1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

БАХТЛИ БЎЛИШ СИРЛАРИ 
1. Бир-бирингизга ѐрдам беринг. Юракдан, чин қалбдан суҳбатлашинг. Тиллар эмас, нигоҳлар, 
қалблар гапирсин. 
2. Ҳеч қачон эр-хотин бирданига қизишмасин: эр қизишса, хотин сабр қилсин, хотин қизишса, 
эр. Тортишув асносида “У бақиряпти-ку!” деб сиз ҳам овозингизни кўтарманг! Шовқин солиш билан 
ҳеч нарса ҳал бўлиб қолмайди. 
Нақадар ҳақ бўлсангиз ҳам, жаҳлингиз чиқиб турганида турмуш ўртоғингиз билан гаплашманг. 
Чунки жаҳл чиққанда ақл кетади, инсон охирини ўйламай бирон ножўя иш қилиб қўйиши мумкин. 
Агар турмуш ўртоғингиз ғазабланган ҳолда овозини кўтарса, сиз жим туришни ўрганинг. Ғазаб 
отига минса, сиз пастроқ келинг. Кўтарилган овозга сиз ҳам бор овозингиз билан жавоб қайтарсангиз, 
оловга мой сепган бўласиз. 
3. Ҳеч ким фаришта эмас. Шундай экан, инсон ўйласин: “Мен ҳам бандаман. Ҳамма қатори 
яхши томоним ҳам, нуқсон-камчиликларим ҳам бор. Турмуш ўртоғим ҳам менга ўхшаган одам. Униям 
камчиликлари бор”. 
Турмуш ўртоғини мукаммал кўришни истаганлар ҳар хил хаѐлга бериладилар. Инсон, аввало, 
ўзининг хатоларини тузатишга ҳаракат қилиши керак. Шундагина турмуш ўртоғининг 
камчиликларини тўғри тушуниб, уни ислоҳ қилишга эришади. 
Инсон хатони ўзидан қидирса, ўзини тузатишга ҳаракат қилади. Ўзини тузатгач, балки турмуш 
ўртоғи ҳам бундан таъсирланиб вазиятни яхши томонга ўзгартирар. 
4. Ғазабингизни ичингизга ютинг. Ҳуда-беҳудага жиғибийрон бўлавериш, нафсига эрк бериш, 
оғзибўшлик қилиш бахтли оила ҳаловатини бузади. “Талоқсан”, деган ѐқимсиз сўз ҳам кўп ҳолларда 
ғазаб отига минган эр томонидан айтилади. Ўз-ўзидан бу нарса оила тинчлигига раҳна солади. 
Унутманг: тақдирга имон келтирган одам узоқ яшайди. Қисматига эътироз билдирган кимса эса 
бошини деворга уради. 
5. Манманликдан йироқ бўлинг. Хато қилиб қўйсангиз, турмуш ўртоғингиздан кечирим сўранг. 
Бир-бирини тушунган, камчиликларини авф этган оилада бахт-саодат, ҳузур-ҳаловат бўлади. 
Баъзилар, “Турмуш ўртоғимдан, фарзандларимдан узр сўрасам, уларнинг олдида обрўйим 
тушиб кетади”, деб ўйлайди. Бу фикр нотўғри. Аксинча, эр-хотин ҳам, болалари ҳам хатосини тан 
олиб, узр сўраган ота-онани кўпроқ яхши кўради. 
6. Эр-хотиннинг кўзи, кўнгли доим бир-бирида бўлсин. Зеро, севги ғунчаси суғоришга эҳтиѐж 
сезади. Севги ҳаѐтимиз лаззатидир. Шундай экан, соф севгига эришиш учун уни асраш керак. 
59
Манба: www.oilam.uz 


84 
Эътиборсиз севги вақт ўтиши билан эскиради, тугайди. Сиз қўлингиздаги гуллардан кўра 
қалбингиздаги севгига эътибор беринг. Турмуш ўртоғингизни севишингизни, ардоқлашингизни унга 
айтинг. Тил билан айтмасангиз ҳам хатти-ҳаракатингиз унга бўлган муҳаббатингиз кучли эканини 
кўрсатиб турсин. 
7. Эр-хотин севгида самимий бўлсалар, кўзлари бошқаларга ҳавас билан боқмайди. Ҳақиқий 
севганнинг қалби бошқа боғдан олма тергиси келмайди, ўз жуфти ҳалоли ила қониқади, ҳаром-хариш 
йўлларга юрмайди. Бахтга эришишда бунинг ўрни жуда катта. 
8. “Қаттиққўл эркак” бўлиш учун хотинингизга, болаларингизга зулм қилиб қўйманг. Ҳар нарса 
меъѐрида бўлсин. “Мени кўрганда тиззалари қалтираса, соямга салом беришса, шунда ҳаммаси яхши 
бўлади”, деб ўйлаган эркак қаттиқ янглишади. Ҳаммага бирдек адолатли бўлинг. Улар сиздан 
қўрқишмасин, балки ҳурмат қилишсин. Ҳурмат қилганлари учун гапингизни икки қилишмасин. Зеро, 
ҳурматга қўқ-пўписа билан эмас, ҳурматга лойиқ бўлиш билан эришилади. 
9. Оила сирини, турмуш ўртоғингиз айб-камчиликларини кўча-кўйда гапириб юрманг. 
Айниқса, тўшак сирларини гапиришдан жуда эҳтиѐт бўлинг. Чунки, озғибўшлик оқибатида оилалар 
пароканда бўлади. Ҳақиқий эркак аѐлини ўзгалар хуружидан кўз қорачиғидек сақлайди, ўзи билан бир 
тан-бир жон инсоннинг хатоларини элга достон қилмайди. 
10. Умр йўлдошингизни бошқалар билан таққосламанг. Ҳеч ким ўзини бошқалар билан 
таққосланишини ѐқтирмайди. Бундай ишлар юракни сиқади, орани бузади, ҳатто уруш-жанжал 
келтириб чиқариши мумкин. 
11. Турмуш ўртоғингизнинг яқинларига меҳр-мурувват кўрсатинг, ҳурматларини жойига 
қўйинг. Айниқса, қайнота-қайнонангизни ардоқланг. Сиз уларни яхши кўрсангиз, улар ҳам сизни 
фарзандидек кўради. Бу, оила тотувлигининг ажралмас қисмидир. 
12. Турмуш ўртоғингиз ҳолатини ҳам ҳисобга олинг. Ҳамма нарсани ўз қаричингиз билан 
ўлчаманг. Ўзингизни турмуш ўртоғингиз ўрнига қўйиб кўринг. Шунда уни яхшироқ тушунасиз. 
13. Зинҳор ѐлғон гапира кўрманг. Ёлғоннинг умри – қисқа. Ёлғоннинг охири вой бўлади. Эр-
хотин бир-бирини алдаган, бир-биридан сир сақлаган жойда ишончсизлик пайдо бўлади. 
Ишончсизлик бор ерда севги ришталари мўртлашади, ҳузур-ҳаловат йўқолади. 
14. Сўзингиз доим рост бўлсин. Аммо ҳар қандай рост сўзни ҳам айтавериш тўғри эмас. Баъзан 
кичикроқ хатоларни кўрмаганга олиш яхшироқ. Инсон хатосини ўзи билиб тузатса, унга ортиқча 
гапнинг кераги бўлмайди. 
Қолаверса, ҳақиқатни мулойимлик билан айтилса, ижобий қабул қилинади. Важоҳат билан 
қошларни чимириб гапириш маъқул эмас. Бу, тескари натижа бериши мумкин. 
15. Жуфти ҳалолингизга муҳаббатингизни изҳор қилинг. Бироқ бу, саҳардан шомгача 
тўтиқушдай бир сўзни такрорлайвериш эмас. Севги баъзан меҳрли нигоҳ, баъзан таъсирли сўз 
(жумладан, меҳрибонлик қилиш, чин кўнгилдан бир табассум ѐки ҳол-аҳвол сўраш) билан 
ифодаланади. 
16. Бахтли бўламан, деган эр-хотин моддий жиҳатдан ўзидан пастдагиларга қарайди. Шунда 
ўзининг савиясидан қониқиб, ҳолига шукр қилади. Бойларга ҳавас қилиб, шоҳона ҳаѐт илинжида 
бўлганлар ҳузур-ҳаловатини, оромини йўқотади, юраги безовта, хаѐли паришон бўлади. Чунки, ҳасад 
(ичиқоралик, кўролмаслик) ношукрликдан келиб чиқади. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish