1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

ИЛОЖИ БЎЛСАЙДИ... 
Фарзандимни бошқатдан улғайтиришнинг иложи бўлсайди: 
– Хатоларини тинмай юзига солиш ўрнига, у билан яқинроқ бўлишга ҳаракат қилардим; 
– ўйин соатларини чегараламас, қувнаб-яйраѐтганини завқ билан кузатардим; 
– унга нисбатан зўраки жиддийликни йиғиштириб, шафқатлироқ бўлардим; 
– арзимаган нарсага койийвермай, кўпроқ қучоқлардим; 
– доим қўпол муомалада бўлмай, унинг ўзига ишонч туйғусини ривожлантирардим; 
Агар иложи бўлсайди
47
... 
БОЛА ХУЛҚИ НЕГА БУЗИЛАДИ? 
Чиройли тарбия бериш ота-онанинг фарзанди олдидаги бурчларидандир. Бу ҳақни адо этиш ўз-
ўзидан бўлмайди, инсондан катта масъулият, машаққат талаб қилади. 
Бола тарбиясига энг биринчи навбатда ота-она жавоб беради. Улар болаларини зарур 
машғулотлар билан банд қилиши керак. Бола онги бўш турмайди. Уйдаги тарбия болани 
қониқтирмаса, кўчага интилади, ўзи билмаган ҳолда бошқа “дунѐ” комига кира бошлайди. 
Бугун ким билан ўтириб гаплашсангиз, дарров фарзандига бузғунчи ғоялар таъсир 
этаѐтганидан шикоят қилади. Баъзи хонадонларда фарзандлар ахлоқи катта муаммога айланган. 
Янги асрда ахборот тезлиги тараққиѐтга ижобий таъсир кўрсатяпти. Айни чоғда қатор 
муаммолар келтириб чиқаряпти. Интернет, уяли телефон орқали ѐшларга қилинаѐтган ҳужумлардан 
сақланиш энг катта муаммога айланди. Эҳтиѐт чоралари изланяпти, лекин бу ҳаракатларнинг кўпи 
фақат назарий. Уларни амалда қўллаш қийин. 
Бугун кўпчилик такрорлайдиган иборалар: “Фарзандим мени тушунмайди”; “Менга итоат 
этмайди”; “Насиҳатимга қулоқ солмайди”; “Кундузи ухлаб, тунда телевизор кўради”; “Ака-укалари 
билан жанжаллашади”; “Кўп ѐлғон гапиради” ва ҳоказо. 
Ўтган улуғларимиз бола хулқи бузилишига кўпинча ота-она сабаб бўлишини таъкидлашган. 
Жумладан, асосий ички сабаблар: 
– Оилани бошқаришда ота-онанинг аниқ мақсади йўқлиги; 
– Аллоҳ таолодан ѐрдам сўрамаслик; 
– бола гўдаклик давриданоқ тарбия услубларини йўлга қўймаслик, бола тарбиялашни 
билмаслик; 
47
Манба: “Ирфон” тақвимининг 2016-йилги 1-сони, 61-бети. 


67 
– моддий таъминотни ҳаддан ошириб юбориш ѐки умуман таъминламаслик; 
– боланинг таълим олишдан мақсади йўқлиги ѐки дарсларни ўзлаштиролмаслиги, мактабга ота-
она мажбурлаши билан бориши; 
– боланинг ота-онадан қониқмаслиги; 
– мураббийдан қўрқиши; 
– ота-онадан меҳр кўрмай, бошқалардан ширин сўзлар эшитиши; 
– ота-она фарзанди олдида жанжаллашиши; 
– ота-она фарзандларидан бирини мақташи, бошқасини эътиборсиз қолдириши; 
– ишларни фақат чаққон болага юклаб, қолганларига бепарво бўлиш; 
– ота узоқ вақт уйда бўлмаслиги; 
– кичик хатони бўрттириш; 
– уйдаги ҳолат билан талаб қилинаѐтган нарсанинг бир-бирига мос келмаслиги; 
– боланинг хатосини тўғри тушунтирмаслик, бошқа болаларга солиштириш. Бу иш нотўғри. 
Чунки ҳар бир бола ўз табиатига эга. 
Ташқи таъсирлар: 
– муаллимнинг ўзи ўргатаѐтган фан мақсадини билмаслиги; 
– ташқарида ҳам ўрнак бўладиган шахснинг йўқлиги; 
– шаҳватни қўзғатувчи омиллар; 
– алоқа воситалари ривожланиб кетиши сабаб ѐмон дўстларнинг кўплиги; 
– таълим-тарбия замон талабларига мос эмаслиги; 
– ташқи кўриниши билан тенгдошларидан ажралиб туриши; 
– ортиқча қўполлик, қаттиққўллик, ўринли-ўринсиз калтаклайвериш. Бу иллатлар туфайли 
боланинг феъли бузилади, бети қотади. 
Уйимиз, кўча-кўй, яшаб турган жамиятимиздаги муҳит, таълим-тарбия муассасалари – 
буларнинг барчаси тарбия омилларидир. Аммо ҳозир дунѐнинг ҳар томонидан ѐшларга махсус 
йўналтирилаѐтган мақсадли “тарбия услублари” ҳам борлигини унутмайлик. Зеро, яхши бола икки 
дунѐ саодатига восита бўлувчи садақаи жориямиз бўлади. Фарзанд тарбиясида шуни доим ѐдда 
тутайлик
48


Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish