ШИФОКОРЛАР НЕГА КЎП СУВ ИЧИШНИ ТАВСИЯ ЭТИШАДИ?
Соғлом одам кунига ўртача 2 литр сув ичиши керак. Бу – шифокорлар тавсияси. Мия
ҳужайраларидан тортиб вужудимиздаги барча аъзолар сув билан ҳаѐт. Кўп сув ичсак, танамизнинг сув
йўқотиши олдини оламиз.
Сувнинг вужудимизга фойдалари:
– Танадаги ҳароратни мўътадиллаштиради.
– жигар ҳамда буйракдаги заҳарли моддаларни ювади.
– танани жароҳатлардан асрайди.
– ҳужайра билан тўқималарнинг бир-бирига яқинлашишини таъминлайди.
– тери ҳужайралари соғлом кўринишига ѐрдам беради.
Вояга етган инсон танасида 40-50 литр сув бўлади. Қоннинг 83 % и, тўқималарнинг 75 % и,
миянинг 74 % и, суякларнинг 22 % и сувдан иборат. Танадаги сувнинг 20 % и йўқолса, инсон ҳалок
бўлади.
Етарли миқдорда сув ичилмаса:
– Мия секинлашиб, одам дангаса бўлиб қолади.
– қон қуюлади.
– қабзият юз беради.
– пешоб сарғайиб кетади
75
.
СУВ ҲАҚИДА ДИҚҚАТГА САЗОВОР МАЪЛУМОТЛАР
Мазкур мақолада сув ѐрдамида узоқ умр кўриш сирларини баѐн қиламиз. Буни Абу Али ибн
Сино узоқ умр кўриш рецептларида айтиб ўтган. Унга кўра, қаришнинг асосий омили организм сўлиб
қолишидир.
74
Манба: www.muxlis.uz
75
Манба: “Ирфон” тақвимининг 2008-йилги 3-сони, 91-92-бетлари.
103
Ёш ўтиши билан организмдаги сув миқдори камайиб боришини замонавий илм-фан ҳам
тасдиқламоқда. Бу эса қон, лимфалар қуюқлашишига, тери, мушаклар эгилувчанлиги камайишига,
бош, бўғим оғриқларига олиб келади.
Хўш, бунинг олдини олиш учун нима қилиш керак? Жавоб жуда оддий – организмни
намлантириш, суюқлик билан тўйинтириш, яъни сув ичиш керак. Бироқ қачон ва қай тарзда?
Маълумки, сув организм асосини ташкил қилади. Бундан ташқари, сув маълумот, қувват
ташувчи саналади. Танада қувватни етказиш учун ҳам кўп миқдорда сув талаб этилади. Қувват
машқларининг кўпи организмда етарли миқдорда сув бўлишини талаб қилади. Муҳими, сув ҳар
қандай яхши-ѐмон маълумотни ѐзиб олади. Сув олдида кимгадир бақирсангиз, у салбий маълумотни
ўзида акс эттиради. Яхши сўзларни айтсангиз, сув ижобий ахборотга эга бўлади. Соғлиқ учун фақат
мусбат қувватга эга сув фойдалидир.
Сувни эрталаб 40 градусдаги иссиқ-илиқ ҳолатда истеъмол қилиш тавсия этилади.
Қанча ичолсангиз, мисол учун 1 стакан, 2, 3.... шунча ичишингиз мумкин. Бироқ бошланишида
аста-секин кўпайтириб боринг.
Аввал эрталаблари сув ичмаган бўлсангиз ѐки сувни кам истеъмол қилсангиз, бир неча
қултумдан бошлаб, кун сайин миқдорни ошириб боришингиз мумкин.
Нима учун илиқ сув ичиш керак?
Чунки муздек сувни ошқозон аввал иситиб, кейин ўтказиб юборади. Хитойликлар сувни, бошқа
таомларни иситиш буйраклар қуввати ҳисобига амалга оширилади, деб ҳисоблашади. Шунинг учун
муздек сув ичишни маслаҳат беришмайди. Зеро, буйраклар қувватини беҳуда сарфламаслик лозим.
Яна бир муҳим маълумот: сув ошқозонга тушган вақтда ҳазм қилиш жараѐни кетмаѐтган
бўлиши керак. Акс ҳолда ақлли организм сувни ичакка эмас, ҳазм қилиш ферментларини
аралаштириш учун йўналтиради.
Демак, эрталаб оч қоринга фақат илиқ сув ичиш керак. Агар шундай қилсак, қандай натижага
эришамиз, дейсизми?
Сув бевосита ҳужайрага эмас, ҳужайра яқинидаги жойга бориб тушади. Ҳужайра орасидаги сув
эса қонни, лимфаларни эритади, қондаги қанд, холестерин миқдорини пасайтиради, тунда йиғилиб
қолган сув танқислиги қопланади. Чунки организмда кечқурун ҳам қандайдир жараѐнлар содир
бўлади. Бироқ унга сув етиб келмайди. Қолаверса, баъзилар тунда терлайди.
Эрталаб оч қоринга ичилган сув заҳарли моддаларни, ошқозонда ҳазм бўлмаган овқат
қолдиқларини ювади, йўғон ичак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, ошқозон-ичак йўлини иш
бошлашга тайѐрлайди. Ярим соатдан кейин нонушта қилиш мумкин.
Ошқозон-ичак йўлининг тўғри ишлаши барча озиқ моддалари тўғри сўрилиши, соғлом ҳаѐт
гаровидир. Мана сизга узоқ умр кўриш сири!
Хитой табобатига кўра, сув асаб тизимига ҳам ижобий таъсир кўрсатади, руҳий зўриқишлар
олдини олади (руҳий зўриқишдан кейин бир стакан иссиқ сув ҳўплаб ичилса, организм мазкур салбий
ҳолатни зарарсиз “эритиб юборади”), хавотирни камайтиради.
Эътибор беринг: эрталаб илиқ сув истеъмол қиладиган инсонларда ажинлар кам бўлади. Бу,
кўп косметологлар томонидан тасдиқланган.
Сувни қайси пайтда истеъмол қилган маъқул? Эрталаб 5 дан 7 га қадар, кечқурун уйқуга
ѐтишдан олдин.
Уйқудан олдин сув ичиш-ичмаслик ўзингизга ҳавола. Агар авваллари ѐтишдан олдин сув
ичмаган бўлсангиз, организмни аста-секин ўргатиш лозим. Муҳими эрталаб сув ичинг. Уни озроқ
лимон суви билан нордонлаштириш ҳам мумкин.
Чой, компот ѐки бошқа суюқлик сув ўрнини боса олмаслигини унутманг!
Сидқидилдан қилинган тоат-ибодат, эзгу тилаклар, ширин сўзлар сувга ижобий хусусият
бағишлайди. Сувни идишга солгач, у билан обдон “суҳбатлашинг”. Фақат қалбингизни қийнаѐтган
муаммолар ҳақида чурқ этманг. Чунки улар зарарли унсурлар миқдорини кўпайтириб юборади. Энг
муҳими, сиз сувдан завқланинг, унинг ажойиб неъмат эканини айтиб, Яратганга мақтов йўлланг,
сиҳат-саломатлик, фаровон ҳаѐт, бахт-саодат, меҳр-муҳаббат, эзгуликлар ҳақида гапиринг. Шунда –
хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг – мўъжиза рўй беради: илиқ гапларни “тинглаган” сув ўз таркибини
тўлиқ ўзгартириб, мусбат қувватга эга бўлади. Бу, инсон саломатлиги учун ўта муҳим.
104
Инсон руҳияти билан боғлиқ касалликларга сув муолажаларидан кучлироқ даво йўқ. Бу бебаҳо,
оддий муолажаларни ҳар бир инсон ортиқча харажатсиз, уй шароитида, давомли қилиш имконига эга.
Сув билан муолажа қилинганда бошқа дори-дармонларга деярли ҳожат қолмайди. Агар юқоридаги
тавсияларга амал қилсангиз, ўзингиз бунга амин бўласиз
76
.
Do'stlaringiz bilan baham: |