1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

БУНИ ЁДДА ТУТИНГ
Муаттар бўй таратувчи гулнинг тикани бўлганидек оиланинг ҳам қийинчиликлари бўлади. 
Агар гул тиканлар ичида яшашга рози бўлмаганида, гўзал ранг, хушбўй ҳидга эга бўлмасди. Оила 
боғининг тиканларини ҳам сабр, шукр билан қарши олиш ила бахтга эришилади. 
ВАФО 
Бир киши уйланди. У аѐлини жуда яхши кўрарди. Кутилмаганда аѐлда ғалати касаллик пайдо 
бўлибди: бутун баданига ҳуснбузар тошиб, аввалги чиройидан асар ҳам қолмабди. Дард борган сари 
авж олибди. 
Касаллик бошланган вақтда эр сафарда экан. У қайтаѐтганида фалокат юз берибди, кўзи 
жароҳатланиб, кўрмай қолибди. Шу алфозда эр-хотин 40 йил бирга ҳаѐт кечиришибди. Вақти-соати 
етиб, аѐл вафот этибди. Эр бир умрлик ҳамроҳини, вафодор, итоатли хотинини йўқотганидан қаттиқ 
хафа бўлибди. 
Аѐлни дафн этишгач, ҳамма уй-уйига тарқалибди. Эр ҳам ўз уйига кетмоқчи бўлибди. Шунда 
ѐнидаги дўсти сўрабди: 
– Қаѐққа кетяпсан? 
– Уйимга. 
– Қандай қилиб кетасан, ахир биров етакламаса, йўлингни тополмайсан-ку! 
– Менинг кўзларим очиқ, – дебди у. – Фақат шунча йил ўзимни шу ҳолга солиб юрдим. 
Аѐлимнинг касали оқибатлари мени шундай йўл тутишга мажбур қилди. У жуда яхши аѐл эди, 
касаллигидан хабардорлигимни билганида, умр бўйи ўксиниб яшарди. Қалбини яралагим келмади. 


76 
“Эрим хунуклигимни билмайди-ку,” дея хотиржам яшаши учун шундай йўл тутдим. У қирқ йил 
касаллигини ўйламай, кўнгли ўксимай яшаганидан хурсандман
56

ҲИКМАТ 
Уйланишдан олдин иккала кўзингни катта оч, уйланганингдан кейин биттасини юм. 
ОИЛАВИЙ МОЖАРОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ 
Соғлом оила келишмовчиликлар ечимини топишни билади, муаммоларни ҳал эта олади. 
Аслида муаммо келишмовчиликда эмас, ўзаро муносабатда. 
Келишмовчилик чиқмасин деб муаммолар хаспўшланадиган, ичга ютиладиган бўлса, йиғилиб 
қолган муаммолар бир кун катта можарога айланиши мумкин. Бундай вақтда жуфтлар ўртасидаги 
яқинлик алоқалари таранглашади, яъни севги, ҳурмат, ишонч туйғулари заифлашади, тартиб 
йўқолади. Ўзаро жанжаллар, бақир-чақир, уриш, ҳатто калтаклаш оқибатида эр-хотин бирга яшай 
олмай қолади. Бундай ҳаѐт жинсий муносабатларга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. 
Жинсий бузилиш, бир-биридан қониқмаслик туфайли жуфтларда пайдо бўладиган таранглашув 
жанжалнинг янада ортишига сабаб бўлади. Оила шу тариқа боши берк кўчага кириб қолади. Охири 
йўқ тўполонлар ниҳоят уларни ҳаѐтдан бездиради. Бироқ тортишувлар турмушни сақлаб қолиш учун 
амалга оширилаѐтган бўлса, муаммолар осон, ижобий ҳал этилиши мумкин. 
Сиз, аввало, турмуш ўртоғингиз ҳамда ўзингиздаги ғазабнинг сабабларини аниқланг. Бунда 
ѐмон ният, шошилинч хулосалардан йироқ бўлинг. 
Бошқа сабаблардан келиб чиққан ғазаб аламини турмуш ўртоғингиздан олишга уринманг. Унга 
сизнинг бу туйғулардан халос бўлишингизда ѐрдамлашишига фурсат беринг. 
Турмуш ўртоғингизнинг сизни ғазаблантирган, хафа қилган, ташвишга солган хатти-
ҳаракатларига муносабат билдиришдан олдин бир ўйлаб кўринг: бунга сизнинг ҳаракатларингиз сабаб 
бўлиши мумкинми? 
Турмуш ўртоғингизнинг жаҳли чиқишига, ташвишланишига сабаб бўладиган томонларингиз 
ҳақида ўйланг. Хатти-ҳаракатларингиз ўртасидаги ўзаро умумий жиҳатларни кўришга ҳаракат қилинг. 
Ўзингизни турмуш ўртоғингиз ўрнига қўйиб кўринг. 
Тўқнашувларни ижобий якунлаш учун қуйидаги тавсияларга риоя қилиш фойдадан холи 
бўлмайди: 
1. Томонлар тортишувларда ҳақиқий эмас, ниқобли юздан фойдаланаѐтган бўлса, уларни 
яраштириш, муаммони ҳал этиш иложсиз бўлади. Бу худди ўша ниқобнинг ўзини ўзгартиргандек гап. 
Бу эса ҳақиқатда ҳеч нарса ўзгармаганини, муаммо ечилмаганини билдиради. Шундай экан, 
ниқобларни ечиб ҳақиқий юзингизни кўрсатинг. Чунки ниқобланиш соғлом алоқани йўққа чиқаради. 
2. Ечим осонлашиши учун келишмовчилик нуқтасини тўғри аниқлаш зарур. Бу эса турмуш 
ўртоғингизнинг нима демоқчи ѐки қилмоқчилигини тўғри билиш керак дегани. У ҳолда аввал 
мақсадни ўрганинг. 
3. Туйғуларингизни кўпиртирмасдан, озайтирмасдан табиий ҳолда ўртага ташланг. Агар 
тушмуш ўртоғингиз кўпиртираѐтганингизни сезса, бошқа ҳолатларда ҳам ҳаракатларингизни худди 
шундай қабул қилади. Унутмаслик керак: чегарадан чиққан зўравонлик асл мақсад бўлган ҳикматни 
йўқ қилади. Ўзига ишонган, ўзини ҳурмат қилган киши турмуш ўртоғига ишонади, унга эҳтиром 
кўрсатади. 
4. Бир-бирингизнинг хатоларингизни кўп, ижобий хислатларингизни кам кўриш ўрнига, бунинг 
аксини қилинг. Агар унинг имкони бўлмаса, холис ѐндошишга ҳаракат қилинг. 
5. Муаммоларга фақат ўша пайтдаги ҳолатга кўра ѐндошинг, эски гапларни кавламанг. Шундай 
қилинса, муаммо осон ҳал бўлади. Жуфтлар муносабатларини ўтмишдаги афсусланишлар, айбловлар, 
аразлашлар устига эмас, келажакдаги мақсадлар, умид, ишонч устига қуришга интилиши зарур. 
56
Манба: www.od-press.uz 


77 
6. Эр-хотин ўртасида доим бир томон насиҳат берувчи, иккинчи томон насиҳат тингловчи 
бўлмасин. Ҳар икки томон ҳам маслаҳат берувчи, ҳам олувчи бўлсин. Икки томон бир-бирининг хато-
камчиликларини тўғрилаб боргани маъқул. 
7. Жанжалкаш бўлманг. Баҳслашиш инсон табиатига хос хусусият. Бироқ уни ҳар бир инсон 
назорат қилиб, ўрнида ишлата олиши мумкин. 
8. Соғлом оила муҳитида тортишувдан мақсад устун келиш ѐки босим ўтказиш эмас, ҳақиқатни 
юзага чиқариш, энг маъқул қарор қабул қилишдир. Шунинг учун бу ишни босим ўтказиш билан эмас, 
тушунтириш йўли билан, тўқнашув билан эмас, келишув йўли билан, тажовуз йўли билан эмас, илиқ 
муносабат билан амалга оширилади. Баҳсда сенинг ғолиб бўлишингдан кўра келишув ғалаба 
козониши фойдалироқ. Ким ҳақ экани эмас, нима тўғри экани муҳим бўлса, ана шунда муаммолар 
осон ҳал бўлади. 
9. Тортишувда шахсиятга тегманг. Жуфтларнинг энг катта хатоси бир-бирининг шахсиятига 
тегишидир. Бу, кишининг ўзи ўтирган шохни кесиши билан баравар. Жуфтларнинг бири ўзига 
ишонмайдиган, шахси озор кўрган бўлиши иккинчисининг фахри эмас, йўқотиши бўлади. 
10. Тортишувни катта жанжалга айлантирмаслик учун жаҳлингиз босилгандан кейингина 
ҳаракатланишни бошланг. 
11. Бир-бирингизни бошқалар билан қиѐсламанг. 
12. Ўз фикрингизни турмуш ўртоғингизга қисқа, лўнда қилиб етказинг. Агар овқат вақтида 
тайѐрланмаган бўлса, “Сен масъулиятсизсан” дейишингиз ҳукм чиқаришдир. Бундай ҳолатда “Хотин, 
қорним жуда очиб кетди, кеч қолибсизлар” деган гап етарли. 
ҚАНОАТ 
Ўзбекистон халқ ѐзувчиси, атоқли адиб Ўткир Ҳошимов “Дунѐнинг ишлари” китобида шундай 
ҳикоя қилади: Отамнинг жаҳли ѐмон эди. Баджаҳл бўлиб ака-укалардан биронтамизни чертган эмас. 
Бироқ онам: “Ҳой, эҳтиѐт бўл, адангнинг жаҳллари ѐмон”, деб шунчалик уқтириб қўйганки, отамизни 
кўришимиз билан ҳаммамиз ювош тортиб қолардик. 
Тирикчилик важидан бўлса керак, отам кечалари соат тузатарди. Қўни-қўшни, маҳалла-кўйда 
кимнинг соати бузилса, бизникига олиб келар, отамнинг ҳужрасида катта-кичик соатлар муттасил 
чиқиллаб турар эди. Онам бизни шу ҳужрага ҳеч йўлатмасди. Бир куни укам иккаламиз у ерга кирсак, 
стол устида кичикроқ пиѐланинг оғзидек келадиган занжирли чўнтак соати ѐтибди. Қопқоғи, ойнаси 
очилган, мурватлари бир чеккага тартиб билан териб қўйилган. Ака-ука ўзимизча “устачилик” қилдик. 
Соатнинг юришидан дарак йўқ. Бир маҳал нариги уйда онамнинг шарпасини сезиб қолдигу секингина 
сирғалиб чиқиб кетдик. 
Кечқурун отам ҳужрага кириши билан хуноб бўлиб қичқирди: 
– Соатга ким тегди? 
– Ҳеч ким киргани йўқ-ку! – деди онам ҳайрон бўлиб. 
– Ҳаммасини сочиб ташлабди-ку! – отам жаҳл билан чиқиб кетди. Қўлида биз “тузатган” соат. 
– Мили йўқ. Эгасига нима дейман! 
Укам иккаламиз чурқ этмай мўлтираб ўтирибмиз. Яхши ҳамки акаларимиз кўчада, бўлмаса, 
ҳамма айб ўшаларга тушиши аниқ. 
Кўп ўтмай овқат келди. Укамга ѐғоч қошиқ, менга темир қошиқ тегди. Иккаламиз қошиқ 
талашиб қолдик. Укам у ѐққа тортади, мен бу ѐққа. Икки орада коса думалаб, дастурхонга шўрва 
тўкилди. Бояги хунобгарчилик устига буниси ҳам қўшилдию биз бир ѐқда қолиб, отам онамни 
тушириб қолди. Ака-ука пилдирпис бўлиб, ин-инимизга кириб кетдик. Онам шўрликнинг қовоғи 
кўкариб чиқди. Ачиндик. Аммо начора?.. 
Эрталаб турсам, отам ишга кетган, ҳовли томондан аѐл кишининг шанғиллагани эшитиляпти. 
Овозидан танидим: қўшнимиз Мўмин аканинг хотини. Мўмин ака – кетмончи. Ўзи ҳам мўмингина 
одам. Хотини бошқачароқ. Каттаю кичик уни Келинойи деб чақиради. Келинойининг қизиқ одати бор. 
Ичида гап ѐтмайди. Уйида қайси шолчага хокандоздан чўғ тушиб, қанча жойи куйгани, қайси ўғли 
шолғомни ѐмон кўриши, қайси қизининг сочига сирка оралагани – ҳаммасини бирпасда маҳаллага 
ѐйиб чиқади. 


78 
– Кетаман! – деди у овозини баралла қўйиб. – У қўймаса, мана ман қўйдим! Кетаман! 
Кетгандаям уйини вайрон қилиб кетаман! 
Тушундим. Бундан чиқди, Келинойи эри билан урушган, уйида сал жанжал чиқса, албатта 
ойисиникига “кетадиган” бўлиб қолади. Томоша кўриш учун аста мўраладим. 
– Нима бўлди ўзи, овсинжон? – деди онам секингина. 
– Кеча мани шундоқ сўкди, шундоқ сўкди, йигитгина ўлгур! – Келинойи икки қўли билан 
сонига шапатилади. – Онамни сўкди-я, бўйгинанг гўрда чиригур! 
– Қўйинг, хафа бўлманг, – деб онам уни юпатишга уринди. 
– Нимага хафа бўлмас эканман? – Келинойи яна ҳам қаттиқроқ шанғиллай бошлади. – 
Кечқурун ўсма эзиб қўювдим. Шу савил қуриб қолмасин, деб қошимга қўя қолувдим. Ҳа, мошкичири 
жиндак тагига олиб, қотиб кетибди. Шунгаям ота гўри қозихонами? “Пардоз-андоз қилгандан кўра 
овқатингга қарасанг ўласанми?!” дейди-я, гўрсўхта! Ҳа, пардоз қилсам, ўйнашимга қипманми, 
қирчинингдан қийилгур! Қирмочми, баломи, заҳрингга еявермайсанми, ергина юткур! Ҳаҳ, онамни 
сўккан тилларинг танглайингга ѐпишгур! Тағин нима дейди, денг? Айбни менга тўнкайди: тилинг бир 
қарич, дейди. Вой, тилимни гапирган тилларинг жодида қийма-қийма бўлсин-а. Елдек келиб, селдек 
олмаса, асло розимасман! 
– Қўйинг, овсинжон, – онам маъюс жилмайди. – Ошсиз уй бор, урушсиз уй йўқ... Қарғаманг 
бечорани. 
– Вой, нега қарғамас эканман? Оғзи-бурнингдан лахта-лахта қонинг келгурни нега қарғамас 
эканман? Кетаман! 
– Олти бола билан қаѐққа борасиз, овсинжон? – деди онам кулимсираб. – Жўжабирдек жонсиз. 
Шуларнинг шукрини қилсангиз-чи. 
– Э, олтита боламни ойдинда оѐғим билан боқиб оламан. Ойигинамнинг тор қорнига сиққан 
кенг уйига сиғмайманми? Биров мани кўкрагимдан итармас. Мана шу ажалнинг тиғи парронига 
учрагур билан тургандан кўра... – Келинойи бирдан жимиб қолди. Киприкларини оғир-оғир 
пирпиратиб онамга узоқ тикилдию овози пасайди. – Вой, юзингизга нима қилди? 
– Ўтин тегиб кетди, – деди онам секингина. – Қарасам, ўтин ўлгур қолмабди. Болалар ўқишда, 
адаси ишдалар. Кўзлироқ саржин экан, теша билан урганимни биламан... – Онам қовоғини силаб 
қўйди. – Адаси ишдан келиб жуда хафа бўлдилар. “Бирпас сабр қилмайсанми, ўзим ѐриб 
бермайманми?” дедилар. 
Мен турган жойимда қотиб қолдим. Онам ѐлғон гапирарди. Ёлғон гапирардию негадир бу 
менга жуда ѐқар эди... 
– Ана! – Келинойи тағин шанғиллади. – Сизни эрингиз ўтинингизгача ѐриб беради. Маники 
бўлса, бир пақир сув олиб келмайди, қўлгинанг синиб акашак бўлгур. Уйим-жойим деб бўйини 
эгмайди, бўйнигинанг кесилгур, эшшак! Худоѐ, бўйнигинанг Ҳазрати Алининг қиличида кесилмаса, у 
дунѐ-бу дунѐ розимасман-а! 
Ортиқ қараб туролмадим. Негадир йиғлагим келди. 
...Ҳозир ҳам эри сал қовоғини солса, “мелиса” билан қўрқитиб, “ўн беш сутка”ни пеш 
қиладиган баъзи хотинларни кўрсам, Онамнинг қаноатини, Келинойининг қарғишларини эслайман. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish