнилари аѐлининг каромати туфайли 
уйда нур таралар экан, деб ўйлашибди... 
ТЎШАК СИРЛАРИ ЭР-ХОТИН ОРАСИДА ҚОЛСИН! 
Оила тинчлиги эр-хотиннинг бир-бирига ҳурмати, бир-бирини ўзаро тушуниши, сир сақлаши билан 
чамбарчас боғлиқ. Зеро, эр-хотин ўртасидаги маҳрам сирларни сақлай билмаслик ѐмон оқибатларга 
олиб боради. 
Қуръони каримнинг Бақара сураси 187-оятида: “...Улар сизлар учун либос, сизлар улар учун 
либосдирсиз...” дейилган. 
Кийим йиртиқ ва калта бўлса, кишининг авритини тўлиқ ѐпмайди. Эр-хотин ҳам шундай. Бири 
иккинчисига ѐпинчиқ бўлади: сирларини беркитади, фош қилмайди. Оила сирларини ошкор қилиш, 
ҳатто талоқдан (яъни, эр-хотин ажрашиб кетганидан) кейин ҳам мумкин эмас. 


80 
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: 
“Қиѐмат куни Аллоҳ даргоҳида мартаба жиҳатидан одамларнинг энг ѐмони аѐлига яқинлик қилиб, кейин 
унинг сирини ошкор қиладиган кимсадир” (Муслим ривоят қилган). 
Эътибор берсак, жуда кўп оилалар айнан сир сақлай билмаслик, оғзи бўшлик оқибатида бузилиб 
кетади. Натижада жамиятда хотинсиз эркаклар, бевалар, тирик етимлар пайдо бўлади. 
Тўшакда аѐли билан нима қилгани ҳақида гапириб юриш, аѐлини ўзгаларга “васф” (“реклама”) 
қилиш ҳақиқий эркакнинг иши эмас. Бу мурувватга, эркаклик ғурурига зиддир. Аслида эркак деганлари 
аѐлида бор камчиликларни-да беркитади, унинг номини, сифатини бегона кишилар олдида тилга 
олмайди. 
Ҳадисда айтилаѐтган иш асосан эркаклар томонидан қилинади. Бироқ бу, аѐлларга ҳам тегишли. 
Аѐл хотинлар орасида эрининг “фазилати” ѐки камчиликларини айтмаслиги, тилини тийиши керак. 
Одатда, аѐллар бир жойга йиғилса, бирон-бир мавзуда суҳбат бошланади. Албатта бу “мавзу” ҳам 
эътибордан четда қолмайди. 
Пайғамбар алайҳиссалом яна шундай деганлар: “Қиѐмат куни Аллоҳ наздидаги энг улуғ омонат(га 
хиѐнат қилиш) бир киши аѐлига яқинлик қилиб, кейин унинг сирини ошкор этишидир” (Абу Довуд 
ривоят қилган). 
Бир улуғ зот: “Мажлисларингизда аѐлларингизни, таомингизни зикр қилманглар. Киши фаржи 
билан қорни эҳтиѐжи ҳақида сўз очиши унинг маломат қилинишига етарлидир”, деган экан. 
Асмоъ бинти Язиддан ривоят қилинишича, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида 
эканида эркаклар, аѐллар ҳам ўша ерда ўтиришганди. Пайғамбаримиз: “Бир киши аѐли билан қилган 
ишини айтиб қолиши ҳеч гап эмас. Бир аѐл эри билан қилган ишини айтиб қолиши ҳеч гап эмас”, 
деганларида қавм жим бўлиб қолди. Шунда Асмоъ: “Эй Расулуллоҳ, аѐллар буни гапиришади. Эркаклар 
ҳам шундай қилишади”, деди. У зот: “Бундай қилманглар! Бу шайтон(нинг иши)га ўхшайди. (Шайтон) 
йўлда урғочи шайтон билан қўшилади. Одамлар эса уларга қараб туради”, дедилар (Имом Аҳмад ривоят 
қилган). 
Бундан чиқди, оилавий сирни сақлай билмаслик, ѐтоқда бўладиган ишларни бировларга айтиш, 
уятсизлик, ҳаѐсизлик шайтонга хос иш экан. 
Истисно тариқасида шуни эслатиб ўтиш лозим: эр ѐки хотин зарурат юзасидан ҳозиқ (моҳир) табиб 
ѐки адолатли қози олдида тўшакда бўладиган муомалани тилга олиши мумкин. Зеро, икки тарафдан 
бири ожиз эканини айтишга тўғри келиб қолганида, бу ишнинг ҳечқиси йўқ. Фақат ҳожат тушгандагина 
бунга рухсат этилади. 
Яна бир ҳадиси шарифда айтилади: “Жимода кучли экани билан мақтаниш ҳаромдир” (Байҳақий 
ривоят қилган). 
Белида белбоғи бор эркак аѐли билан қиладиган ишини гапириб мақтанмайди. Аслида тўшакдаги 
иши билан кеккайиш шармандаликдан бошқа нарса эмас. Бу гапдан кейин кишилар унинг куч-қувватига 
тан берадиган, деб ўйламасин. Балки унинг майна бўлгани, шармандаси чиққани қолади. 
Хуллас, оилам тинч, ҳаѐтим осуда бўлсин, деган эр-хотин бир-бирининг сирини, ўзгалар 
билмаслиги лозим нарсаларни уйдан ташқарига олиб чиқмайди, тилини тияди. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish