AIM.UZ
Соғ танда – соғлом ақл.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида жорий йилнинг 15 ноябрь куни соат 15:00да “Талабалар турар жойларида соғлом турмуш тарзи ва унинг аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси талабалар поликлиникаси ва Тошкент давлат педагогика университети билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда университет тасарруфидаги талабалар турар жойларида истиқомат қилаётган 100 нафардан ортиқ талабалар иштирок этишди. Юқорида таъкидланган мавзуни талабалар иштирокида талқин этишдан кўзланган мақсад, ҳар бир шахснинг кундалик ҳаётда шахсий гигиенага амал қилиши, турли ҳил юқимли касалликлардан сақланишда тозалик ва покизаликка алоҳида эътибор қаратиши ҳамда тўғри овқатланиш қоидаларига риоя этиши ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга эканлигини яна бир бор таъкидлаш, шунингдек, талабалар турар жойларида яратилган шарт-шароитлардан тўғри ва оқилона фойдаланиш орқали ўзи ҳамда атрофидагиларни турли кўринишдаги ошқозон-ичак ҳасталикларидан асрашда ҳар бир талаба алоҳида масъулиятли эканлигини тушунтириш эди. Зотан, тадбирга таклиф этилган мутахассислар томонидан “Талабалар турар жойида соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг аҳамияти” ва “Талабалар турар жойида шахсий гигиена қоидалари ва юқумли касалликларни олдини олиш” каби мавзуларда қилинган маърузаларда мамлакатимизда ёш авлод учун яратилган кенг имкониятлар, уларнинг саломатликларини мустаҳкамлашлари ва ҳар томонлама шаклланган ҳамда жисмонан бақувват шахслар бўлиб етишишларини таъминлашга йўналтирилган бетакрор шароитлар мавжудлиги, шу жумладан талабалар турар жойлари бугунги кун талаблари даражасида жиҳозланганлиги ҳақида фикрларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга аниқ ва тўлиқ жавоблар олдилар.
Соғ танда соғлом ақл
Чоршанба, 26 Июнь 2013 16:39 administrator
Соғ танда соғлом ақл
спортни ривожлантиришга кўмаклашиш
партия дастурий мақсадларидандир
Ёш авлоднинг соғлом тарзда вояга етиши, уларнинг ҳар томонлама етук инсонлар бўлиб камол топишида спортнинг ўрни беқиёс. Шу боис юртимизда спортни ривожлантиришга бўлган эътибор кундан кунга ортиб бормоқда. Бу жараёнларда муносиб иштирок этиш ва соҳани ривожлантиришга кўмаклашиш ЎзМТДПнинг устувор мақсад ҳамда вазифалари сирасига киради.
ЎзМТДП Хоразм вилоят Кенгаши ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ҳудудий бўлими ўртасида имзоланган меморандум асосида вилоят болалар сув спорти мажмуасида “Нафосат олами” шиори остида сузиш мусобақаси ўтказилди.
— Сузиш инсонни жисмонан чиниқтириб, иммун тизимини мустаҳкамлайди, турли касалликларнинг олдини олишда катта ёрдам беради, - дейди партия вилоят Кенгаши Ижроия Қўмитаси етакчи мутахассиси Н.Нуриллаева. — Шу боис, бу галги мусобақани айнан ана шу спорт тури бўйича ташкил қилдик. Мақсадимиз партия сайловолди Платформасида белгиланган аҳоли соғлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спорт соҳасини ривожлантиришга кўмаклашиш, қолаверса, бу каби спорт мусобақалари ёш авлод вакилларини янада интилишга, ҳаракатчан бўлишга чорлайди, улар қалбида ўзига бўлган ишонч туйғусини юксалтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.
Мусобақа давомида қизғин баҳслардан сўнг ўғил болалар ўртасида Денис Галькин, қизлар ўртасида эса Бибиҳожар Раҳимбоевага ғолиблик шоҳсупаси насиб этди. ўолибларга ЎзМТДП Хоразм вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари тақдим қилинди.
“Соғлом авлод – миллат келажаги” мавзусида конферанция бўлиб ўтди
18/04/2013
Хукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг фаолиятига 20 йил тўлиши муносабати билан 2013 йилининг 12 апрел куни Фарғона шаҳридаги “Юсуфжон Қизиқ Шакаржонов” номли драмма театрида “Соғлом авлод – миллат келажаги” мавзусида конферанция бўлиб ўтди. Конференцияга вилоят, шаҳар, туман Хотин-қизлар қўмиталари, Маъданият ва спорт ишлари бошқармаси, Соғлиқни Сақлаш бошқармаси, шаҳар, туман тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари, вилоят шифохоналари бош врачлари, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси, ички ишлар, адлия, мудофаа бошқармаси, прократура (вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия) вилоят инсон хуқуқлари бўйича “Омбудсман” вакили, касаба уюшмалари федерацияси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланганлар, Вилоят бадий академияси, Ёзувчилар уюшмаси , Тасвирий ойна ижодий уюшмаси, махаллий депутатлар, вилоят кутубхонаси раҳбари, Халқ таълими бошқармаси, болалар муассасалари раҳбарлари, шаҳар, туман бўлимлари бошлиқлари “Маҳалла” жамоат фонди ва туман вакиллари, “Нуроний” жамғармаси, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг Фарғона вилоят бўлими шаҳар, туман таянч пунктлари, “Қизил Ярим ой” жамияти, “Камолот” ЁИХ, Маънавият – маърифат тарғибот маркази, касб-хунар коллежлари координаторлари, Сиёсий партиялар раҳбарлари, Вилоят Миллий Телерадиокомпанияси, Жамғарма орқали 2002-2012 йиллар давомида Германия ва Корея давлатларида ёки Ўзбекистонда жарроҳлик йўли билан даволанган болалар ва уларнинг ота-оналари, Махсус-мактаб интернатлари, “Меҳрибонлик” уйлари, жами 350 нафар иштрокчилар қатнашди.
Шунингдек, жамғарманинг вилоят бўлими ҳамкор ташкилотлари раҳбарлари: “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси А.Юлбарсов, Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи М.Содиқов, Вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи З.Тешабоев, Марғилон шаҳар тиббиёт коллежи директори, вилоят академик лицей ва касб-хунар колледжлари директорлари раиси, “Соғлом авлод учун” 1-даражали ордени соҳибдори: Ш.Эрматов, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи директор ўринбосари Ш.Нишонбоев. Конференцияда Республика Скрининг маркази директори Мадина Шарапова ҳам иштрок этди.
Конференцияда жамғарма вилоят бўлими фаол ҳамкорлари, оммавий ахборот воситалари ҳодимлари, ташаббускор таянч масканлари раҳбарлари ташаккурнома ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Конференциянинг бадий қисмида “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари, “Санъат ғунчалари”, “Наврўз садолари” танлови ва фестиваллари лауреятлари иштрокидаги концерт дастури бўлиб ўтди.
Конференция бошланишидан олдин болалар бадий асарлари ва қўл ишлари кўргазмаси ташкил этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |