ЭР-ХОТИН ЎРТАСИДАГИ ТЕНГЛИК МАСАЛАСИ
Олимлар айтишича, оилавий ҳаѐт чиройли давом этиши учун келин-куѐв айрим жиҳатларда
бир-бирига тенг бўлиши керак. Буларнинг энг муҳими диѐнат, иқтисод, касб-ҳунардир. Диѐнат
деганда, аѐл эътиқоди, диндорлиги, солиҳалиги назарда тутилади. Дин-диѐнатли, солиҳа аѐл
эътиқодсиз, гуноҳ ишларни ошкора қилиб юрадиган бетавфиқ кишига тенг бўлмайди.
Иқтисоддан мақсад – келин-куѐв оиласи иқтисодий томондан ҳам бир-бирига яқин бўлиши.
Шунда жуфтларнинг ўзаро тил топишиш осон кечади.
Касб-ҳунар деганда, куѐвнинг касб-кори, келиннинг отаси касб-кори, эр-хотин соҳаси яқинроқ
бўлиши назарда тутилади.
Куѐв маълумотли, маданиятли оиладан бўлиб, келин аксинча деҳқон, ишчи ѐки савдогар
оиладан бўлса ѐки эр-хотиндан бири шаҳардан, иккинчиси қишлоқдан бўлса, бундай ижтимоий-
63
Манба: “1001 саволга психологнинг 1001 жавоби”, 139-144-бетлар.
91
маданий тафовут ҳам эр-хотин ўртасида жанжал келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун келин-
куѐвлар ижтимоий келиб чиқишда ҳам, иқтисодий таъминланганликда ҳам бир-бирига муносиб
бўлишлари мақсадга мувофиқдир.
Борди-ю, келин бошқа миллатга мансуб бўлса, унинг янги оилага мослашиши жуда қийин
кечади. Бунинг устига келин учун бу оила “бегона”дек туюлади. Янги оилага мослашиш келиннинг
мижози турига ҳам боғлиқ. Чунончи, енгилроқ, тезроқ, андишасиз келинларнинг янги оилага
мослашиши қийин кечади. Шунинг учун келин-куѐв бу борада (яъни, одоб-ахлоқда) ҳам бир-бирига
мос бўлгани маъқул.
ҚАЙНОНАЛАР НИМА ҚИЛИШЛАРИ КЕРАК?
1. Қайнона келинини қизидек кўрсин. Ўз қизига қандай муомала қилса, келинига ҳам шундай
муомалада бўлсин. Бу – қайтар дунѐ. Қилганимиз эртами-кечми, барибир ўзимизга қайтади.
Қайнона келинга “қизим” деса, уни ҳақиқатан қизидек кўрса, келин ҳам уни ўз онасидек суйиб
ардоқлайди.
Келин хато қилганда, қайнона ўйлаши керак: “Бу хатони қизим содир этса, нима қилардим?”
Табиийки, виждони шундай жавоб беради: “Бир оз ҳажлим чиқсаям, уни кечирган бўлардим. Келиним
ҳам қизим ўрнида экан, қизимнинг нуқсон-камчиликларига қандай сабр қилсам, келинимнинг ҳам
хатоларига шундай сабр этишим лозим”.
2. Қайнона ўзининг келинлик дамларини эсласин, янги ҳаѐт бошлаѐтганда тортган
қийинчиликларини унутмасин. Айни машаққатларни келини ҳам бошидан ўтказаѐтганини идрок этиб,
унга қўлидан келган ѐрдамини берсин.
3. Қайнона келинининг яхши муносабатларини фарқлаши, тақдирлаши, кўнглини кўтариб
қўйиши ҳам керак. Яхши иш қилганида, “Офарин!”, “Шуни яхши ўйлабсиз!” дейиш унчалик қийин
эмас.
4. Келиннинг хато-камчиликларини бошқалар олдида айтманг. У йўғида қариндош-уруғ, қўни-
қўшниларга ѐмонламанг, келинингизни ғийбат қилманг. Унутманг: ўттиз икки тиш орасидан чиққан
гап ўттиз икки маҳалллага достон бўлади.
Сиз келинни ѐмонлаганингиз билан унинг хатолари камайиб қолмайди. Қайтага сиз билан
орадаги ришта мўртлашиши, ҳатто узилиши ҳам мумкин. Чунки ҳеч ким бегоналар олдида изза
бўлишни хоҳламайди.
Келиннинг хатоларини маҳаллага ѐйишдан нима наф? Бу нарса кимга фойда келтиради?
Бундай вазиятда келиннинг кўнгли совий бошлайди. Уям қайнонасининг камчиликларини
бўрттириб айтишга киришади. Агар орага бир қўшмачи аралашса, тамом деяверинг. Бирни икки, ўнни
йигирма қилиб гап етказади, оқибатда қайнона билан келин орасидан ола мушук ўтади.
Бахтли ҳаѐт кечиришни истаган қайнона келинини одамларга ѐмонламайди, унинг яхши
томонларини айтади, келинидан розилигини билдиради.
5. Қайнона келиннинг ҳар битта ишига аралашиб, ҳамма нарсани ўзи айтганидек қилишни
талаб этмасин. Фақат сўралганда, фикрини айтсин, маслаҳат берсин. “Мен ҳамма нарсани биламан,
келинимнинг ақли ҳеч балога етмайди, ўғлим эса тушунмайди”, деб ўйлаган қайнона янглишади.
Қайноналар услуби “Қизим сенга айтаман, келиним сен эшит” қабилида бўлсин. Бунинг учун:
“Қаранг, қизим, бу ишни хато қилдингиз. Бундай бўлмайди. Тўғриси мана шундай”, деб суҳбат
давомида жойига қўйиб, “Мен янги келинлигимда...” деб ўзидан мисол келтириб гапирса, таъсирчан
чиқади.
6. Қайнона келинни ота-онасидан, яқинларидан ажратишга ҳаракат қилмасин. Аксинча, қудалар
билан ришталарни боғлашга тарғиб этсин.
7. Келинга зуғум ўтказиб, бошида ѐнғоқ чақаѐтган қайнона айни пайтда ўғлига ҳам жавр
қилаѐтганини унутмасин. Чунки бундай пайтда ўғил онаси билан хотини орасида қолиб эзилади, она
меҳри билан хотин севгиси ўртасида юраги тилка пора бўлади. Бу билан қайнона келинига ѐмон
кўрингани, ўғлини қийнагани қолади
64
.
64
Манба: Шоира Нуриддинова, “Биз бахтли оила қурамиз”, 106-109-бетлар.
92
Do'stlaringiz bilan baham: |