1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

БАРВАҚТ ҚАРИМАЙ ДЕСАНГИЗ... 
Турмушда учраб турадиган ҳодисалар сабабидан кишининг асаб тизими фаолияти бузилиши, 
оқибатда тана чарчаши мумкин. Бу эса инсонда қарилик босқичи эрта бошланишига олиб келади. 
Барвақт қариш олдини олишда шифобахш неъматлар ўрни беқиѐс. Жумладан, инсон ерѐнғоқ, ўсимлик 
мойи, тухум сариғи, турли сервитамин озуқаларни кўпроқ истеъмол қилиб турса, барвақт қариб 
қолмайди, ўзини бардам, тетик ҳис қилади. 
Халқ орасида кенг тарқалган “Ғам-ташвиш кишини тез қаритади”, “Ғам – умрнинг эгови” каби 
гаплар бежиз айтилмаган. Киши турмушда қанчалик кўп ғам-қайғуни бошидан кечирса, 
саломатлигини тез йўқотади. Бу, ўз навбатида, қаришга, умр қисқаришига олиб боради. 
Спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, тамаки чекиш, қаттиқ чарчаш, нотўғри овқатланиш, 
бўлар-бўлмасга жиғибийрон бўлавериш ҳам кишини тез қаритади. 
Соғлиқни сақлаш, тез қаримаслик учун ақлий, жисмоний меҳнатни тўғри ташкил этиш, вақтида 
дам олиш ҳам муҳим ўрин тутади. 
Уйқу асаб тизимига ором беради. Киши ухлаган пайтда кун бўйи ишлаб чарчаган бош мия 
ҳужайралари дам олади. Шунинг учун ҳам вақтида ухлаш узоқ умр кўришга ѐрдам беради. Булардан 
ташқари, спорт билан шуғулланиш, тоза ҳаво, сув, қуѐш инсон саломатлиги учун зарурдир. 
Хурсандчилик, руҳ тетиклиги, хушчақчақлик соғлиқни сақлашга, узоқ умр кўришга сабаб бўлади. 
30 ЁШНИ ҚАРШИ ОЛГАНЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР 
Агар сиз ўттиз ѐшни қарши олган бўлсангиз ѐки сочингизга оқ оралаб, ѐшингиз қирқни 
қоралашга яқин турган бўлса: 
1. Ҳаѐтингиз сиз истагандек бўлмаѐтганидан нолишни бас қилинг! 
Ёшлигимизда 30 ѐшга киргач, биз барча нарсага аниқ эришган бўламиз, деб тасаввур 
қиламиз: севимли иш билан шуғулланиш, яхши уй, гўзал турмуш, фарзандлар. Бироқ ҳаѐт доим 
ҳам биз ўйлагандек давом этавермайди. Ўттиз ѐшда инсон атрофдагиларнинг катта босимига дуч 
келади. Шундай вақтда барчаси қандай бўлиши керак бўлса, шундай содир бўлди, деб 
ҳисоблаймиз. Акс ҳолда, ўзимизни омадсизликда айблаймиз. 
Буларнинг ҳаммасига биз ўрганиб қолган модаль феъллар – “менда бўлиши шарт”, “мен 
олишим керак”, “ишим зўр бўлиши лозим” каби фикрлар сабабдир. Агар сиз ўзингизни баъзан 
ожиз сезсангиз, хафа бўлманг. Сиз ѐлғиз эмассиз. Вақтингизни – сиз ҳозиргача эриша олмаган 
нарсалар ҳақида ўйлашга – сарфламанг. Шунчаки, ҳаѐтдан завқ олинг, ҳар бир нарсанинг ўрни бор. 
2. Меъѐрида ишланг. 
70
Манба: “Саломатлик тақвими”нинг 2011-йилги 4-сони, 38-44-бетлари. 


98 
Ўттиз ѐшни қоралаганимизда биз асосий ўринга ишни қўямиз. Биз қанча кўп меҳнат қилсак, 
шунча кўп муваффақиятга эришадигандек туюлади. Аммо, вақт ўтган сайин яқинларимиз билан 
ўтказган дамлар биз тиним билмай қўлга киритишга уринган пуллардан афзал эканини тушунамиз. 
3. Кўпроқ таваккал қилинг. 
Жамиятдаги инсонлар босими, биз кутмаган натижалар сабаб бирон-бир қарор қабул 
қилишда жудаям эҳтиѐткор бўлиб қоламиз. Оқибатда биз ўзимизни кўп нарсалардан чеклашни 
бошлаймиз. 
Саѐҳат қилинг, орзуингиздаги машғулот билан шуғулланинг. Таваккал қилишдан қўрқманг. 
Ёшингиз ўттиздан ошгани учун ўз тилакларингиздан воз кечишга мажбур эмассиз. 
4. Спорт билан шуғулланиб, соғлом турмуш тарзига эришинг. 
Жисмоний меҳнат етишмовчилиги, зарарли таомлар истеъмол қилишга одатланиш қирққа 
тўлганингизда ўзингизни қандай ҳис этишингизни кўрсатади. 50 ѐшни қарши олганингизда 
қоматингизни сақлаб қолиш, ѐмон одатлардан воз кечиш анча қийин бўлади. Шунинг учун кўпроқ 
спорт билан шуғулланишга, фойдали таомлар ейишга одатланинг. 
5. Вақтингизни кўпроқ ота-онангиз билан ўтказинг. 
Биз, “Ота-оналаримиз ҳамиша ѐнимизда бўлишади”, деб ўйлаймиз. Аммо ѐшингиз улғайгач, 
улар қай даражада кексайиб қолишганига гувоҳ бўласиз. Айнан шу даврда кўпчилик улар билан 
бирга бўлмаганидан афсусланади. Ахир йиллар ўтгач, улар узоқ жойларга бориб, дам олишга, тик 
оѐқда сайр қилишга ўзларида куч топа олмай қолишади. Шунинг учун ота-онангиз билан кўпроқ 
бирга бўлишга ҳаракат қилинг: суҳбатлашинг, бирга дам олинг, қандайдир қизиқарли, мароқли 
ишлар билан шуғулланинг. 
6. “30 ѐш – қарилик белгиси” деган фикрдан йироқ бўлинг! 
Кўпчилик 30 ѐшни қарши олгач, тушкунликка туша бошлайди. Айнан шу сабаб баъзилар 
“Энди бу иш учун катталик қиламан” деган тушунча билан ўзини кўп нарсадан чеклайди. Лекин, 
аслида ундай эмас. Ҳаѐтингиз навқирон йигирма баҳорингиздан унчалик узоқлашиб кетгани йўқ. 
Сиз ҳануз ѐш, бетакрорсиз! Шундай экан, ўз иродангизни мустаҳкамлаб, янги орзулар томон йўл 
олинг. Фикрлар намойиши бизнинг ҳаѐтимизни белгилаб беради. Сиздан талаб қилинадиган 
биргина нарса – оламга ўзгача назар ташлаш, ҳар қандай ѐшда ўзингизни бахтли ҳис этиш 
мумкинлигини англашдир
71


Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish