1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

БИРНИ КЎРИБ ФИКР ҚИЛ... 
“Ўзини қидирган аѐл” китобида шундай ҳикоя қилинади: Шифохонада эканман, бир қизнинг 
аҳволи мени ларзага солди. Ўнг гулидан бир гули очилмаган, ўн саккиз ѐшлардаги бу қиз оғир 
хасталикка чалинганди. Касаллиги инсонларга ибрат бўларли эди. Бечора қиз оғиз ракига чалинган, 
тупук безлари қуриб, ишдан чиққанди. Нам бўлмагани учун оғзи қуриб, парча-парча бўлиб ѐрилиб 
кетган. Лабларида ҳам қон қотиб қолгандек. Оғзи очилмас, тили айланмас, ютинолмасди... 
Ё Аллоҳ! Бу нечук даҳшат, нечук ибратли бир аҳвол, ҳамма ижирғанадиган, туплаб 
ташлайдиган тупук бечора қиз учун ноѐб неъматга айланса! 
Отаси бадавлат киши экан. Унинг фарѐдини ҳеч унутолмайман: 
– Мадад бер, Раббим! Бизларга ѐрдам қил... Ожиз қолдик... Бир туплам тупукка зор бўлиб 
қолдик. Уни тополмайман, сотиб ололмайман. Давлатим, кучим бунга етмайди. Бор мол-мулким 
қизимга бир туплам тупук олишга етмайди! – дея ѐлворарди. – Парвардигорим, бизга мадад бер! Сен 
бизларга чексиз неъматлар ато этгансан. Аммо биз буларни билмаймиз, қадрига етмаймиз. Фақат 
уларни йўқотгач тушунамиз. Яратган ҳар бир нарсанг бебаҳо, қадрлики, бир туплам тупукни сотиб 
олишга қурбимиз етмаяпти. 
...Нақадар даҳшатли ҳолат эди. 
77
Манба: Аҳмад Муҳаммад Турсун, “Сиз қандай яшамоқчисиз?”, 486-490-бетлар. 


106 
Ё Аллоҳ! Сен нималарга қодирсан-а! Нелар ато этгансан-а биз ношукрларга! Бизни чорасиз 
қолдирма
78

ИНСОН УЧУН ЗАРУР ДАРМОНДОРИЛАР 
Инсон организми учун А, В, В1, В6, С, Д, РР, К, Н дармондорилари ниҳоятда зарур. Улар инсон 
организми фаолиятида жуда катта аҳамиятга эга. Агар мазкур витаминлардан биронтаси етишмаса, 
инсон танасида турли хасталиклар келиб чиқади. Бу эса, инсон умри қисқаришига сабаб бўлади. 
А дармондориси. Агар инсон организмида бу дармондори етишмаса, кўриш қобилияти пасаяди, 
жумладан, қоронғи бўлганида кўра олмайдиган ѐки шабкўр бўлиб қолади, болалар, ўсмирлар 
организми ўсиши сусаяди. А дармондориси сабзи, помидор, ўрик, кўк нўхат, қовун, апельсин, балиқ 
ѐғида бўлади. 
В, В1 дармондорилари организмда камайиб кетса, инсон кўзлари ҳадеб ѐшланаверади, 
камқонлик сезила бошлайди, киши дармонсизланади, лаблари бичилиб кетади, лаблар устида ажинлар 
пайдо бўлади. Бу дармондори тухум, қўй гўшти, гуруч пўстлоғи, ѐнғоқ, мол жигари, хамиртуруш, 
пишлоқда бўлади. 
В6, В гуруҳига кирувчи дармондорилар инсон организмида камайиши натижасида юрак 
ўйнайдиган бўлиб қолади. Бундай дармондорилар карам, сабзи, қовоқ, сузма, балиқда бўлади. 
С дармондориси инсон танасида камайиб кетса, унда милк оғриғи пайдо бўлади, бўғимлар 
оғрий бошлайди, яралар тез битмайди, одам бирпасда чарчайдиган бўлиб қолади. С витамини ҳўл 
меваларда, кўкатларда, сабзавотларда, айниқса, лимон, апельсин, мандарин, карам, помидор, пиѐз 
таркибида кўп бўлади. 
Д дармондориси организмда камайиб кетиши оқибатида кишини тез-тез офтоб урадиган бўлиб 
қолади, сочлари тўкила бошлайди. Бу дармондори балиқ ѐғида, тухум сариғида, сут, сут 
маҳсулотларида кўп бўлади. Шунингдек, қуѐшнинг ультрабинафша нурлари таъсирида одам терисида 
ҳам ҳосил бўлади. 
К дармондориси етишмаслиги сабаб одам жигар, буйрак, ичак хасталикларига чалинади, қони 
яхши ивимайди. Бу дармондори пиѐз, қовоқ, кўк нўхат, ловия, жигар, тухумда кўп бўлади. 
Н дармондориси инсон организмида камайиб кетиши оқибатида тананинг ѐғ безлари 
хасталикка чалинади, фаолияти бузилади, сочлари тез оқаради, тўкилади. Бу дармондори гуручли 
овқатлар, жўхори гўжа, жигарда кўп бўлади. 
РР етишмаслиги туфайли одам ичак, жигар, буйрак дардига тез чалинувчан бўлиб қолади. 
Шунинг учун карам, пиѐз, қовоқ, кўк нўхат, ловия, кўкатлар истеъмол қилиб туриш тавсия этилади. 
Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, одам организмидаги барча ҳаѐтий 
муҳим физиологик жараѐнлар нормал ўтишида, болалар ўсишида витаминлар муҳим аҳамиятга эга. 
Шунинг учун кундалик овқат билан витаминларга бой маҳсулотларни, айниқса, кўкатларни, мева-
сабзавотларни янги узилган ҳолда, сут, сут маҳсулотларини, тухум, нўхат, ловия кабиларни мунтазам 
истеъмол қилиб туриш зарур
79


Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish