90
келишмовчилик чиқади. Аслида улар ҳам, булар ҳам болалар келажакда яхши инсон бўлиб вояга
етишини исташади. Танлаган йўллари эса турлича бўлади. Бироқ улар бир тўхтамга келиб олишмаса,
бола тарбиясининг ҳолига вой деяверинг. Бунинг учун улар боладан холи жойда муросага, якдил
қарорга келиб олишлари лозим. Ана шунда бобо-бувилар ҳам, ота-оналар ҳам аҳиллик билан бола
тарбияси борасида муносиб чора-тадбирлар кўришади.
5. Баъзан катта хонадонда овсинлар – қайнона илтифотини қозониш йўлида – бир-бирларидан
рашк қилишлари сабаб жанжал келиб чиқади.
Оилада икки ѐки ундан ортиқ келин бўлса, қайнона уларнинг ҳаммасига бир хилда қарай
олмаслиги табиий. Келинлардан биронтаси қайнона дидига яқинроқ, баъзиси узоқроқ бўлади. Аѐллар
ўта руҳий сезгирликлари боис буни тезда пайқайдилар. Натижада “ўгай” келин билан қайнона
ўртасида келишмовчилик бошланади. Бунинг олдини олиш, овсинлар орасига совуқчилик
туширмаслиги учун қайнона келинларига имкон қадар бир хил муносабатда бўлиши керак. Бу ўринда
келинлардан ҳам ақл-идрок, сабр-тоқат талаб этилади.
6. Баъзи ҳолларда қайнона келинининг ѐш хусусиятларини, қизиқишини, орзу-ҳавасларини
ҳисобга олмайди.
Қайноналар орасида бир умр уй бекаси бўлганлари ҳам бор. Улар бошқа юмушлар билан уй-
рўзғор ишларини баравар олиб боришни бошдан ўтказишмаган. Ана шундай қайноналар ѐшлигида
ўзларини рисоладагидек келин бўлганман деб биладилар, қайнота-қайноналарини қандай ҳурмат
қилганларини, уларнинг соясига кўрпача солганларини тез-тез эслаб турадилар, келинларининг ҳам
ўзларидай бўлишини истайдилар. Баъзан уни ўғил орқали очиқдан-очиқ талаб қиладилар. Бунга
келинларининг имкони борми-йўқми, ўйлаб ҳам ўтирмайдилар. Бундай қайноналар “эҳтиѐжини”
қондириш имконига эга бўлмаган келинлар уларнинг ғазабига учрайди. Қайнона келини ҳақида бўлар-
бўлмас гапларни ўғлининг қулоғига қуяди, “Ўғлимга айтиб сени қўйдириб юбормасам, юрган
эканман”, дея дўқ-пўписа қилади. Баъзи ҳолларда мақсадига эришади ҳам. Бундай қайноналар
ўғиллари, набиралари бахтидан кўра ўз ҳузур-ҳаловатини кўпроқ ўйлайди. Бунинг олдини олиш учун
ўғилдан ақл билан иш тутиш талаб қилинади.
7. Айрим келинларнинг янги оилага мослашиши қийин кечади. Оқибатда қайнона-келин
орасида зиддият (бир-бирини тушунмаслик, низо) келиб чиқади. Ҳар бир оиланинг ўзига хос муҳити,
қонун-қоидалари, анъаналари, атрофда юз бераѐтган воқеа-ҳодисаларга муносабат мезонлари, ҳатто
фақат шу хонадон аъзолари тушунадиган иборалар бўлади. Янги тушган келин ўзи билан туғилиб
ўсган уйининг муҳитини, одатларини ҳам олиб келади. Шунинг учун айрим ҳолларда келин билан
қайнонанинг оилавий муҳитлари мос келмай қолади.
Ота-оналар иқтисодий, моддий, ижтимоий савияси орасидаги тафовут ҳам кўп келин-куѐвлар
орасидаги муносабатлар кескинлашувига таъсир қилади. Чунончи, келин янги тушган хонадонда
қизлик хонадонидаги иқтисодий мўл-кўлчиликни кўрмасдан, ўз турмушидан совуши мумкин. Шунинг
учун – иложи бўлса – эр-хотин ҳатто иқтисодий тарафдан ҳам бир-бирига мос бўлиши тавсия
этилади
63
.
Do'stlaringiz bilan baham: