СЎЗ БОШИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-
5712-сон фармонига мувофиқ 2030 йилга келиб PISA халқаро дастури
рейтингида жаҳоннинг биринчи 30 та илғор мамлакатлари қаторига киришига
эришиш ҳамда халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги
халқаро тадқиқотларни ташкил этиш асосида ўқувчиларнинг ўқиш, математика
ва табиий йўналишдаги таълим сифатини баҳолашнинг миллий тизимини
яратиш вазифалари белгиланган.
Тошкент давлат педагогика университетида мазкур жараёнга муносиб
ҳисса қўшишга барча шарт-шароитлар ва имкониятлар мавжуд. Университетда
14та факультет ва улар таркибида 44та кафедра мавжуд бўлиб, 40 нафардан
ортиқ фан докторлари ва 200 нафардан ортиқ фан номзодлари илмий-педагогик
фаолият олиб борадилар.
Университетда
70дан
ортиқ
касбий,
ижодий
тўгараклар фаолият кўрсатиб турибди. Таълим тизими самарадорлигини
оширишга қаратилган глобал аҳамиятга эга 7та грантлар бажарилмоқда.
Университетнинг 100 дан ортиқ халқаро таълим муассасалари билан ҳамкорлик
алоқалари
мавжуд.
Университет
ҳудудида
Корея
халқаро
Ҳамкорлик
агентлигининг Ўзбекистондаги офиси (КОICА) томонидан замонавий электрон
кутубхона ташкил этилган. Университетда кўплаб Ўзбекистон Республикаси
Президенти, Номли давлат стипендиялари, талабалар фан олимпиадалари
танловлари
совриндорлари
таҳсил
оладилар.
Академик
инновациялар
фондининг йирик халқаро гранти бажарилмоқда.
Мазкур тўпламга киритилган мақолалар Тошкент давлат педагогика
университетида 2020 йил 13 март куни ташкил этилган “PIRLS халқаро
баҳолаш дастури: назарияси ва тадқиқ этиш истиқболлари” мавзусидаги
конференцияга тақдим этилган мақолалардан танлаб олинган.
Мазкур тўпламга етакчи маҳаллий мутахассисларнинг мақолалари билан
бирга,
20
нафардан
ортиқ
хорижлик
мутахассисларнинг
мақолалари
киритилган.
Конференция тўпламига киритилган мақолалар ўқувчиларнинг танқидий
ва
ижодий
фикрлаш,
ахборотни
мустақил
излаш,
таҳлил
қилиш
компетенциялари ва малакаларининг ривожланишига хизмат қилиб, замонавий
инновацион иқтисодиёт талабларига жавоб берадиган умумтаълим дастурлари
ва янги давлат таълим стандартларини жорий этиш, ўқувчиларнинг билим
даражасини баҳолашда халқаро PISA, TIMSS, PIRLS ва бошқа дастурларда
доимий иштирок этишининг педагогик имокониятларини акс эттиради.
Тўплам
профессор-ўқитувчилар,
иқтидорли
талабалар,
илмий
изланувчиларнинг илмий-тадқиқот ишларини ёритишда назарий-методологик
манбаа бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Тошкент
давлат
педагогика
университети ректори А.Ю.Умаров
4 – СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ PIRLS ДАСТУРИ АСОСИДА ХОРИЖИЙ ТИЛНИ
БИЛИШ ВА МУЛОҚОТ ҚИЛА ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ
Абданбекова Н.Р.
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети,
Тошкент, Ўзбекистон
Резюме
Мақолада чет тил ўқитиш усулларининг ретроспектив ривожланиши ва нутқ фаолиятининг тури
бўлмиш гапиришни ўргатиш борасида фикрлар баён этилган.
Аннотация
Статья посвящена ретроспективному анализу процесса развития методики преподавания иностранного
языка, а также способов совершенствования речевых навыков.
Absract
The article describes the retrospective development of foreign language teaching methods and the way that
speech is taught.
Таянч сўзлар: PIRLS, чет тил, нутқ, нутқ фаолияти.
Ключевые слова: PIRLS, иностранный язык, речь, речевая деятельность.
Keywords: PIRLS, foreign language, speech, speech activity.
Республикамизда
хорижий
тилларга
бўлган
эътибор
таълим
сифатини
янада
такомиллаштириш, замонавий педагогик ва ахборот – коммуникация технологияларидан
фойдаланган ҳолда, ўқитишнинг илғор усулларини жорий этиш йўли билан умумтаълим
мактаб ўқувчиларининг хорижий тилни эгаллаган ва мулоқот қила оладиган қилиб
етиштириш бугунги кун ўқитувчисининг юксак мақсадларидан биридир.
Ушбу мақсадни кўзда тутган ҳолда, таълим тизимида хорижий тилларни ўрганаётган
ўқувчиларнинг мулоқот жараёнидаги камчиликларга ўқув машғулотларини ташкил этиш
мобайнида барҳам бериш, уларнинг ўқув машғулотларидаги тайёргарлигини ошириш
масаласини таълим тизимининг бир неча босқичларида ташкил этиладиган таълим тарбия
жараёни билан боғлиқ ҳолда тадқиқ этиш мақсадга мувофиқдир. Бироқ, бир нарсани алоҳида
таъкидлаб ўтиш жоизки, умумтаълим мактаб ўқувчиларига ҳозирги замон инновацион
таълимидан эркин фойдалана олишлари ва тушунишлари учун профессор-ўқитувчилар ҳам
ўз навбатида янги педагогик технологиялардан хабардор бўлишлари ва уларга шу
билимларни маҳорат билан етказишлари лозим.
Мустақил республикамизда барча таълим муассасаларида инновацион технологиялар
марказлари ташкил этилган бўлиб, ушбу марказлар ўқув жараёнида ўқитувчиларни
замонавий педагогик технологияларнинг илмий асослари билан таъминлашни асосий мақсад
қилиб қўйган.
Мамлакатимизни дунё ҳамжамиятига фаол тарзда кириб бориши ва халқаро
дастурларда иштирок этиш доирасининг кенгайиб бориши мамлакат ҳаётининг барча
соҳаларида катта ўзгаришлар рўй беришига туртки бўлди.
ПИРЛС (Халқаро ўқиш саводхонлигининг ютуқлари) синовини бошланғич синф
ўқувчиларининг матн ўқиш ва тушуниш сифатини баҳолашга қаратилган. ТИМСС сингари, у
миллий таълим тизимидаги фарқларни кўрсатади. ПИРЛС сўрови ҳар беш йилда бир марта
ўтказилади ва аллақачон тўрт марта ўтказилди. 2001, 2006, 2011 ва 2016 йиллар.
Бугунги кун замон талаби билан, барча таълим муассасалари қаторида умумтаълим
макталарининг ўқувчилари ҳам хорижий тилларни мукаммал билиши ва эркин тарзда
мулоқот қила олиши, муҳим масалалардан бирига айланмоқда. Сабаби, ўсиб келаётган ёш
авлод чет тилларни чуқур ўрганиб, мулоқотга кириша олса, халқаро дастурлардан фойдалана
олса, халқаро муносабатлар ва ҳамкорликни ривожлантириши мумкин. Бундек ПИРЛС
сингари халқаро дастурларни бизнинг таълим тизимимизга кириб келиши қувонарли ҳолдир,
чунки янги педагогик ўқитувчи ва ўқувчини интенсив ривожлантириш, уларнинг ўзаро
фаолияти ва мулоқотини демократлаштириш, таълим жараёнини инсонпарварлаштириш,
ўқувчини ўз-ўзини шакллантиришга йўналтириш, таълимнинг моддий техника базасини
модернизациялаш каби муҳим вазифаларни бажаради.
Таълимда замонавий педагогик технологияларга асосланиш ва инновацияга интилиш,
ўқувчиларни фаоллаштиришга қаратилган турли интерфаол методлардан фойдаланиш,
таълим мақсад ва мазмунини самарали амалга оширишга ёрдам беради. Таълим жараёнида
мавзуга оид слайдлар, расмлар, видеолавҳалар мультимедиа ва интернетдан фойдаланиш
дарс машғулотларини айниқса, бошланғич синф ўқувчилари билан олиб бориладиган
машғулотларини янада қизиқарли ва самарали бўлишига замин яратади. Ўқувчиларнинг
хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқиши янада ортиб боради.
Таълим сифатини яхшилаш ва ошириш жамиятнинг барча соҳаларида фаолиятни
яхшилашга олиб келади. Янгилик киритиш, анъанавий ва ноанъавий усуллардан, интерфаол
ўйинлардан қўллаш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.
Республикамизнинг етук олимлари чет тил муаллимлигини касб-у кор сифатида
танлаганлар зиммасига ушбу тилни ўқитиш назариясидан мукаммал хабардор бўлишдек
вазифа юкланишини алоҳида таъкидлаганлар. Шунинг билан биргаликда, чет тил ўқитиш
мақсади, мазмуни ва нутқ фаолияти турларидан ҳам етарлича билимга эга бўлиш талаб
этилади.
Нутқ фаолияти тури бўлмиш гапириш бу ўқувчи ўз фикрини оғзаки баён этиш
тушунилади. Профессор Жалолов Жамол Жалолович Чет тил ўқитиш метокаси китобида 1)
фикр баён этиш жараёни, 2) айтиш, 3) оғзаки мулоқот, 4) фикр изҳори натижаси каби
таърифларни гапириш методик тушунчаси қамровига киргизганлар. Гапириш оқибатида
фикр айтилади, ушбу фикрни баён этиш нияти эса гапиришга сабаб бўлади. Саволга
берилган қисқа жавоб ҳам, бутун бир монолог ҳам фикр баёни ҳисобланади.[1:235]
Бошланғич синф ўқувчилариниг нутқий мулоқотга бўлган мойиллик даражаси
турлича
бўлиши
мумкин.
Лингводидактика
ва
педагогика
фанларидан
биламизки,
умумтаълим мактаб ўқувчилариниг баъзи бир қисми фикр баён этишга қизиқувчи ва харакат
қилувчи бўлади, бошқалари эса нутқий фаолиятга камроқ диққат берадиган тоифаларга
ажралади. Янаям аниқроқ қилиб гапирадиган бўлсак, нутқ фаолияти турларидан бўлмиш
тинглаб тушуниш, ўқиш ва ёзув малакаларига қобилятлари юқорироқ даражада бўлади. Чет
тилда гапиришга қизиқувчи ва ушубу малакани амалий ўрганишга харакат қилувчи
ўқувчиларни етук психолог олимлар экстровертлар деб атаганлар, бошқа нутқ фаолиятига
кўпроқ диққатларини қаратувчи ўқувчиларни эса интровертлар дейилган.
Умумтаълим
мактаб
ўқувчиларига
чет
тил
ўргатиш
жараёнида
ёки
дарс
машғулотларида интровертлик/экстравертлик муҳим аҳамиятни касб этади. Чунки, ўқитувчи
томонидан бериладиган, шунингдек дарсликларда тузилган осон ёки мураккаб машқлар
ўқувчининг билим даражасини инобатга олган ҳолда тақдим этилмоғи лозимдир.
И.А.Зимняянинг фикрига кўра нутқ, нутқ фаолиятининг турларидан бўлмиш гапириш
мулоқот жараёни эмас, балки, гапириш фаолияти мобайнида унга тегишли бўлган фикрни
изоҳлаш демакдир [2].
Ушбу
мақолани
татбиқ
этишдан
мақсадимиз
методика
таълимидан
лисоний
бирликларни нутқда яъни фикр баён этиш вақтида ўрганиб борилишини янада кенгроқ тил
ўргатувчи барча мутахассис шуниниг билан биргаликда, бошланғич таълим ўқитувчиларига
тавсия этишдир. Бундан ташқари чет тилни ўқувчига ўргатиш мобайнида она тилисида
матнни ўқиб идрок этиш билан чет тилда матнни ўқиб идрок этиш бир биридан мутлақ фарқ
қилгани сингари гапиришни ўргатишда ҳам она тилида гапириб идрок этиш чет тилда
гапириш билан фарқ қилади [4].
Яна шуни таъкидлаш керакки, чет тилда мулоқотни ўргатиш бобида қисқача баён
этдик. Ушбу маълумотлар ҳақида яна кенг ёритиш мумкин. Ҳозирги замон талабидан келиб
чиқиб, нафақат юқорида санаб ўтган балки, бошқа кўплаб чет тилни нутқий фаолият
турларидан
бири
бўлган
гапришни
ўргатишнинг
машқлари
ҳалқаро
миқёсда
кенг
фойдаланиб келинмоқда.
Ўқиш ҳақида ҳам бироз таҳлил этадиган бўлсак, ўқувчи матнни ўқиш жараёнида
авваламбор, унинг сарлавҳасига кейин эса кичик қисмларига эътиборини қаратади. Ҳар
қандай матннни гарчи у катта ёки кичик ҳажмда бўлсада, бир неча маротаба ўқиш тавсия
этилмайди балки, ўқиш давомида маълум бир вазифани бажариш амалга оширилади. Агар
хеч қандай вазифасиз, такроран ўқилса у методик жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмайди [3].
Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтмоқчимизки, жаҳон миқёсида чет тилни ўқитиш бўйича
ўзларининг ўчмас ижодий меросларини қолдириб кетган, дунёга донг таратган кўпгина
сиймоларни биламиз. Улар биз фикр юритган дарслик муаллифлари қатор санаб ўтган
олимларнинг чет тилни ўргатиш бўйича асосан гапиришни ўргатиш бўйича Ҳ.Палмер илмий
меросидан хабарлари йўқлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўрами буниси ўзларига
ҳавола, бироқ масаланинг моҳияти шундаки, ушбу буюк сиймоларнинг илмий назарияларига
зид тарзда турли дарслик, ўқув қўлланма, услубий қўлланма ва тадқиқотлар яратилишини
олди олинса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Якуний хулоса ўрнида махсус таъкидлаб айтиш мумкинки, олимларнинг умумий чет
тил ўқитиш бобидаги ҳиссалари ҳозирги кунгача дунё мамлакатлари бўйлаб, чет тил билан
шуғулланувчилар, илмий фаолият олиб борувчилар томонидан чуқур ўрганиб келинмоқда.
Уларнинг чет тиллар ўқитиш тарихида яратган илмий кашфиётлари ва барча фикр-
мулоҳазалари ҳозирда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.
Адабиёт
1 Жалолов
Ж.Ж.
Чет
тил
ўқитиш
методикаси:
Чет
тиллар
олий
ўқув
юртлари
(факультетлари) талабалари учун дарслик. – Тошкент: 2012 – 235-236 бетлар.
2 Зимняя И.А.. Психологические аспекты обучения говорению на иностранном языке. – М:
Просвещение, 1978
3 Уэст М. Обучение английскому языку в трудных условиях. – 1960
4 Очерки методики обучения чтению на иностранных языках. Под.ред. И.М.Бермана, В.А.
Бухбиндера. – 1977
5 https://www.xabar.uzozbekiston-pirls-2021
РОССИЯДА 2001–2011 ЙИЛЛАРДА ХАЛҚАРО PIRLS КЎРСАТКИЧЛАРИ БЎЙИЧА
ТАҲЛИЛЛАР ВА МОНИТОРИНГ НАТИЖАЛАРИ
Абдуллаева Б. С.
п.ф.д., профессор
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети,
Тошкент, Ўзбекистон
Резюме
Ушбу мақолада Россия давлатида 2001-2011 йилларда PIRLS халқаро тадқиқотлар кўрсаткичлари
бўйича мактабгача таълим тизимидан биринчи синфга ўқишга қабул қилинган давр, ҳамда тўртинчи синф
тугаллаган ёш ўқувчиларнинг билиш саводхонлиги ва ўқишни ўргатиш таҳлиллари ва мониторинги,
шунингдек ўқувчилар саводхонлигига таъсир кўрсатувчи омиллар баён этилган.
Аннотация
В данной статье описывается период зачисления с первого года обучения на международные
исследования PIRLS в России на 2001-2011 годы, а также анализ и мониторинг когнитивной грамотности и
обучения чтению для четвероклассников, а также факторы, влияющие на грамотность учащихся.
Abstract
This article describes the period of enrollment from the first year of study in international PIRLS studies in
Russia for 2001-2011, as well as the analysis and monitoring of cognitive literacy and reading instruction for fourth
graders, as well as factors affecting student literacy.
Таянч сўзлар: PIRLS индекси, саводхонлик даражаси, ўсиш динамикаси, таълим ютуқларини баҳолаш.
Ключевые слова: PIRLS, уровень грамотности, динамика роста, оценка учебных достижений.
Keywords: PIRLS index, literacy rate, growth dynamics, assessment of educational achievements.
Россияда 2001-2011 йилларда PIRLS халқаро тадқиқотлар кўрсаткичлари бўйича
мактабгача таълим тизимидан биринчи синфга ўқишга қабул қилинган давр ҳамда тўртинчи
синфтугаллаган ёш ўқувчиларнинг билиш саводхонлиги ва ўқишни ўргатиш таҳлиллари ва
мониторингини баён этмоқчимиз.
Сўнгги йилларда Россияда тўртинчи синф ўқувчилари таълимда билим ўрганиш
саводхонлигининг юқори даражаларини намойиш этдилар. Бу PIRLS1 ўқиш саводхонлигини
халқаро мониторинг маълумотлари билан ўз тасдиғини топган (1-расм). 2001 йилдан 2006
йилгача Россия кутилмаганда ушбу рейтингда ўн олтинчи ўриндан биринчи ўринга
кўтарилди. 2011 йилда мактаб ўқувчиларининг PIRLS тизимида ўртача баллнинг бироз
ошганига қарамай, Гонконгга ютқазиб, иккинчи ўринни эгаллади.
2001, 2006 ва 2011 йилларда Россиянинг PIRLS тизими бўйича
ўртача кўрсаткичи
600
565
568
528
500
2001
2006
2011
кўрсаткич
1-расм. Россияда 2001, 2006 ва 2011 йилларда PIRLSнинг ўртача кўрсаткичи
Натижаларнинг бундай кескин ўзгариши бир қатор омиллар билан боғлиқ бўлган.
Хусусан, болаларни ўқишга ўргатиш билан шуғулланадиган асосий бўғинлардан бири
Россияда бу – оила ҳисобланган. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, болаларнинг ўқиш
саводхонлигининг ривожланиши ота-оналарнинг билим даражаси билан боғлиқ [2; 3; 7]. Бу
оилаларда болаларнинг ўқишга қизиқиши, одатий ҳолга айланиши лозимлигини эътироф
этади [4] ва ота-оналарнинг болалар таълим-тарбиясидаги иштироки зарур эканлигини
билдиради [1; 6]. Бундан ташқари, болалар боғчаларда ўқиш билан шуғулланишади – яъни
мактабгача таълим муассасаларидан илк саводхонликни ўрганиш учун фойдаланиш ҳам
ўқиш даражаси билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Тақдим этилган таҳлилий ҳисоботларда 2000 йилларнинг биринчи ўн йиллигида
Россияда мактабгача ёшдаги болалар учун ўқиш муҳити қандай ўзгарганлиги кўрсатиб
берилган:
2001–2011 йилларда PIRLS дастурида ота-оналарнинг (масалан, асосан оналарнинг)
маълумот даражаси; оналарнинг турли хил маълумотга эгалигини кўрсатувчи даражалари
болалар учун мактабгача таълимдан фойдаланиш имкониятининг кенглиги;
турли хил маълумот даражаларига эга бўлган оналар учун ўқишга қизиқиш;
оналарнинг таълим даражаси ҳар хил бўлган оилаларда болаларни мактабгача
таълим муассасаларида ўқишга ўргатиш амалиёти;
биринчи синфга илк қадам қўйганда болаларнинг ўқиш саводхонлиги даражаси;
тўртинчи синфни тугатган ёш ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлиги даражаси –
оналарнинг
таълим
даражасига,
мактабгача
таълим
муассасасига
ташрифларининг
давомийлигига, оналарнинг ўқишга бўлган муносабатига, мактабга ўқиш частотасига ва
биринчи синф болаларининг ўқиш қобилиятига боғлиқ.
Мактабгача ёшдаги болалар орасида ўқиш саводхонлигининг PIRLS халқаро ўрганиш
цикли бўйича таҳлиллар – ҳар беш йилда бир марта ўтказилган. 2001, 2006 ва 2011
1PIRLS (Progress in International Reading Literacy Study – Халқаро ўқиш саводхонлигини ўрганиш) «Матнларни
тушуниш ва ўқиш сифатини ўрганиш» лойиҳаси – Таълим ютуқларини баҳолаш халқаро ассоциацияси IEA
(International Association for the Evaluation of Educational Achievement) томонидан ташкил этилган мониторинг
тадқиқотидир. Тадқиқот дунёнинг турли мамлакатларидаги бошланғич мактаб ўқувчилари томонидан
матнларни ўқиш ва тушуниш сифатини таққослаш имкониятини беради ва миллий таълим тизимидаги
тафовутларни аниқлашга ёрдам беради.
8
йиллардаги маълумотлар жиддий таҳлил қилинган2. Танлаб олинган ўқувчилар томонидан
эришилган натижалар мамлакатдаги тўртинчи синф ўқувчиларининг умумий сонига
ўтказишга имконият берган[5]. Россияда 2001 йилда 206 та мактабдан 4093 ўқувчи, 2006
йилда 232 та мактабдан 4720 ўқувчи, 2011 йилда 202 та мактабдан 4661 ўқувчи танлаб
олинган.
Таълим
даражаси
тўғрисидаги
саволларга
жавоб
беролмаган
оналарнинг
маълумотлари (бундай кузатувлар ҳар бир жараёнда 10% дан кам) таҳлилдан чиқариб
ташланган.
PIRLS воситаси матнни ўқиш ва тушуниш даражасини баҳолайдиган тест, шунингдек
талабалар, ота-оналар, ўқитувчилар ва мактаб маъмурияти учун сўровномаларни ўз ичига
олади [5]. Бунда ўқувчиларнинг билимларни эгаллаш даражасига боғлиқ омилларни
аниқлашга имконият берган. Ушбу фаолиятни бажаришда қуйидаги маълумотлардан
фойдаланилган.
Оналар маълумоти даражаси. Жавоблар учта тоифага бўлинади: “ўрта умумий ёки
қуйи”, “бошланғич ёки ўрта касбий” ва “юқори”.
Натижалар:Болалар билими, оналарнинг турли даражадаги маълумотиасосидаги
динамикаси қиёсий ўрганилган.
PIRLS мониторингида (2-расм), оналарнинг бошланғич ёки ўрта махсус маълумотга
эга бўлганлари – 40% дан ортиғини ташкил этган. Оналарнинг деярли учдан бир қисми олий
маълумотҳақидаги дипломга эга. Оналари фақат мактабни тугатган, яъни ўрта умумий
маълумотга эга бўлганлар энг кам сонли болалар эди. 2001 йилдан 2011 йилгача олий
маълумотли оналар улуши сезиларли даражада ошган. Шу билан бирга, 2011 йилга келиб,
оналари олий ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган болалар сони камая бошлаган.
2001–2011 йилларда оналар маълумоти кесимида болалар сони
56,87
60
50,53
44,84
41,01
40
31,15
21,2
18,31
21,93
20
14,15
0
ўрта маълумотли оналар
ўрта касбий маълумотли оналар
олий маълумотли оналар
2001
2006
2011
2-расм. 2001–2011 йилларда оналар маълумоти кесимида болалар сони
Болаларнинг
мактабгача
таълим
муассасаларига
қатнашиши.
Жавоблар
қуйидаги тоифаларни ҳосил қилади: “3 йил ва ундан кўп”, “3 йилдан кам”, “қатнашмади”.
Болаларнинг мактабгача таълим муассасаларигақатнови ўрганилган. Мактабгача
таълим муассасаларигаборган ўқувчилар биринчи синфда баъзи афзалликларга эга бўлган,
чунки боғчада улар ҳисоблаш, ўқиш ва ёзиш бўйича асосий кўникмаларга эга бўлишган3. Шу
муносабат билан, болаларнинг ўқиш саводхонлигини таҳлил қилаётганда, улар болалар
боғчасига борганми ёки йўқми, қанча вақтгача бўлганлигини ҳисобга олиш керак.
Умуман олганда, мактабгача таълим муассасаларигауч йилдан кўпроқ вақт давомида
қатнашган тўртинчи синф ўқувчилари учала PIRLS мониторингида устунлик қилишди (3-
расм). Бироқ, 2006 йилда мактабгача таълим муассасаларигауч йилдан ортиқ борган болалар
сони камайган, уч ёшгача бўлган болалар сони эса кўпайган. Аммо 2011 йилга келиб вазият
яна барқарорлашган. Мактабгача таълим муассасаларигаумуман бормаган ўқувчилар, ўн йил
ичида бу деярли 7 фоизга камайган. Бу асосан, уч йилдан ортиқ вақт давомида мактабгача
22016 йил апрел ойида тўртинчи PIRLS цикли ўтказилди. Натижалар 2017 йил охиригача эълон қилинади.
3Освоение ряда минимальных образовательных навыков диктуется ФГОС дошкольного образования (Приказ
Минобрнауки РФ от 17 октября 2013 г. № 1155).
Хулоса қилиб айтганда, ушбу тадқиқот тавсифий характерга эга бўлиб, сабаб-оқибат
муносабатларини тушунтириш учун зарур деб хисобланмайди. Шу билан бирга, бу
мактабгача ёшдаги болалар учун ўқув муҳити қандай ўзгарганлигини, шу жумладан 2006
йилда, Россия PIRLS рейтингида биринчи ўринни эгаллаганида. Шунингдек, 2011 йилдаги
вазиятнинг ўзгаришини кўришингиз мумкин, бунда Россия сезиларли даражада ўсмасдан,
юқори позицияни сақлаб турган. Умумий тенденциялардан бири шундаки, оналар олий
маълумотга эга бўлмаган оилалардаги болалар ўқиш саводхонлиги бўйича тенгдошларидан
орқада қолганлар. Бу оилалар болаларини мактабга бироз бошқачароқ тайёрлайдилар ва
бошланғич мактабда ўқиш пайтида саводхонлик даражаси бўйича фарқ йўқлиги аниқланган.
Турли хил оналар даражасидаги оилалардаги болаларнинг натижаларидаги тафовут
2011 йилга келиб қисқарган, аммо умуман ёқолмаган. Россияда анъанавий равишда “ўқиш”
мамлакати сифатида таснифланганига қарамай, 2011 йилда ота-оналарнинг ўқишга бўлган
қизиқиши пасайиши яна бир муҳим тендентсия бўлиб қолган. 2001 йилдан 2006 йилгача
ўсганидан сўнг, ўқишни яхши кўрадиган оналар улуши камайган. Ушбу ўзгариш, билим
даражасидан қатъий назар, барча оналар учун хосдир.Ушбу тенденция таҳдид солган, чунки
ота-оналар ўқишга катта қизиқиш кўрсатган болалар PIRLS бўйича энг юқори балл
тўплаганлар. Шундай қилиб, ота-оналар орасида ўқиш қизиқишининг пасайиши тўртинчи
синф
ўқувчиларининг
ўқиш
саводхонлигининг
пасайиши
билан
бирга
бўлиши
мумкинлигианиқланган. Учинчи тенденция шундаки, 2006 йилга келиб, оилалар мактабгача
ёшдаги болалар билан кўпроқ ўқишни бошладилар. Бу барча она гуруҳларига хос бўлган
умумий хусусиятдир. Ота-оналар фаоллигининг ошиши биринчи синфга қабул қилинганида
болаларнинг ўқиш саводхонлиги даражасининг ўсиши билан бирга бўлган. Шунга кўра, 2006
йилда ўртача ва юқори саводхонлик даражаси юқори бўлган болаларнинг улуши ошган.
Аммо 2011 йилга келиб, ота-оналарнинг фарзандлар билим олишига муносабати
пасайиб кетган ва эрта саводхонлик даражаси юқори бўлган болалар, оналарнинг билим
даражасидан қатъий назар, барча оилаларда камроқ бўлган. Ота-оналарнинг ҳатти-ҳаракати
ва муносабатларидаги бундай кескин ўзгаришнинг сабаблари ички оилавий ҳаётнинг
ўзгариши бўлиши мумкин [9]. PIRLS-2001 ва PIRLS-2006 йилги таҳлилларда синовдан ўтган
тўртинчи синф ўқувчиларининг ота-оналари, эҳтимол, ўтган асрнинг 70-йиллари бошлари ва
ўрталарида туғилганлари сабаб бўлиши мумкин. 2011 йилги тадқиқотда қатнашган тўртинчи
22
синф ўқувчиларининг ота-оналари 80-йилларда туғилиш эҳтимоли кўпроқ эди. Ушбу
динамик ҳисобларнинг ўқув йиллари турли даврларга тўғри келган ва бутун мамлакатдаги
таълим тизимида рўй берган ўзгаришлар билан изоҳланади.Шунга кўра, ота-оналар турли
хил ҳаётий-ижтимоий тажрибага эга, шу жумладан болалар билан муносабатга кириша
оладилар. Ўз навбатида, ота-оналарнинг муносабати ва амалиётидаги ўзгаришларни
болаларнинг ўқиш саводхонлиги динамикасининг ўзгариб туриши билан изоҳлаш мумкин.
2006–2011 йилларда PIRLS дастури балларининг барқарорлиги ота-оналарнинг ўқишга
бўлган муносабати ва болалар билан машғулотлар частотасини қайд этган ўзгаришлар
фонида
вақтинчалик
деб
ҳисоблаш
мумкин.
Эҳтимол,
бу
2000
йилларда
ахборот
коммуникацион технологиялари муҳитининг ривожланганлиги билан боғлиқдир.
PIRLS халқаро баҳолаш дастури натижалари асосида таъкидлаш жоизки ушбу
жараёнда иштирок этган болалар мутлақо бошқа муҳитга тегишли. PIRLSхалқаро баҳолаш
дастури билим олишни афзал кўрганлар ва ўқишни ўқитиш усуллари асосида ҳозирги
тўртинчи синф ўқувчиларининг ота-оналари орасида қандай ўзгаришларни намойиш
этишлари ва ўқувчиларқандай ижобий натижаларни кўрсата олишлари тасаввур қилинган.
Адабиёт
1
Anderson J. How parents’ perceptions of literacy acquisition relate to their children’s emergent
literacy knowledge // Reading Horizons. 1995 № 35 R. 209– 228
2
Bourdieu P. The school as a conservative force: Scholastic achievement and cultural
inequalities. In Contemporary research in the sociology of education. Ed. J. Eggleston. London:
Methuen. 1974 P. 32–46.
3
Davis-Kean P.E. The influence of parent education and family income on child achievement:
the indirect role of parental expectations and the home environment // Journal of Family
Psychology. 2005 № 19 (2). R. 294–304.
4
De Graaf N.D., De Graaf, P.M., Kraaykamp G. Parental cultural capital and educational
attainment in the Netherlands: A refinement of the cultural capital perspective // Sociology of
Education. 2000 № 73 R. 92–111.
5
Martin M.O., Mullis I.V. Methods and procedures in TIMSS and PIRLS 2011 Chestnut Hill,
MA: TIMSS & PIRLS International Study Center, Boston College. 2012
6
Sénéchal M. Testing the home literacy model: Parent involvement in kindergarten is
differentially related to grade 4 reading comprehension, fluency, spelling, and reading for pleasure
//Scientific studies of reading. 2006 № 10(1). R. 59‒87.
7
Sirin S.R. Socioeconomic status and academic achievement: A Meta-analytic review of
research 1990-2000 // Review of Educational Research. 2005 № 75(3). R. 417–445.
8
Приказ Министерства образования и науки Российской Федерaции «Об утверждении
федерального государственного образовательного стандарта дошкольного образования» от
17 октября 2013 г. № 1155
9
Сукерман Г.А., Ковалева Г.С., Кузнецова М.И. Хорошо ли читают российские
школники? // Вопросы образования. 2007 № 4
10 Серия Факты образования. Выпуск № 2 (11) 2017 Факты образования институт
образования.
11 https://gtmarket.ru/research/PIRLS/info
12 https://fioco.ru/PIRLS
13 https://ru.wikipedia.org/wiki/PIRLS
14 https://mel.fm/issledovaniye/9058732-all_tests
15 https://mcko.ru/paGES/isqe_PIRLS
16 https://www.mos.ru/news/item/33838073/
17 http://www.centeroko.ru/PIRLS06/PIRLS06_pub.html
18 https://ioe.hse.ru/lepa/news/212732610.html
19 https://ioe.hse.ru/lepa/news/212696860.html
20 https://ioe.hse.ru/data/2017/05/22/11722661
23
Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида улкан иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига эришилаётганлиги сабабли барча соҳаларда малакали кадрлар ва етук мутахассисларга бўлган талаб янада ошмоқда.
Бу ўз-ўзидан ўқувчиларимизнинг дарсларга қизиқиш хусусиятларини ошириш ва ўқитувчиларнинг ҳар томонлама таълим-тарбиясига эътиборини кучайтиришни талаб этади.
Юқоридаги талабларнинг таълим тизими учун жуда муҳим эканлиги, аксарият хорижий давлатлардаги каби таълим ва фан соҳалари ривожланишини баҳолаш ва мониторинг қилиш орқали таълим сифатини оширишга қаратилган илғор тажрибаларни соҳага жалб қилиш кераклигини англатади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги “Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 997-сонли қарорида энг устивор вазифа қилиб қуйидагилар олинди:
Халқаро тадқиқотлар натижаларига асосланган ҳолда ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ҳамда ўқув адабиётлари мазмунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
PISA баҳолаш дастури йўналишидаги саволлар миллий базасини яратиш ва ўқув дастурларига интеграция қилиш;
ўқувчилар саводхонлигини баҳолашнинг миллий тизимини яратиш ва 2019-2021 йилларда амалий кўникмаларини шакллантирилишини баҳолашга қаратилган синовларни тизимли равишда ўтказиб бориш.
Шу мақсадда жорий йилнинг 22-26 апрел кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида “ХАЛҚАРО БАҲОЛАШ ДАСТУРИДА МУВАФФАҚИЯТЛИ ИШТИРОК ЭТИШ - ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ” мавзусида семинар анжуманлари ва шўъба йиғилишлари бўлиб ўтди. Ушбу анжуманда Самарқанд вилоятидан бир гуруҳ тажрибали фан ўқитувчилари ҳам иштирок этишди.
Вазирлар Маҳкамасининг 997-сонли қарорида қуйидаги халқаро баҳолаш дастурлари бўйича халқаро тадқиқотлар ташкил этилиши қайд этилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |