1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

ЮРАК СОҒЛОМ БЎЛИШИ УЧУН... 
1. Эрта саҳарда анор, тушда пиѐзли овқат, кечқурун ухлаш олдидан асал ейилса, қон кўз 
ѐшидек тиниқ бўлади. Бу, юрак фаолият учун жуда зарур. 
2. Буғдой кепаги қўшиб тайѐрланадиган нон, суюқ бўтқа, атала ейиш юрак хуружига қарши 
фойда беради. 
3. Юрак ўйноғида, бош айланишида лимоннинг нафи тегади. 
4. Юраги хаста одам кишмиш узуми пишган мавсумда ҳар куни ундан иложи борича кўпроқ 
еса, шифо топади. 
78
Манба: “Ирфон” тақвимининг 2008-йилги 4-сони, 41-42-бетлари. 
79
Манба: “Саломатлик тақвими”нинг 2013-йилги 2-сони, 43-47-бетлари; Б. Аминов, Т. Тиловов, “Одам ва унинг 
саломатлиги”, 120-123-бетлар. 


107 
5. Юрак фаолиятини яхшилаш учун зира солинган овқат, ѐнғоқ, шолғом димламаси, мўмиѐ, 
кунжут ѐғи, тут меваси истеъмол қилиш, заъфарон солинган чой ичиб туриш керак. 
6. Қуритилган ўрикдан 500 грамм олиб, 3 литр идишга қайноқ сув билан дамланади. Бу ўрик 
шарбатидан кунига 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин бир пиѐла ичилади. 
7. Беҳи уруғини янчиб истеъмол қилиш юрак хасталигига даво. 
8. Помидор юрак фаолиятини яхшилайди. 
9. Кўк чой қонни суюлтиради, томирларни кенгайтиради, қон юришини яхшилайди. 
СОҒЛОМ ЮРАК – УЗОҚ УМР ГАРОВИ 
Юрак инсон туғилмасидан бошлаб, умрининг охиригача тўхтамай, жуда улкан ишни бажарувчи 
кичик, атиги 300 грамм келадиган бир аъзодир. У бир дақиқада 70-80 марта қисқариб, ўртача 5 литр, 
бир соатда 300 литр, бир суткада эса 7-8, ҳатто 10 тоннагача қонни ҳайдаб беради. 
Юрак қон-томир касалликлари асримизнинг асосий муаммоларидандир. Олиб борилган тиббий 
кузатувларда аниқланишича, юрак билан боғлиқ касалликлар кейинги йилларда нафақат қарияларда, 
балки ўрта ѐшли кишиларда ҳам кўп учрамоқда. Бунинг биринчи сабаби ҳозирги замон шароитида 
яшаѐтган инсон таркибида кўп миқдорда ѐғ, углеводлар, холестерин бор юқори калорияли овқатлар 
истеъмол қилишидир. Бу нарса семириш, гипертония, атеросклероз, қанд касаллиги, подагра каби 
юрак ишемик касаллигини ривожлантиради. 
Иккинчи сабаб – тамаки, нос чекиш. Юрак гигиеник касаллигидан тўсатдан ўлиш ҳодисалари 
чекмайдиганларга нисбатан кашандалар орасида 5 марта кўп содир бўлиши кузатилган. 
Учинчи сабаб – камҳаракатлилик. Камҳаракатли ҳаѐт тарзи – киши организмидаги калория 
мувозанати бузилиши оқибатида – семиришга сабаб бўлади. 
Тўртинчи сабаб – спиртли ичимликлар. Бундай ичимликлар кўпинча миокард инфаркти рўй 
беришига сабаб бўлади. Тўсатдан юз берувчи ўлим ҳодисаларининг 40 фоизи ичкилик ичиш билан 
боғлиқ экани аниқланган. 
Бундан ташқари, ҳаддан зиѐд ҳаяжонланиш, турмуш жараѐнидаги турли жанжаллар, нохуш 
шароитлар каби омиллар ҳам юрак ишемик касаллиги ривожланишига туртки беради. Буларнинг 
барчаси бирга қўшилганда янаям зўраяди. 
Ҳар қандай касалликни даволашдан кўра олдини олиш осон. Бунинг учун турмуш тарзига, иш 
тартибига қаттиқ риоя этиш: вақтида ишлаб, вақтида дам олиш, сайр қилиш, асаб томирларини 
ортиқча зўриқишдан, изтироблардан сақлаш зарур. Айниқса, ақлий меҳнат қиладиган кишилар 
югуриш, юриш, жисмоний иш, бадантарбия билан шуғулланиш учун вақт ажратишлари керак. 
Шунингдек, юрак-томир хасталиги бор беморлар парҳезга ўтишлари, ѐғ, жигар, углеводларни 
камроқ истеъмол қилишлари мақсадга мувофиқдир. 
Асаби тез-тез бузилиб турадиган кишилар гўштни кам ейишлари, унинг ўрнига сут-қатиқ, 
ўсимлик маҳсулотларидан еб туришлари тавсия этилади. 
Кексаларга, юрак фаолияти бузилган кишиларга мол ѐғи эмас, ўсимлик мойлари, масалан, 
кунгабоқар, маккажўхори, пахта ѐғи истеъмол қилиш тавсия этилади. 
Маълумки, гавдамизнинг барча аъзолари ишини бош мия бошқаради. Мисол учун, юрак бир 
кеча-кундузда 100 минг марта қисқариб, 9 минг литр қонни – худди ўта аниқликда ишлайдиган митти 
насосдек – ўзидан ўтказиб, танага ҳайдайди. Юрагимизнинг бундай беминнат заҳмат чекиши сир-
асрори ҳам унинг бош мия орқали бошқарилишида. 
Ҳар қандай ташқи омил – хоҳ у ижобий ѐки салбий бўлсин – миядан сўнг юракка таъсир 
кўрсатади. Киши ташқи муҳитга, турмуш икир-чикирларига таъсирчан бўлгани сари тананинг 
касалликка қарши курашиш кучи камайиб боради. Асабийлашганда, ҳис-ҳаяжонга берилганда юрак 
гупиллаб уриб кетишини ким бошидан ўтказмаган, дейсиз? 
Хурсандчилик ҳам, хафагарчилик ҳам юрак уриши тезлашишига, зўриқишига олиб келади. 
Асабини емирилишдан сақлашни хоҳлаган киши иложи борича ҳар икки ҳолатни ҳам босиқлик, бир оз 
совуққонлик билан қабул қилишни ўрганиши керак. Тўғри, тирик жонмиз, “дардсиз кесак” 
бўлолмаймиз. Агар кузатган бўлсангиз, ҳар нарсага куюнчак, арзимаган нарсага ловуллаб ѐниб 


108 
кетадиган одамлар тенгқурларига нисбатан тезроқ қарийди, кейинчалик ҳаѐтдан совиб, умуман бефарқ 
бўлиб қолади. 
Тиббиѐт илми таъкидлашича, она қорнидаги ҳомила 40-45 кунлик чоғидаѐқ одам қиѐфасига 
кириб, ташқарида бўлаѐтган воқеаларни сеза бошлайди. Ана шу даврдан бошлаб ҳар қандай руҳий 
ҳолат, қалтис ҳаракат дунѐга келажак инсон саломатлигига, руҳиятига, шакллана бошлаган асаб 
тизимига, мия фаолиятига бевосита таъсир қилади. Шунинг учун онанинг ортиқча ҳаяжонланишдан 
сақланиши талаб этилади. 
Умуман олганда, асабни асраш, юракни эҳтиѐтлаш ҳар биримизнинг шахсий ишимиз. Бу 
вазифани бошқа биров – минг истаса ҳам – бажаролмайди. Худбин эмас, бир оз ўзини ҳам ўйлайдиган, 
бефарқ эмас, бир оз совуққон, масъулиятсиз эмас, бир оз куюнчак бўлолган киши мазмунли ҳаѐт 
кечиради. 
Шуни ѐдда тутайлик: тақдирнинг яхшиси ҳам, ѐмони ҳам Аллоҳ таолодан деб қабул қилиш 
нафақат кўнглимиз тинчлиги, қалбимиз нурафшонлигини, балки сиҳҳат-саломатлигимизни ҳам 
таъминлайди
80


Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish