1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

КЕЛИНЛАРГА МУРОЖААТ 
Оилавий жанжалларда айб бир томонда бўлмайди. Ҳар икки тарафда озми-кўпчи нуқсон-
камчилик топилади. Шунинг учун келинларга ҳам айрим тавсияларни берамиз: 
Сиз куни келиб ўзингиз ҳам қайнона бўлишингизни ўйланг. Қайнона сифатида ўзингизга 
қандай муносабатда бўлишларини хоҳласангиз, қайнонангизга ҳам шундай муомала қилинг. 
Қайнонангизга қайнона, деб эмас, “Эримнинг онаси!...” деб қаранг. Сиз қайнонангизни хурсанд 
қилсангиз, эрингизни хурсанд қиласиз. Завжингиз бахтли бўлса, сиз ҳам бахтиѐр бўласиз. Шундай 
экан, қайнонангизни рози қилиш йўлини топинг. 
Қайнонангизни қадрланг, ўрни келса, уни табрикланг, муҳим кунларда эсланг. 
Қайнонангиздан тез-тез маслаҳат сўранг. Ундан ҳаѐт сабоқларини ўрганганингизга яраша, 
“Яхшиям сиз борсиз!” дейишни унутманг. 
Кўринишингизга, 
уйингиз, 
ҳовли-жойларингиз 
покизалигига 
эътибор 
беринг. 
Атрофингиздагиларга гўзал хулқли, табассумли, бағри кенг бўлинг. 
Қайнонангиз – она. Ёши улуғлиги, тажрибаси кўплиги учун ҳам унинг ҳурматини жойига 
қўйинг. Ўзингизни асло катта тутманг, итоатсизлик қилманг. Чунки онанинг ўғлидаги ҳақлари кўп. 
Турмушнинг паст-баландига чидамли бўлинг. Айтганингиз бўлмай қолса, жанжал кўтарманг. 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам завжаи мутаҳҳаралари Оиша розияллоҳу анҳо онамиз 
гапларини эсланг: “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келгандан то вафот этгунларига 
қадар лоақал уч кеча тўйиб буғдой нони емаганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
хонадонидагилар бир кунда икки маҳал таом ейишмаган. Биз бир ойда бир марта бўлса ҳам, ўчоққа ўт 
ѐқолмас эдик. Агар аҳѐнда ҳадя қилинадиган озроқ гўштни ҳисобга олмасак, ейишимиз нуқул хурмо, 
ичишимиз сув эди”. 
Эрингизга онаси ҳақида нохуш гапларни айтманг. Бу нарса эрингиз кўнглини сиздан совутади. 
Чунки ҳеч бир эркак онаси ҳақида айтилган ѐмон гапни ҳазм қилолмайди. 
Ота-онангизга гап ташиманг, уйнинг сири кўчага чиқмасин. Акс ҳолда, қудалар ўртасидаги 
ҳурмат йўқолади, оқибат кўтарилади, турмушингизга совуқчилик тушиб, эрингиз хонадонига хиѐнат 
қилган бўласиз. 
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
“Чақимчи жаннатга кирмайди”, деганлар. 
Тежамкор бўлинг, ҳар бир ишни қайнона билан маслаҳатлашинг. Чунки у рўзғорнинг паст-
баландини, оила харажатини сиздан яхшироқ билади. Ўзбошимчалик, итоатсизлик, пала-партишлик 
ўртадаги муҳаббатни сўндиради. 
Тилингизга эҳтиѐт бўлинг, ѐлғон сўзламанг, катталар иззат-нафсига тегадиган ѐмон сўзлар 
билан дилозорлик қилманг. Чунки ҳадиси шарифда: “Одамлар юзлари билан судраб олиб бориб 
дўзахга ташланишларига тиллари сабаб бўлади!” дейилган. 
Уйингизга ѐки бирор маъракага бормоқчи бўлсангиз, қайнонангиздан, қайнотангиздан, 
эрингиздан ижозат сўранг. 
Бирор ножўя иш қилиб қўйсангиз ѐки бирор ишни бажаролмаган бўлсангиз, дарров узр сўрашга 
одатланинг. Бу билан обрўйингиз тушиб, мартабангиз пасайиб қолмайди. Аксинча, янада суюкли 
бўласиз. 
Қайнона кўз ўнгида эрингизга эркаланиб суйкалманг. Ўғли сизнинг пинжингизга кириб 
кетаѐтганини сезса, “Болам иккита бўлди”, деб қувонган она ўзини камситилгандек ҳис этади. Бунинг 
“сабабчиси” бўлган, ўғлини “оғдириб олган” келинни ѐқтирмай қолиши ҳам мумкин. 
Қайинсингилларингиз, овсинларингиз билан аҳил бўлинг, уларнинг кўнглини овланг. 
Қайнонага ѐқишга интилсангиз-у, аммо суюкли қизларига, сиздан олдин келиб қадрдон бўлиб қолган 
келинларига беэътибор бўлсангиз, ѐлғизланиб қоласиз. 
Қайғуга сабаб бўладиган ишлардан, хусусан, ҳаром нарсаларга қараш, ортиқча пардоз-андоз, 
бегоналар билан ѐлғиз қолиш, лаънат, ҳақорат, ғийбат, эрнинг яхшиликларига шукр қилмаслик каби 
гуноҳлардан сақланинг. 


93 
Эримнинг уйида иззат-ҳурмат кўрай, ҳаѐтим осойишта ўтсин, десангиз, юқоридаги панд-
насиҳатларга қулоқ солинг, уларни бугунданоқ бажаришга киришинг. Яратган Эгам тушган 
хонадонингизда барчанинг кўзига юлдузингизни иссиқ кўрсатсин, қалбингизга меҳр-муҳаббат, ишонч, 
оқибат уруғларини сепиб камолга етказсин
65


Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish