1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?


ИНСОННИ БАХТЛИ ҚИЛУВЧИ ХИСЛАТЛАР



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

ИНСОННИ БАХТЛИ ҚИЛУВЧИ ХИСЛАТЛАР 
– Мустаҳкам имон, соғлом эътиқод. 
– эзгу амаллар, савобли ишлар. 
– инсоф, виждон. 
– адолат. 
– холислик. 
– илм-маърифат. 
– одоб-ахлоқ. 
– меҳр-муҳаббат. 
– раҳмдиллик. 
– ҳалоллик, покдомонлик. 
– озодалик. 
– ҳаѐ, ибо, иффат. 
– сабр-тоқат. 
– бағрикенглик. 
– саховат, ҳиммат. 
– камтарлик. 
– камгаплик. 
– одамийлик, инсонпарварлик. 
– мардлик. 
– ростгўйлик, тўғрилик. 
– ғайрат-шижоат. 
– меҳнатсеварлик. 
– меҳмондўстлик. 
– шукр қилиш. 
– тилни тийиш, сир сақлаш. 
– ваъдага вафо қилиш. 
– хайрихоҳлик... 
БУГУН БАХТЛИСАН! 
Оиз Қараний “Маҳзун бўлма” китобида шундай ѐзади: “Имон – ғам-қайғуларни кетказувчи, 
имон – Аллоҳни ѐлғиз дегувчилар шодлиги, обидлар тасаллисидир. Ўтган нарса ўтиб кетди. Ўтмиш 
ниҳоясига етди. У ҳақида ўйлама. Битилган қазои қадарга, тақсимланган ризқ-рўзга рози бўл, 
хавотирни тарк эт. Огоҳ бўл! Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олади, гуноҳлар камаяди. 
Ғайбларни билувчи Зот рози бўлса, ғам-ташвишлар чекинади. 
Бировдан раҳмат кутма, барча ҳожатлар Ундан сўралади. Ҳеч кимга муҳтож бўлмаган мангу 
тирик Зотнинг савоби сенга кифоя. Қалбингни ҳасад-адоватдан пок тут, дилингдан нафратни, 
жирканишни чиқариб ташла, ўзингни яхши одамларга яқин тут. 
Китоб – энг яхши дўст. Китоблар билан ҳамсуҳбат бўл. Илмни дўст тут, маърифатга ҳамроҳ 
бўл. Коинот тартиб-интизомдан иборат. Уй-жой, кийим-кечак билан боғлиқ мажбуриятларингда 
тартибга риоя қил. Бадантарбия билан шуғуллан, дангасаликдан, мақсадсиз яшашдан узоқ бўл, 
бекорчиликка нуқта йўқ. 
Тарихни ўқи, ундаги ҳодисалар ҳақида фикр юрит, хулоса қил. Ҳаѐтингни янгила, яшаш 
услубларини ўзгартир, хурофий одатлардан воз кеч. Бадбинлик, омадсизлик, маъюсликни тарғиб 
қиладиган китобларни ўқима. Парвардигоринг мағфират дарѐси кенглигини, бандаларини авф этиб 
тавбаларини қабул қилишини, ѐмонликларни яхшиликка ўзгартиришга қодир Зот эканини унутма. 
Қуръон билан яша, уни ѐд ол, тиловат қил, тингла, фикр эт. Чунки Қуръон барча ғам-
андуҳларнинг энг яхши давосидир. Аллоҳ таолога таваккал қил, ишларни Унга топшир, Унинг 
ҳукмига рози бўл, Унга мурожаат қил, Унгагина ишон. 


20 
Сенга зулм қилганни кечир, сендан узилганга боғлан, эҳсон қил, золимларга ҳалим бўл. Шунда 
осуда ҳаѐт кечирасан. Келажакка ишонч билан қара, ноумид бўлма, Аллоҳ ихтиѐрида эканингдан 
хурсанд бўл. Чунки ғам-алам ѐки шод-хуррамликнинг қайси бири сенга фойда эканини билмайсан. 
Бало-офат сени Аллоҳ таолога яқинлаштиради, дуони ўргатади, сендан кибр, манманлик, фахр 
туйғуларини кетказади. 
Шубҳа-гумонлардан, бузуқ фикр-хаѐллардан узоқ бўл. Дунѐ ғам-ташвиш, хавотир ҳовлисидир. 
Аллоҳ таоло сенга етган қайғу, очлик, камбағаллик, касаллик мусибатлари учун ажр-мукофот беради. 
Мусибатлар кўзни очади, қалбни уйғотади, нафсни тияди, қулликни эслатади, савобни оширади. 
Фалокатни кутма, миш-мишларга ишонма, уйдирмаларга таслим бўлма...” 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish