1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?


НИМА САБАБДАН ОИЛАЛАР БУЗИЛАДИ?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

НИМА САБАБДАН ОИЛАЛАР БУЗИЛАДИ? 
Ҳаммаям “Бахтли бўламан”, деган яхши ният билан бир ѐстиққа бош қўяди. Афсуски, ҳар 
қандай оила ҳам бахт манзилига етиб боролмай, турли жанжал-тўполонлар билан ярим йўлда қолиб 
кетади. 
Оилавий ажримлар жўяли сабаб билан бўлса, бошқа гап. Лекин ѐшлар арзимаган сабаб билан 
ажрашишга ҳаракат қилаѐтгани кишини ташвишга солади. Фарзандлар тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар 
бир инсон бу ҳақида ўйламаслиги мумкин эмас. Чунки оила – жамият бўғини. Юрт тинчлиги бевосита 
оилалар тинчлиги билан чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, қуйида оилавий ажралишлари сабабларини 
таҳлил қиламиз. 
Бунинг энг катта сабаби – ѐш йигит-қизларни турмушга тайѐрлашга эътибор берилмаѐтгани. 
Йигитга оила бошлиғи қандай бўлиши кераклиги, турмуш ташвишларига сабр қилиш, оиласини кўз 
қорачиғидек асраши лозимлигини ўргатиш унутилаѐтгандек. Қизларга эса келинлик одоблари, она 
бўлишга тайѐргарлик босқичлари, умуман ҳаѐт дарси ўтилмаяпти, десак хато бўлмайди. Бунинг 
ўрнига фарзандларга мол-дунѐ йиғиш, қўша-қўша сеп олиш, ўғилга уй қуриш ташвиши билан 
оворамиз. Аслида бу ишлар ҳам керак. Аммо энг асосий эътиборни фарзандларимиз тарбиясига 
қаратсак, тўғрироқ бўлади. 
Кўп ҳолларда ҳали турмуш ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлмаган йигитнинг ота-онаси қистови 
билан уйланиши ѐки қизлар келинликка мослашолмаслиги оқибатида кўп ташвиш келиб чиқади. 
Фарзандларни ѐш ҳолида турмуш қуришга мажбурлаш ҳам анча-мунча муаммоларга сабаб 
бўлмоқда. Оила қуриш учун йигит ҳам, қиз ҳам руҳий, моддий, тиббий, жисмоний тарафдан турмушга 
тайѐр бўлиши керак. Акс ҳолда ѐшларни никоҳга мажбурлаш оилалар бузилишига олиб боради. 
Баъзилар 16 ѐшли, ҳатто ундан ҳам кичик қизларни турмушга бериб юбораѐтгани аччиқ ҳақиқатдир. 
Қолаверса, ѐшлар мол-дунѐга қаттиқ ружу қўймоқда. Ҳали ҳаѐтнинг аччиқ-чучугини тотмаган 
ѐшлар десак, уларнинг ота-оналари ҳам молпарастлик иллатига мубтало бўлган. Куѐв томон ўз 
ғурурига тескари бориб, келин тарафга катта солиқлар солади. Агар солиқ тўланмаса, оила асоси дарз 
кетади. Наҳотки бахт-саодат мол-дунѐ билан ўлчанса?! 
Оила қуришдан мақсад моддий фаровонликка эришиш эмас, бахтли бўлиш, фарзанд орттириб, 
ўзидан кейинги насл давомчиларини тарбиялаш. Айрим ҳолларда белида белбоғи йўқ йигитлар 
бўлажак қайнота бойлигига, мансаб-мартабасига кўз тикиб, қизлари ўзига мос келадими-йўқми, 
ўйламай-нетмай турмуш қурмоқдалар. Бошида уларнинг ҳаѐти маромида кетаѐтгандек кўринса-да, 
бирон муаммога дуч келиб қолсалар, бир-бирига мос эмасликлари кундек равшан бўлади. Зеро, қуруқ 
бойлик билан икки қалбни бир-бирига ошно қилиб бўлмайди. Агар бунинг имкони топилганида, 
ҳамма бойлар бир-бирини яхши кўришарди ѐки энг севимли инсонларга айланишарди. 
Оилалар парокандалигига носоғлом муҳит (яъни, телевидение, радио, интернет сайтларида 
турли бузуқ намойишлар кўпайиши) ҳам сабаб бўлмоқда. “Эркак” бу тасвирларни томоша қилади. 
Оқибатда хотини кўзига хунук кўринади. Шу билан жанжал кетидан жанжал чиқиб келаверади... 
Ҳозирги ѐшлар телефонни жуда кўп мақсадларда ишлатишмоқда. Ачинарлиси, айнан мана шу 
телефон, ундаги расмлар, видео лавҳалар кўплаб оилалар ажаралишига сабаб бўлмоқда. Бундан ҳеч 
ким кўз юма олмайди. 
Телефон, интернет туфайли оилалар бузилишига фақат эркаклар эмас, аѐллар ҳам сабаб 
бўлмоқда. Баъзи аѐллар интернет орқали бегона эркаклар билан мулоқотга киришади. Бу нарсадан 


74 
хабар топган эр жаҳл устида хотинига бирон азият етказиб қўйиши ѐки уни бутунлай уйидан ҳайдаб 
юбориши мумкин. 
Замонавий технологиялар ҳаѐтимизни тубдан ўзгартириб юборди, кўп қулайлик яратилди. Бу – 
инкор этиб бўлмас ҳақиқат. Лекин маънавиятимизни бузаѐтгани, тинч оилаларни пароканда 
қилаѐтгани ҳам бор гап. Шундай экан, технологиялардан фойдаланишни тартибга солинмаса, 
уларнинг фойдасидан кўра зарари кўпроқ тегади, шунча замонавий қулайликлар бизга татимайди. 
Кези келганда, яна бир масалага урғу бериб ўтамиз: тўйларда дабдаба, исрофгарчилик кўпайиб 
кетиши ҳам оилалар бахтига зомин бўлмоқда. Зеро, оила қуриш маросими яхши дуолар билан, ҳаром-
харишларсиз ўтгани маъқул. Аммо унда исрофгарчилик қилинса, нопок нарсалар қўйилса, тўй қилиш 
билан кимўзарга ўйналса, бундай тўйларнинг фойдасидан зиѐни кўпайиб кетади. Шундай экан, 
фарзандларимиз бахтли бўлиши учун тўйларни ихчам, миллий, диний урф-одатларимизга мувофиқ 
ҳолда ўтказсак, тўйга кетадиган маблағни ѐш оиланинг зарур эҳтиѐжларига ишлатсак, мақсадга 
мувофиқ бўлади. 
Тўй бир кунда ўтади-кетади. Ҳали ҳаѐт олдинда. Тўй учун жуда катта маблағ сарфланса, тўйдан 
кейин қарздорлик ботқоғига ботиб қолинса, буям дардисар бўлади. Исрофгарчилик учун олинган қарз 
юки одамнинг ҳузур-ҳаловатини кетказади, оиласи тотувлигига путур етказади. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish