1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

КАСАЛЛИК ҚАНДАЙ КЕЛАДИ? 
Улуғ ҳаким, олим, тиб илмининг султони Абу Али ибн Сино ѐзишича, кишининг мижози тўрт 
хил: қуруқ-иссиқ, ҳўл-иссиқ, қуруқ-совуқ, ҳўл-совуқ бўлади. Яна инсон вужудида тўрт хил суюқ 
модда: сафро, савдо, балғам ва қон бўлади. 
Инсон танаси шунақанги ажойиб яратилганки, ички аъзоларимиз фаолиятини кузатган киши 
ҳайратдан ѐқа ушламай иложи йўқ. 
Йирик давлат арбоби, атоқли олим, табобат илми билимдони Алихон тўра Соғуний ѐзишича, 
одам еган таом оғиз бўшлиғи, томоқ орқали ўтиб, тўғри меъдага тушади. Меъда таомни эзиб, унга 
зарур моддаларни қўшиб, ҳазмга тайѐрлайди. Кейин таом тилпини ичакка ўтказиб беради. Ичак ҳам 
ўзига зарур моддаларни олади, қолган чиқитни ташқарига чиқариб юборади. Меъдада қолган соф 
қувватли сув меъда билан жигар орасидаги “масориқа” деган меъда томирлари орқали жигарга 
қуйилиб қонга айланади. Қайнаганда устига чиққан кўпиги “сафро”, ѐн тарафга чиққан қасмоқлари 
“балғам”, остига тушган қуйқумлари “савдо” бўлади. Ана шу аралашманинг мусаффо қисми қонга 
айланади. Қон инсон умри давомида жигардан юракка, ундан ўпкага ўтиб, ўпкага кирган ҳаво 
ѐрдамида тозаланади, яна юрак томирлари орқали бутун баданга бир меъѐрда тарқаб, ҳамма аъзолар 
ҳужайраларини озиқлантириб-жонлантириб туради. 
Сафро (ўт) жигарга осилган махсус ўт халтачасида, савдо (қора жигар) қораталоқда бўлади. 
Балғамнинг жойи ўпкада, қоннинг ўрни танадаги барча қон томирларидадир. Агар бирон тук тагига, 
бирон ҳужайрага қон етмай қолса, унга зарар етади, ҳалок бўлади. Мана шу тўрт суюқлик белгиланган 
жойида турса, тана ҳамиша соғлом бўлади. Агар уларнинг меъѐри бузилиб, ортиб ѐ камайиб кетса, 
касаллик пайдо бўлади. Демак, ҳар бир касаллик боши емак-ичмакнинг тартибсизлигидан бўлади. 
Шуни яхши билиб олиш керак: овқатланиш тартибига риоя қилган киши умр бўйи касалликка 
чалинмаслиги мумкин. 
Сафро – қуруқ-иссиқ, савдо – қуруқ-совуқ, қон – ҳўл-иссиқ, балғам – ҳўл-совуқ бўлади. Ҳар 
бир касаллик кўпроқ шу моддалар инсон баданида кўпайиб ѐки озайиб кетганидан пайдо бўлади. Агар 
табиб беморнинг мижозини аниқламай, унда қайси модда озайгани ѐ кўпайгани билан қизиқмай туриб 
даволашга киришса, кутилган натижага эриша олмайди. 
Шунинг учун одам ўз организмини доим бўшатиб-тозалаб туришга алоҳида эътибор бериши 
керак. Абу Али ибн Сино айтишича, одам ўзидаги тер, пешоб, нажас, манийни мунтазам чиқариб-
бўшатиб турса, Яратганнинг изни билан доим саломат юриши мумкин. 
Хўш, киши мижозини нимага қараб аниқласа бўлади? Бу саволга ҳозиқ табиблар қуйидагича 
жавоб беришади: 
Қон мижозли (ҳўл-иссиқ) одамлар кўпроқ серэт, юзлари қип-қизил, бетлари гўштли, хушфеъл, 
қувноқ, бағрикенг, ўзлари соғлом, кучли, баҳодирсифат бўлишади. 
Сафро мижоз (қуруқ-иссиқ) кишилар кўпинча буғдой рангли, юзлари этсиз, ўзи қотмадан 
келган, юраги тор, серзарда, тез ҳаракат қилувчи, жонсарак бўлишади. 
Савдо мижоз (қуруқ-совуқ) кишилар эса асосан ранглари қорамтир, баъзилари ҳабашдан қора, 
айримлари тол рангида, юзи гўштсиз, ўзи қотма, ориқ, бадфеъл, қўрқоқроқ бўлишади. 
Балғам мижоз (ҳўл-совуқ) кишиларнинг асосий белгилари – кўпинча оқ тусли, юзлари лўппи, 
таналари этли, юмшоқ, кўп ухлайдиган, ўтириб-туриши оғир, унча-мунчага ғам емайдиган, қўрқмас 
бўлишади. Қорни катта, семиз кишиларнинг деярли ҳаммаси балғам мижоз бўлади. 
Лекин шуни ҳам айтиш керак: қуруқ-иссиқ, ҳўл-совуқ мижозли кишилар ҳам икки хил бўлади. 
Уларни ташқи кўриниши, тана аъзолари ҳолатига қараб аниқласа бўлади. 
76
Манба: www.xabardor.uz 


105 
Касалликни аниқлашда яна оғриқлар ҳақида ҳам маълумотга эга бўлиш лозим. Улуғ табиблар 
айтишича, оғриқ касалликнинг эргашиб юрувчи ити кабидир. Касаллик келаѐтган бўлса, ўзини 
билдириб, дарров унинг келишидан эгасини хабардор қилади. 
Зуфунун табобати асосчиси Муҳиддин ҳожи Умаров айтишича, оғриқ турлари ниҳоятда кўп. 
Жумладан: 
1. Аъзоларда пайдо бўлган шишни ўраб турган пардаларга таъсир ўтказиб, оғирлик берувчи 
оғриқ; 
2. Ел, ачиштирувчи хилт таъсирида пайдо бўладиган толдирувчи оғриқ; 
3. Иссиқ шиш сабаб вужудга келадиган лўкиллаган оғриқ; 
4. Қон томирлари торайиши ҳисобига капилярлар тиқилмасида пайдо бўладиган увишув оғриқ; 
5. Аъзода қуюқ рутубат тўхтаб қолгандаги симиллаган оғриқ; 
6. Ичак, йўғон ичаклардаги қуюқ модда ҳамда ел пайдо бўлишидан қорин бураши оғриғи; 
7. Мушак мускуллари ҳужайраларига озуқа модда етиб келмаслигидан ѐки секин келишидан 
пайдо бўлувчи суст оғриқ; 
8. Суякларда модда ҳамда ел ҳисобига пайдо бўлувчи синиқ оғриқ; 
9. Бошдаги каби босиб оғриш; 
10. Юрак хасталикларидан огоҳлантирувчи санчиқли оғриқ; 
11. Дағал хилт сабабидан бўладиган тириштирувчи оғриқ; 
12. Танадаги қуюқ, шўр хилтлар сабабидан бўладиган қичитма оғриқ ва ҳоказо. 
Булардан кўриниб турибдики, ҳар бир киши ўз дардига даво излашдан олдин мижозини 
аниқлаб олиши, танасидаги оғриқлар нималардан дарак бераѐтганига қараши, бу ҳақда мутахассислар 
маслаҳатини олиши керак. 
Агар оғриқ юқорида айтилган тўрт модда: сафро, савдо, балғам ва қоннинг бири бошқасидан 
кўпайиб кетгани сабабли пайдо бўлса, ундан қутулишнинг бирдан-бир йўли ортиқча моддани танадан 
дори ѐки бошқа воситалар ѐрдамида чиқариб ташлашдир. Бунинг учун қайси модда кўпайиб кетганига 
қараб, бемор мижозини эътиборга олиб, ҳуқна (клизма) қилинади, сурги қилинади, қустирилади ѐки 
қон олдирилади. 
Узоқ йиллик кузатишлар, турли тиббий манбаларни ўрганиш, табиблар билан мулоқотлар шуни 
кўрсатадики, одамнинг хасталикка чалинишига асосан беш нарса сабаб бўлар экан. Булар – тана 
аъзолари шамоллаши, овқатланиш, уйқу меъѐри бузилиши, камҳаракатлилик, соғлиқ заволи бўлган 
ароқ ичиш, тамаки чекиш, асаб тизими бузилиши
77


Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish