1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?


АФИФА ҚИЗЛАР ЖИНСИЙ ТАРБИЯСИ



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

АФИФА ҚИЗЛАР ЖИНСИЙ ТАРБИЯСИ 
Қиз боланинг жинсий тарбиясида ўзига хос жиҳатлар бор. Қиз бола тетапоя бўла бошлаган 
даврданоқ ташқи таъсирларни ўта сезувчан бўлади. Қизалоқ бир ѐшга тўлгунча унинг суяк тузилиши 
тўғри ривожланишига аҳамият қаратилади. Зеро, рахит касаллигида склет мушаклари тонуси ошиши 
қиз бола чаноғининг тор, яссироқ бўлиб қолишига олиб боради. Бу ҳол жинсий аъзолар ривожига ҳам 
салбий таъсир қилади. Турмуш қургандан сўнг одатий туғруқ йўллари торлиги боис туғиш асоратли 
кечишига ҳам болалик давридаги бепарволик сабаб бўлади. 
Гўдак, она сути ҳамда табиий неъматлардан қанча узоқ баҳраманд бўлса, зуваласи шунча 
пишиқ бўлади. 
Гўдак қизалоқни иложи борича йўргак касаллигидан ҳимоя қилинади. Чақалоқ узоқ вақт таги 
ҳўл ҳолда ѐтиши оқибатида тери бичилиши, жинсий аъзолар ҳудуди шишиши, қизариши мумкин. 
Таглик табиий (синтетик эмас) матодан бўлиб, кир совун билан яхшилаб ювилиши мақсадга мувофиқ. 
Чўмилтиришда ҳар хил шампунлардан фойдаланиш ҳам қизларда ташқи жинсий аъзоларнинг, 
жумладан, вулванинг аллергик яллиғланишига сабаб бўлади. 
Болакайларни тўғри кийинтириш, иштончаларини тез-тез алмаштириб туриш зарур. Қиз 
болалар иштончалари почаси ѐпиқ бўлиши жинсий аъзоларни совқотишдан, турли азиятлардан 
сақлайди. 
Мактаб ѐшидаги қизалоқларда тортинчоқлик, уятчанлик устун туришини ота-оналар, 
мураббийлар ҳисобга олишлари лозим. Зеро, қизалоқларда пешоб қопи, тўғри ичакнинг тўлиб кетиши 
(ҳожатга эҳтиѐж бўлса-да, қимтиниб ўз вақтида чиқмасликлари) бачадоннинг жойидан сурилиб, аста-
секин эгилиб қолишига сабаб бўлади. Бундай ҳолат кейинчалик ҳатто бепуштликка ҳам олиб бориши 
мумкин. 
Қиз бола бир ѐшидан бошлаб фақат онаси ѐрдамида чўмилтирилади, ака-укалари билан битта 
ваннада чўмилтирилмайди. 
Ўғил болалар хуш кўрадиган тойчоқ, велосипед каби тос аъзоларини таъсирлантирувчи 
ўйинчоқлар қизалоқларда сезувчанликни ошириб, ҳатто иффат пардасига путур етказиши эҳтимоли 
бор. 
Кескин ҳаракат қилинадиган спорт турларига, жумладан кураш, футбол, узунликка сакраш 
кабиларга қизларни жалб этмаган маъқул. 
Қизалоқлар ѐтоқхонаси ота-оналариникидан алоҳида бўлади. Ички кийимлари ҳам кўздан 
йироқда, бировнинг назари тушмайдиган жойда туради. 
Қиз болалар жинсий аъзолари озода тутилиши керак. Ўта тор, баданни таъсирлантирувчи 
кийимлар, шимлар қизалоқлар учун салбий таъсир қилади. 
Балоғат ѐшидаги қизлар оғир юк кўтариши қин ҳамда бачадоннинг пастга тушиш дардига олиб 
келишини унутмаслик керак. 
Кўп оналар гинеколог шифокор маслаҳатига, қизлар турмушга чиққандан кейин зарурат 
туғилади, деб хато ўйлашади. Натижада балоғат ѐшидаги қизларнинг жинсий аъзо касалликлари 
назардан четда қолади, вақтида даволанмагани боис оқибати ѐмон бўлади. 
Афсуски, қиз боланинг гинеколог назоратидан ўтишини оғзига кучи етмаган айрим кимсалар 
нотўғри тушуниб, турли гап-сўзлар тарқатади, ундан шубҳалана бошлайди, “Бир балоси бўлмаса, 
50
Манба: Ўктам Муҳаммад Мурод, “Эр-хотинлик бахти ѐхуд жинсий маданият”, 18-24-бетлар. 


70 
дўхтирга нега келади?” деб ҳар хил шубҳа-гумонлар кўчасига кириб чиқади. Билмайдики, қиз бола 
ҳам одам. Уям иссиқ жон, касал бўлади. Ахир, қиз бола робот, дегани эмас-ку?! 
Мана шундай нотўғри қарашларимизни ислоҳ қилиб олсак, яхши бўлади. 
Қиз боланинг жинсий тарбиясига асосан уч киши: она, мактаб муаллимаси, ҳудудий шифокор 
аѐл кўз-қулоқ бўлиб туриши мақсадга мувофиқдир. 
Қиз бола балоғатга етганида ҳайз кўра бошлайди. Шундай маҳалда она ҳушѐрроқ бўлиб, қизига 
керакли тавсияларни бериши керак. Зеро, қизнинг энг яқин инсони айнан онасидир. Бундай нозик 
масалаҳат она билан қиз ўртасидаги суҳбатларда берилади. Халқимизда “Онасини кўриб, қизини ол” 
деган нақл бежиз айтилмаган. Она диѐнатли, солиҳа бўлса, тарбиялаган қизи ҳам ҳар жиҳатдан 
соғлом, ҳаѐли, одобли бўлади. 
Тарбия берувчининг ўзи аввал тарбия кўрган, кўзи пишган бўлиши керак. Шунинг учун ота-
оналар фарзанд тарбиясига оид китобларни ўқиб-ўрганиб, ўзлари учун керакли маълумотларни 
олсалар, зурриѐтларини комил инсон қилиб тарбиялаш осон кечади
51


Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish