1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

ХУШБЎЙ ГИЁҲЛАР ФОЙДАСИ 
Қаттиқ чарчасангиз – пўртаҳол (апельсин), яронгул, туринж (лимон), қораарча, ялпиз ҳидланг. 
Бош оғриғи, асаб толиқишида – райҳон, қалампирмунчоқ (чиннигул), лимон, ялпиз ҳидланг, 
уларга қараб ўтиринг. 
Уйқусизликда – райҳон, ѐсумангули (жасмин), арпабодиѐн, долчин ҳидланг. 
Ақлий толиқишда – райҳон, ялпиз, тизимгул, қораарча, жамбил ҳидланг. 
Хотира сусайганида – райҳон, қалампирмунчоқ, атиргул, хушбўй олмалар ҳидланг, таомга 
қўшиб тановул қилинг. 
Толиқишда – райҳон, тизимгул, долчин, занжабил ҳидланади, чойга ѐки таомга ҳам қўшилади. 
Асаб бузилишида – арпабодиѐн, ванилин, тоғрайҳон, лавзей ҳидланади. 
Ваҳимага тушган одам – арпабодиѐн, пўртаҳол, атиргул ҳидласин. Уларни еса ҳам бўлади. 
Руҳий азобланишда – пўртаҳол, долчин, миртагул, ялпиз, оққарағай, атиргул, мармарак 
ҳидланади. 
Тунда қўрқув юз берса – арпабодиѐн, пўртаҳол, атиргул, сандал ҳидланади. 
Асабий тарангликлар оқибатида терида доғлар пайдо бўлса – грейфрут, лимонўт, атиргул, 
мойчечак ҳидланади. 
Соч тўкилишида – грейпфрут, занжабил, қарағай, мармарак, эвкалипт ҳидланади. 
Юрак уриши тезлашганда – арпабодиѐн, ялпиз, лаванда ҳидланади. 
Юракда оғриқ пайдо бўлса – яронгул, лаванда, ялпиз, розмарин олмаси ҳидланади. 
Ошқозон оғриғида – арпабодиѐн, ялпиз, йирик нок, тизимгул, сарв барги, райҳон, атиргул, 
қалампирмунчоқ, қарағай ҳидланади. 
Қонда қанд моддаси ошса – ѐронгул, грейпфрут, лимон, қораарча, эвкалипт ѐрдам беради. 
Тананинг ҳимоя кучи заифлашганда – арпабодиѐн, қалампирмунчоқ, тоғрайҳон, арча шохлари, 
қарағай, долчин, туринж (лимон), ялпиз, норанж (мандарин), миртагул, қораарча, оққарағай, розмарин, 
мойчечак, тоғжамбил, эвкалипт шохлари сизга қувват беради
82

БЕЛИМ ОҒРИМАСИН ДЕСАНГИЗ... 
Бел оғриғи асрлар давомида барчанинг диққат-марказида бўлиб келган. Табиблар, шифокорлар 
бу дардга даво чораларини қўллаб кўришган. Машҳур табиб Абу Али ибн Сино бел оғриғи 
сабабларини қуйидагича кўрсатади: мижоз совишидан, хом балғамдан, қаттиқ чарчашдан, кўп жинсий 
алоқадан, буйрак кучсизланишидан, умуртқа жойлашган катта томир кўп тўлганидан, ўпка найида 
ниш ва чиқиқ чиққанида, “бачадон бўғилиши”дан, туғиш олдидан бел оғрийди... 
Ҳозирги вақтда бел оғриғи нафақат кексаларда, балки ѐшларда ҳам учрамоқда. Маълумки, 
умримизнинг кўп қисмини тик оѐқда ўтказамиз. Тик турганимизда, юк кўтарганимизда, жисмоний иш 
қилганимизда, сакраганимизда, ҳатто ўтириб ишлаганимизда ҳам асосий оғирлик белга тушади. Бел 
81
Манба: “Саломатлик тақвими”нинг 2009-йилги 4-сони, 3-4 ҳамда 58-64-бетлари. 
82
Манба: “Саломатлик тақвими”нинг 2014-йилги 4-сони, 44-46-бетлари. 


111 
умуртқаси бошқа умуртқаларга қараганда тез касалланади. Турли инфекциялар, шамоллаш, спиртли 
ичимликлар, чекиш орқали заҳарланиш, оғир юк кўтариш, жисмоний зўриқиш, жароҳат олиш, бошқа 
нохуш ҳоллар ҳам умуртқанинг бўйин ва бел қисмини шикастлайди. 
Бел оғриғи кўп тик туриб, ўтириб ѐки зах жойларда ишлайдиган кишиларда, ангина билан тез-
тез оғриб турадиганларда, кексаларда кўп учрайди. Умуртқа поғонаси касалликлари чақалоқларда, 
кўкрак ѐшидаги гўдакларда, мактабгача тарбия ѐшидаги болаларда ҳам учраши мумкин. Олимлар 
таъкидлашича, бунга кўпинча она қорнида ҳомила суяги яхши ривожланмагани ѐки турли туғма 
нуқсонлар сабаб бўлади. 
Бола туғруқ йўлидан ўтаѐтганида қийналиб, бўйин умуртқаси жароҳатланиши мумкин. Чақалоқ 
шикастланмаслиги учун ҳомиладор аѐл диспансер назоратида туриши, шифокорлар болани туғдириб 
олиш пайтида маҳорат кўрсатишлари керак. Ҳомиладор аѐллар кўпроқ тоза ҳавода ҳаракатда 
бўлишлари, тўғри овқатланишлари, ҳомила жуда катта бўлиб кетишига йўл қўймасликлари зарур. 
Аѐллар ҳомиладорлик даврида тор кийим кийишлари мутлақо мумкин эмас. Бола она қорнида яхши 
ривожланиб, эсон-омон туғилганидан кейин гўдакни тўғри парваришлаш, соғлом ўстириш, яхши 
тарбиялаш муҳим аҳамиятга эга. 
Бел борасидаги фойдали маслаҳатларимизни қуйида келтирамиз: 
1. Белим оғримасин десангиз, совуқ, зах жойларда кўп ўтирмаслик, кескин, нотўғри ҳаракат 
қилмаслик, бел терлаганда шамол теккизмаслик, куч етмайдиган оғир юкларни бирдан кўтармаслик 
керак. 
2. Мабодо бел оғриб қолса, ўзбошимчалик қилиб даволанмасдан, дарҳол шифокорга бориш 
лозим. 
3. Беморга гўштли, шўр, аччиқ таомларни чеклаш, зарарли одатларга ружу қўймаслик зарур. 
4. Бел оғриғи тутганда ѐтиш керак. Шифокор тавсиясига биноан яллиғланишга қарши, оғриқ 
қолдирувчи дори-дармонлар қабул қилинади, белга горчичниклар (ханталли варақчалар), грелка 
қўйилади, уқаланади, иссиқ ванна қилинади. Агар бел оғриғи сурункали турга ўтса, вақтида 
шифохонада ѐки сиҳатгоҳларда даволаниш лозим. 
5. Ҳамиша қоматни тик тутишга ҳаракат қилинг. Агар узоқ туриб ѐки ўтириб қолсангиз, бир оз 
дам олинг. 
6. Мунтазам ўтириб ишлайдиган бўлсангиз, ҳар соатда ўрнингиздан туриб юринг. 
7. Жисмоний тарбия, спорт билан шуғулланиш бел оғриғи олдини олади
83


Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish