128
Ўрмонлар остида тупроқ чириндига бойлиги туфайли уларда қўзиқорин
турлари очиқ ерларга нисбатан кўп учрайди. Қўзиқоринлар бу-хлорофилсиз
организмларнинг жуда катта гуруҳи бўлиб, ер юзида 100 минг турдан ортиқ
турлари учрайди. Қўзиқоринлар ёки замбуруғлар ҳаёт тарзи,
тузилиши ва
аҳамиятига кўра турли тумандир. Улар орасида инсон учун энг аҳамиятлиси
бу-мураккаб тузилган этли танасига ва кўп хужайрали мицелийга эга
макромицетлар ҳисобланади. Уларга истеъмолга яроқли ва захарли
замбуруғлар, дарахт ёғочини емирувчи ва ўрмон тўшамасини чириндига
айлантирувчи ҳамда биологик фаол моддалар ва
доривор моддалар манбаи,
микоризаҳосил қилувчи ва дарахтлар паразитлари киради.
МДҲ мамлакатлари ҳудудида 1000 га яқин қўзиқорин турлари табиий
ҳолда учрайди ва уларнинг 200 тури истеъмолга яроқли ҳисобланади.
Қўзиқоринларнинг озуқавий қимматлилиги уларда турли органик ва
минерал тузлар мавжудлиги билан белгиланади.
Бундан ташқари қўзиқоринлар турли фойдали ферментларга бой бўлиб,
улар ёғ моддаси ва клечаткани парчалашда иштирок этадилар. Уларнинг бу
хусусияти инсон кундалик рационида ўта фойдали маҳсулот сифатида зарур
эканлигини кўрсатади. Қўзиқоринлар ўзининг кимёвий таркибига кўра
сабзавотларга ҳам чорва маҳсулотларига ҳам ўхшаб кетади. Сабзавотларда
ҳам, қўзиқоринларда ҳам 90% қисми сувдан иборат.
Оқ қўзиқоринда оқсил моддаси кўплигига кўра
картошкадан устунлик
қилади.
Картошка, карам, лавлаги ва сабзида ёғ моддаси деярли учрамайди,
лекин қўзиқоринларда 0.3-0.9% қимматли ёғ моддалари учрайди. Улар асосан
липоидлар, фосфотидлар бўлиб, улар орасида лицитин муҳим рол ўйнайди.
Бундан ташқари замбуруғлар таркибида ёғ моддаси бўлиб, унинг таркибида
холестерин ва Д провитамини ҳамда мойли кислоталар учрайди.
Ўрмон хўжалигида овчилар учун шароитлар – меҳмонхона, кемпинглар,
яхши жиҳозланган кордон овчилик уйлари барпо этиш мақсадга мувофиқдир.
Ҳозирги пайтда ўрмон хўжаликларида сунъий балиқ боқиш ҳовузлари
қуриш, қимматли балиқлар боқиш ва балиқ овловчилар учун сервис
инфраструктурасини шакллантириш ҳам сердаромад соҳа ҳисобланади.
Балиқ ҳовузи атрофида
махсус дам олиш жойлари, шийпонлар қуриш каби
қулайликлар яратиш лозим.
Тоғли минтақалардаги ўрмон хўжаликларида тоғлардаги шаршаралар,
ғорлар, даралар, табиий ландшафтлар, тошли харсангларни шағал эрозияси
таъсирида юзага келган турли шакллари ва бошқа
геологик ва биологик
ёдгорликлар билан таништириш учун экотуризмни шакллантириш мақсадга
мувофиқ. Қумли саҳроларда табиий саҳро ландшафтлари билан туристларни
сайр – экскурсияларини ташкил этиш ўрмон хўжаликларида иқтисодий
самарали тадбирлар ҳисоланади. Умуман олганда хўжаликларда экотуризмни
ривожлантириш учун барча инфраструктура – меҳмонхоналар, чодирлар,
квадрацикллар, отлар, гидлар мавжудлигини таъминлаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: