1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

ТАШҚАРИДАГИ ХОТИНЛАР 
Кўп эркаклар ташқи кўринишга алданади, кўча-кўйда ѐки ишхонада кўрган пардоз-андозли, 
чиройли либосли аѐлга хоҳиш билдиради. Зийнатга бурканган бу бегона-номаҳрам аѐл олдида ўзиники 
хунукдек туюлади. Бундай вақтда аѐллар ўзидаги камчиликларни бартараф этиб, эрларини ҳаромдан 
сақлашга ҳаракат қилсинлар. Эркак киши ташқарида кўриб ѐқтирган ҳалиги нотаниш аѐлда нима 
бўлса, ўзининг жуфти ҳалолида ҳам бор ўша нарса. Фақат, ташқаридаги аѐл ўзини бозорга солади, 
чиройли кўрсатади, ясаниб-тусаниб олгани учун эркакка шундай туюлади. Афсуски, ташқарида дуч 
келган эркак учун безанган аѐл уйида эри учун – одатда – бундай қилмайди. Ҳар хил қўйди-чиқдилар, 
жанжаллар мана шундан келиб чиқади. 
Ақлли эркак гўзал аѐлни кўрганида узоқ тикилиб қолмайди, назарини бошқа томонга қаратади. 
Эркак ўйлаб кўрсин: унинг кўзига чиройли кўринган нарсалар ўзининг аѐлида ҳам бор. Фақат шайтон 
унга бегона аѐлни зийнатлаб кўрсатади, нима қилиб бўлсаям инсонлар орасига адоват уруғини сочиб, 
оилалар тинчини бузишга уринади. 
Аслида хунук аѐл йўқ, ўз гўзаллигини фарқлай олмайдиган, эрига кўрсатолмайдиган аѐл бор. 
Аллоҳ таоло ҳар бир инсонни гўзал қилиб яратган. Аѐлларни янада гўзал, нафис, дилбар қилиб халқ 
этган. Тозаликни, саранжомликни ўрнига қўядиган аѐл гўзалдир. Аѐл шуни яхши билиб, эрини ҳар 
тарафлама қониқтиролса, покликда, гўзалликда унинг истагини муҳайѐ қилса, эркак ташқаридаги 
бегона аѐлларга ѐмон кўз билан қарамайди. Зеро, уйида кўзи қувнаган, кўнгли тўлган, нафси ором 
олган киши бегона боғдан мева узмайди, ўз тасарруфидаги ҳалол, покиза мевалар билан нафсини 
қондиради
57

ТАВСИЯ 
Етти ѐт бегоналарга кўрсатадиган ҳурмат-эҳтиромни, илтифотни эр-хотин бир-бирига 
кўрсатгани маъқул. 
ЭРНИ ЎЗИГА ЖАЛБ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ 
57
Манба: Шоира Нуриддинова, “Биз бахтли оила қурамиз”, 65-67-бетлар. 


82 
Бу тавсияларни муслима аѐллар учун тақдим этамиз. Уларга амал қилиш билан хотин эрини 
сеҳрлаб, мутлақо ўзига қаратиб олиши турган гап. Бу иш Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарсалар билан 
бўлади: 
– Аѐл фақат эри учун зийнатлансин; 
– эрига бирон-бир хунук нарсани кўрсатмасин; 
– эри ундан фақат ширин ҳидларни туйсин; 
– ҳамиша гўзал табассумли бўлсин; 
– эрига, унинг яқинларига фақат яхши сўз айтсин; 
– эрининг молини, шаънини муҳофаза қилсин; 
– фарзандларига меҳрибон, шафқатли бўлсин; 
– Аллоҳга осий бўлмайдиган ишларда эрига итоат этсин. 
Лекин, ҳозирги кунда мутлақо тескари ҳолат гувоҳи бўламиз. Хотин киши бирор юмуш билан 
ѐки маросим учун уйдан чиқар экан, бўяниб-безаниб, хушбўйланиб, бисотидаги нафис кийимларни 
кияди. Ишини битириб, уйига қайтиб келгач, бўѐқлар ювилади, тақинчоқлар ечилади, чиройли 
кийимлар жойига илинади. Ўрнига эски кийимлар кийилади. Улардан овқат, пиѐз ҳиди келиб туради... 
Ҳолбуки, аѐлнинг зийнатланишига, чиройига бошқалардан кўра эр ҳақлироқ эмасми? 
Эй муслима аѐл, қулоғингга яхшилаб қуйиб ол: агар эринг кўчага иш билан чиқиб кетса, тезда 
уй ишларига шўнғи. Юмушларингни битказиб бўлгач, ювиниб, зийнатлан, чиройли бўлиш чораларини 
кўр, эрингга интизор тур. Токи у ишдан қайтиб келганида, қаршисида гўзал аѐлини кўриб баҳри дили 
очилсин, саришта уйини кўриб қувонсин, ширин таомларни еб нафси қонсин. Шунда унинг сенга 
муҳаббати янада зиѐда бўлади, сенга маҳкамроқ боғланиб қолади. Унутма: тўқ одамгина бошқа 
таомни егиси келмайди
58


Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish