88
ниҳолга ўхшайди. Қайнона унинг эгри ўсишига йўл қўймай, меҳр билан суғориб, кўп
йиллик
тажрибага эга аѐл сифатида муаллималик қилса, тушунмовчиликлар юзага келмайди.
Бу дунѐнинг ҳеч нарсага арзимайдиган моддий бойликларидан кўра ѐнимиздаги яқинларимизни
асрашни ўрганайлик. Ҳаммаям хато қилади. Кечира олиш эса ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.
Меҳр ҳар қандай муаммонинг оддий ечимидир.
Қайнона бўлган аѐл катта маъсулиятни зиммасига олади. Ўзга оилада тарбия топган қизни ўз
қизидек қабул қилиш, унга ғамхўрлик кўрсатиш ҳам катта фидойилик талаб этади. Қайнона
юрагининг бир парчасини ўзга хонадондан келган бир қизга тортиқ қилади. Келин ҳам кимнингдир
кўз қорачиғидай асраб-авайлаб катта қилган дилбанди. Келин мана шу хонадон давомчиларини дунѐга
келтиради.
Бошқа миллат вакиллари бизнинг оилавий ҳаѐтимизга – қариндош-уруғларнинг бир-бирларига
силаи раҳмларига, урф-одатларимизга, тўй-маросимларимизга ҳавас билан қарайдилар. Бу – исломий
одоб-ахлоқ самараси. Шундай тинчликда, тўкинчиликда яшаб туриб, оилавий алоқаларга
путур
етказаѐтганлар ҳам кўп учрамоқда. Бу эса осойишта ҳаѐтга шукр қилмасликдан бошқа нарса эмас.
Афсуски, эр-хотин, фарзандлар, қариндошлар, қайнона-келин ўртасида турли келишмовчиликлар,
жанжаллар кўпайиб бормоқда. Айниқса, охирги пайтларда қайнона-келин муносабатлари ѐмонлашиб,
бу жанжаллар ҳатто эр-хотин орасига совуқчилик тушириб, ажралишларга сабаб бўлмоқда. Энг ѐмони,
бунинг оқибатида фарзандлар етим бўлиб қолмоқда. Ўғлига ақл-фаросатли, соғлом, имон-эътиқодли
келинни орзу қилиш ўрнига қудалар олиб келадиган мол-дунѐга, улар билан бўладиган олди-
бердиларга ўч қайноналар учраяпти. Улар келинларига меҳр бериб, камчиликларини босиқлик билан
тушунтириш ўрнига, ўғли билан келини орасига совуқчилик туширмоқдалар. Қайноналик иши оғир,
сабр-тоқат талаб қиладиган вазифа. Чунки ўзга
бир хонадонда, бегона бир муҳитда ўсган қизни ўз
оила аъзосига, ўз боласига айланиши, ўғли билан бахтли ҳаѐт кечириши учун қайнонадан анча сабр-
тоқат, кечиримлилик талаб қилинади. Қариларимиз “Келин олиш осон, қайнона бўлиш қийин”,
дейишган. Яна “Аѐл кишининг қандайлигини билмоқчи бўлсанг, келин қилганда кўр”, дейишган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлар комил мусулмон бўлмагунингизча жаннатга
кира олмайсизлар. Комил мусулмон бўлиш учун эса, бир-бирингизга меҳр қўйишингиз шарт”,
деганлар. Яна бир ҳадиси шарифларида: “Жаннат оналар оѐғи остидадир”, деб марҳамат қилганлар.
Қариларимиз “Меҳр берсанг, меҳр кўрасан”, дейишган. Шуни эсдан чиқармаслик керак:
оила тинч
бўлса, юрт тинч бўлади. Маълумки, тинч-тотув оила фарзандлари ота-онасига, юртига манфаат
келтиради.
Турмушга чиққан келин учун янги бир ҳаѐт бошланади.
Энди ота-онангиз, жигарларингиздан
бошқа оилага – эрингизнинг ота-онасига, жигарларига яқин бўласиз. Чунки эркаклар хотинлар учун,
хотинлар эркаклар учун яратилган. Бу – Аллоҳнинг қонуни. Уни ҳеч ким ўзгартиролмайди. Турмушим
ширин, ҳаѐтим осуда бўлсин деган келин эрининг уйига, унинг ота-онасига, жигарларига,
қариндошларига ҳурмат кўрсатади, уй юмушларидан эринмайди, саранжом-саришталиги, пазандалиги
билан оиладагилар меҳрини қозонади. Айниқса, унинг севикли эрини туғиб, оқ сут бериб, кечаларни
бедор ўтказган, асраб-авайлаб ўстирган қайнона насиҳатларига қулоқ тутади,
елиб-югуриб
хизматларини бажаради.
Келин қайнонасидан, оиланинг бошқа аъзоларидан аразламаслиги, гап қайтармаслиги, эрининг
уйидаги гап-сўзларини ота-онасиникига ташимаслиги, уларнинг ҳурматларини жойига қўйиши керак.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кичикларга раҳм-шафқатли, катталарга иззат-
икромли бўлмаса, бизлардан эмас”, деганлар. Эрининг ота-онасини, жигарларини ҳурмат қилиш эрини
ҳурмат қилишдир. Ота-боболаримиз “Гулни севган тиканни ҳам эъзозлайди”, дейишган. Бундай
қилмаган келин эрининг кўнглини ололмайди, меҳрини қозонмайди, нафратига учрайди, кўзига хунук
кўринади. Натижада оила бахти дарз кета бошлайди.
Хуллас, турмуш ўртоғига итоатли, меҳр-муҳаббатли, озода, чаққон, ширинсўз, турмушнинг
аччиқ-чучугига сабр қиладиган, тежамкор аѐллар хожалари учун маҳбуба ѐр, қайноналарига севимли
келин бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: