1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

ИММУНИТЕТИНГИЗНИ ОШИРИНГ 
1. 100 гр янчилган ѐнғоқ мағзи, 100 гр қирилган олма, 2 та лимон шарбати (сиқиб олинган 
суви), 1 ош қошиқ тоза асал яхшилаб аралаштирилиб, совутгичда сақланади. Катталар кунига 2-3 
маҳал овқатдан олдин бир қошиқдан, болалар эса бир чой қошиқдан истеъмол қиладилар. 
2. Организм сувсизланиши иммунитетни пасайтиради. Бунинг олдини олиш учун кун давомида 
8 пиѐлагача суюқлик ичинг. Суюқликнинг 2-3 пиѐласи кўк чой, қолганлари шарбат (сок), оддий 
қайнаган сув бўлсин. 
3. Қайнатилган мол ѐки қўй гўшти, тил, жигар, калла гўшти, қази, шунингдек, товуқ, ўрдак 
тухуми, каклик гўшти, эчки сути кони фойда. 
4. Олма, ширин анор, нок, қора смородина, шовут, майиз, шафтоли, қизил сабзидан сиқиб 
олинган шарбатлар, ўрик, наматак қоқисидан тайѐрланган дамламалар истеъмол қилинади. 
5. Зира, седана, кашнич уруғи, долчин каби қувватлантирувчи зираворлар, укроп, петрушка, 
сельдер тановул қилиб туриш фойдали. 
6. Қаймоқ, какао, шоколад, ѐнғоқ, писта, ширин бодом каби кайфиятни кўтарувчи қувватли 
озуқалар бўлиши керак. 
7. Ҳафтада 2-3 марта парҳезли кунлар ташкил этиш – кун давомида фақат олма шарбати, кўк 
чой, ясминли чой, таом ўрнига творог, қатиқ, сузма истеъмол қилиш организмни ичакларда йиғилиб 
қолган заҳарли моддалардан тозалайди, иммунитетни оширади, оғир хасталиклардан сақлайди
84

83
Манба: “Саломатлик тақвими”нинг 2014-йилги 2-сони, 10-15-бетлари. 


112 
ҚОН ОЛДИРИШ ФОЙДАЛАРИ 
Қон олдириш қадимдан инсонларни даволашда асосий воситалардан ҳисобланган. Ҳижома, 
яъни қон олдириш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларидандир. 
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай 
деганлар: “Шифо уч нарсада: қон олиш асбоби солишда, асал ичишда, қиздирилган нарса босишда. 
Мен умматимни қиздирилган нарса босишдан қайтараман” (Имом Бухорий ривоят қилган). 
Қон олдириш инсон учун кони фойда. У қондаги беморликка сабаб бўладиган унсурларни 
кетказади, қуйилганини енгиллаштиради, кўзни равшан қилади, ақлни чархлайди, хотирани 
кучайтиради. 
Қонни қайси вақтларда олдирган маъқул? Бу саволга жавоб топиш учун ҳадисларга мурожаат 
қиламиз. 
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам ҳижрий ойнинг 17, 19, 21-кунлари қон олдирардилар (Термизий ривоят қилган). 
Бошқа ривоятда келишича, ким ўн еттинчи, ўн тўққизинчи, йигирма биринчи кунлари қон 
олдирса, ҳар қандай дардга шифо бўлади (Абу Довуд ривоят қилган). 
Лекин қачон қон олдириш эҳтиѐжи туғилса, масалан, қон қуюқлашса, киши ҳолатига қараб қон 
олиш мумкин. 
Қон олдириш муолажасини моҳир табиб амалга оширгани маъқул. Қон олишнинг бир неча 
усуллари бор. Масалан, қортиқ қўйиш, наштар уриш, игна (шприс) ѐрдамида олиш, зулук солиш ва 
ҳоказо. Булар ичида энг фойдалиси зулук солишдир. Зулук қарийб уч минг йилдан бери табиблар 
томонидан турли касалликларга даво сифатида ишлатиб келинган. Жумладан, мелодий иккинчи 
асрнинг машҳур табибларидан Жолинус, ўн биринчи асрда яшаб ўтган ватандошимиз Абу Али ибн 
Сино зулук билан даволашга катта эътибор беришган. Ибн Сино “Тиб қонунлари” китобида зулук 
солдириш афзалликлари, тартиб-қоидалари ҳақида батафсил маълумот берган. 
Соҳа мутахассислари айтишича, зулукнинг 270 та тиши бор. Зулук тишлари остидаги гирудин 
моддасини инсон танасига юбориш орқали қонни суюлтиради, томирлардаги қонни кислород билан 
тўйинтиради, юракнинг кислородга бўлган эҳтиѐжини қондиради. Натижада инсон танасидаги лимфа 
безлари қуввати ошади, иммунитет кучаяди. 
Зулук сўлагида 100 хилдан ортиқ ферментатив модда бор. Улар инсон танасида қон 
айланишини яхшилаш билан бирга, танада тўпланиб қолган ѐғларни эритади, терини майин қилади, 
гўзаллаштиради, ортиқча вазнни йўқотади. 
Зулук қон сўриш пайтида сўлаги таркибидаги биологик фаол моддани тўқималарга бериб, 
модда алмашинувини яхшилайди. Зулук сўлаги таъсирида инсон терисидаги, ички аъзоларидаги майда 
қон томирларида қон айланиши яхшиланади. Натижада бош миянинг иш фаолияти жонланади. 
Зулук антисептик хусусиятга эга бўлгани учун тери касалликларини даволашда ундан кенг 
қўлланади. 
Бундан ташқари, зулук қўйиш ѐрдамида инфаркт, стенокардия, қон босими ошиши, бавосир, 
жарроҳлик, урологик, гинекологик, бепуштлик, кўз, бурун, томоқ, қулоқ, тиш, милк касалликларини 
даволаш мумкин. Шуниндек, қон олиш ѐрдамида ўпка, жигар, ўт пуфаги шамоллаши, неврология, 
нефрит, атериосклероз, сурункали простатитни муолажа қилинади. 
Зулук таркибидаги ферментатив моддалар инсон танасини ҳар хил чиқитлардан тозалайди, тери 
рангини гўзаллаштиради, кишини ѐшартиради. Натижада – Аллоҳнинг инояти билан – инсон умрига 
умр қўшилади. 
Бир йилда ѐки олти ойда бир зулук солдирган инсонларда ҳеч қандай касаллик аломатлари 
кузатилмайди. 
Зулук фақат беморларга қўйилмайди. Соппа-соғ одам ҳам йилига бир марта зулук солдириб 
турса, саломатлиги янаям мустаҳкамланади. 
84
Манба: “Саломатлик тақвими”нинг 2015-йилги 3-сони, 50-51-бетлари. 


113 
Қадимда зулукдан асосан баҳор, куз фаслларида фойдаланилган. Ҳозирги замон олимлари олиб 
борган илмий-амалий тажрибаларда аниқланишича, йилнинг исталган фаслида зулук қўйиш мумкин
85


Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish