1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?


НАБАВИЙ ТАБОБАТДАН ТАВСИЯЛАР



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

НАБАВИЙ ТАБОБАТДАН ТАВСИЯЛАР 
– Поклик имондандир; 
– Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган; 
– Доим тоза, покиза овқатлар енг; 
– Ҳаромда шифо йўқ; 
– Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг; 
– Асал еб туринг, чунки у минг дардга даво; 
– Қон олдириш – шифо; 
– Қора седана – ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво; 
– Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади; 
– Сигир сути шифо, ѐғи даво, гўшти эса касалликдир; 
– Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиѐҳларни териб ейди; 
– Кўз тегишига, сеҳрга қарши шаръий дам солинади; 
– Таомни жуда иссиқ ѐки жуда совуқ ҳолда еманг. Унда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди; 
– Овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмасдан енг; 
– Сувни бирдан симирмасдан, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб 
чиқаради; 
– Қоринни ҳаддан ташқари тўйғазиб юборманг, кўп еманг; 
– Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг; 
71
Манба: www.xabardor.uz 


99 
– Қишда кўпроқ ѐғли, кучли таомлар, ѐзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот-кўкатлар енг; 
– Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ѐғ бор; 
– Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади; 
– Чарчаган вақтингизда ширинлик истеъмол қилинг; 
– Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг; 
– Сут маҳсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса, қонни бузиши 
мумкин; 
– Дастурхонингиздан хурмо аримасин; 
– Овқатланаѐтган пайтда яхши кайфиятда бўлинг; 
– Ёлғиз овқатланманг; 
– Овқатдан кейин дуо қилинг, Аллоҳга ҳамду санолар айтинг
72

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ФОЙДАЛАРИ 
Спорт ҳаѐтимизда беқиѐс ўрин тутади. Спорт инсоннинг руҳан, жисмонан етук бўлишида катта 
аҳамиятга эга. Ўтмишда ота-боболаримиз 20-25 чақиримдаги бозорга қоп орқалаб борар, молини 
сотиб, керакли нарсаларни олиб, яна қоп орқалаб уйга қайтарди. Бозор бўлмаган кунлари одамлар ўз 
ҳовлисида ер чопган, ўтин ѐрган, сув ташиган. Хуллас, эртадан кечгача жисмоний иш қилган. Ҳатто 
ақлий меҳнат билан банд кишилар – олимлар, ѐзувчилар, шоирлар ҳам хўжалик ишлари билан 
шуғулланиб туришган. Натижада бадантарбия билан алоҳида шуғулланишга вақт бўлмаса ҳам, 
тинимсиз жисмоний ҳаракат бадантарбия ўрнига ўтарди. 
Ҳозирда одамлар деярли пиѐда юришмайди. Айниқса, шаҳарларда жисмоний иш жуда кам. 
Ўтмишга нисбатан ҳозир одамлар яхши овқатланишади. Овқат турлари 2-3 баравар кўпайди. Яъни, 
емак-ичмак бисѐр, бироқ уларнинг кучини сарф қилиш жуда камайиб кетди. Бу эса касаллик хилини 
ҳам, сонини ҳам кўпайтирди. Бинобарин, эндиликда одамлар бадантарбия билан шуғулланиши шарт. 
Ҳаѐтимиз суръати тезлашиб кетгани туфайли йиллар, ойлар тобора тез ўтмоқда. Кўп одамлар 
бадантарбия қилишга вақтим йўқ, деб баҳона қилади. Бу, ўз-ўзини алдашдан бошқа нарса эмас. Чунки 
кундалик ҳаѐтини тартибга солган одам керакли нарсаларга ҳамиша вақт топа олади, соғлом турмуш 
тарзига эришади. 
Қуйида жисмоний машқлар бажариш фойдаларини санаб ўтамиз: 
– Спорт билан мунтазам шуғулланиш узоқ умр кўришнинг оддий йўлидир. 
– киши спорт билан шуғулланганида организми яхши чиниқади, мускуллари тез чарчамайди. 
Чиниққан одамнинг нерв-эндокрин, юрак-қон томир, нафас олиш каби муҳим аъзолари иш фаолияти 
ортади. 
– спорт машғулотлари одам танасидаги тўқималар янгиланишига, унинг ѐш, соғлом, тетик 
сақланишига сабаб бўлади. 
– талоқда лимфоцитлар ҳосил бўлиши кўпаяди, организмнинг юқумли касалликлардан 
ҳимояланиш қобилияти (иммунитет) кучаяди. 
– кам ҳаракатлилик (гиподинамия) юрак фаолиятини кучсизлантиради. Натижада юрак-қон 
томир касалликлари юзага келади. 
– машқлар орқали қон айланиши тезлашади, миямизга кислород боради, мушаклар кучайиб, 
бўғимлар ҳаракатини таъминлайди, руҳий таранглик йўқолади, энергия ортади. 
– спорт билан шуғулланувчиларда юрак клапанлари, мускуллари яхши ривожланади, унинг 
ҳажми бошқаларникига қараганда каттароқ бўлади. 
– ўпканинг тириклик сиғими ортади (4500-6500 мл.га етади), нафас олиш, қон айланиш 
аъзолари яхши ривожланади. 
– одатда заифлашган, чиниқмаган танада микроблар кўпайиши учун қулай шароит пайдо 
бўлади. Натижада одам касалланади. 
72
Манба: “Ҳилол” тақвимининг 2006-йилги 4-сони, 11-12-бетлари. 


100 
– жисмоний машқлар туфайли юрак, буйрак, ўпка кучга тўлади, томирлар кенгайиб, эластик 
ҳолатга келади, томирлардаги ѐғ нисбати, холестерин, шакар, инсулин пасаяди. Тананинг ѐғ нисбати 
камайса, ўзимизни кучли ҳис этамиз, асаб тизимимиз соғлом бўлади. 
– хотирани кучайтиришнинг энг муҳим шарти асаблар соғломлигидир. Бунинг учун эса 
бадантарбия билан шуғулланиш лозим. 
– уй шароитида жисмоний машқлар бажариш ѐки бирон спорт тури билан шуғулланиш ҳозирда 
кенг тарқалган семиришнинг оддий давосидир. Зеро, семириш иш фаолиятини пасайтиради, кишини 
заифлаштиради. 
– жисмоний тарбия машқлари кишига кўтаринкилик, руҳий далда бағишлайди. Бундай ҳолда 
иш унумли, соғлиқ жойида бўлади. 
– агар киши бир кунда 10 дақиқа жисмоний машқлар бажарса, дақиқасига юрагининг 10 марта 
уришини “тежаб” қолар экан. Бу, бир йилда 500.000 мартани ташкил этади. Мана шу йўл билан юрак-
қон томир касалликларидан халос бўлиш, юракни соғлом қилиш, инфарктдан қутулиш мумкин. 
– ақлий меҳнат жисмоний меҳнат билан алмаштириб турилса, одам салга чарчаб қолмайди, 
иши унумли бўлади. Чунки ақлий меҳнат даврида миядаги қўзғалган марказлар жисмоний меҳнат 
вақтида дам олади. Илм олишда ҳар 40-60 дақиқада 5-6 дақиқа бадантарбия машқлари бажарилса, мия 
зўриқишидан пайдо бўладиган невроз касаллиги олди олинади. 
– спорт машғулотларини бажариш билан асаб тизими мустаҳкамланади, ноўрин ғазабланиш 
бартараф этилади, кишининг иродаси мустаҳкамланади. 
Хуллас, спорт билан шуғулланган одам ҳар тарафлама кучли, соғлом бўлади. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish