Progress in International Reading and Literacy Study (PIRLS) — бошланғич 4-синф ўқувчиларининг матнни ўқиш ва тушуниш даражасини баҳолаш учун;
Trends in International Mathematics and Science Study (TIMSS) — 4 ва 8-синф ўқувчиларининг математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўзлаштириш даражасини баҳолаш учун;
The Programme for International Student Assessment (PISA) — 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини баҳолаш учун;
The Teaching and Learning International Survey (TALIS) — раҳбар ва педагог кадрларнинг умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиш ва таълим олиш муҳитини ҳамда ўқитувчиларнинг иш шароитларини ўрганиш учун.
2021 йилда Ўзбекистон Республикаси қайси халқаро дастурларда иштирок этади: (PISA) — 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини баҳолаш,
(PIRLS) — бошланғич 4-синф ўқувчиларининг матнни ўқиш ва тушуниш даражасини баҳолаш.
Шу ўринда “Таълим сифатини баҳолаш халқаро тадқиқотларида иштирок этиш Ўзбекистонга нима беради?”, деган саволга жавобимиз қуйидагича:
1. Тадқиқотларда олинган натижалар мамлакатдаги таълим сифати ва унинг халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда эгаллаган ўрни тўғрисида хулосалар чиқариш имконини беради;
2. Миллий таълим тизимини ислоҳ қилиш, таълим мазмунини, педагог кадрлар тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш дастурларини такомиллаштириш ҳамда мутахассислар томонидан дарсликларнинг янги авлодини яратишда қўлланилади;
3. Халқаро тадқиқотлар таълим соҳасидаги миллий тадқиқотларни сифатли ўтказишга ижобий таъсир кўрсатади:
4. Халқаро стандартлар даражасида юқори иқтисодий самарага асосланган миллий баҳолаш тизимини яратиш имконини беради.
Юқоридаги шиор остида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган семинарларда иштирок этган Самарқанд вилояти тренерлари айни кунларда вилоят миқёсида туманларда семинар- тренинглар олиб боришмоқда.
21 май куни тумандаги 2-умумий ўрта таълим мактабида “ХАЛҚАРО БАҲОЛАШ ДАСТУРИДА МУВАФФАҚИЯТЛИ ИШТИРОК ЭТИШ - ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ” мавзусида семинар анжуман бўлиб ўтди ва унда туман халқ талим бўлими методистлари ва барча мактаб ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари, фан ўқитувчилари иштирок этишди.
Семинарда вилоят Халқ таълими бошқармасининг таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи, координатор Ғ.Бобохолов, Самарқанд тумани 10- мактаб рус тили фани ўқитувчиси С.Pycтамова, Пастдарғом тумани 21-мактаб физика фани ўқитувчи П.Ҳаитов ва бошқалар ўз маърузалари билан семинар иштирокчиларига халқаро баҳолаш дастурлари, улар ҳақида маълумотлар, тавсиялар беришиб, PISA, PIRLS тест намуналари билан таништиришди.
PISA халқаро баҳолаш дастури ўқувчиларга нима беради?
Do'stlaringiz bilan baham: |