1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА-МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ
“ЎРМОНЧИЛИК” кафедраси
“
ЎРМОНЧИЛИК
”
ФАНИДАН
ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА
Билим соҳаси: 400000 - Қишлоқ ва сув хўжалиги
Таълим соҳаси: 410000 - Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги
Таълим йўналиши: 5410800 – Ўрмончилик ва ўрмон мелиорацияси
5411200 – Манзарали боғдорчилик ва
кўкаламзорлаштириш
Тошкент 2018 й
2
3
Ўқув-услубий бошқармаси
томонидан рўйхатга олинди
№БД-5410800-4.05
«
22
»
июнь
201
8
йил
Ўқув ишлари бўйича
проректор, қ.х.ф.д.
___________ С.Я.Исламов
«
22
»
июнь
201
8
йил
“
ЎРМОНЧИЛИК
”
фани бўйича
Ў Қ У В –У С Л У Б И Й М А Ж М У А
4
Мазкур ўқув-услубий мажмуа Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлигининг 201
7
йил
1 март
даги
107
-сонли буйруғи билан
тасдиқланган услубий кўрсатма асосида тайёрланди.
Тузувчи:
Ҳ.Ф Ҳамроев – ТошДАУ “Ўрмончилик” кафедраси
катта ўқитувчиси
Тақризчилар:
Б.И.Эшанкулов – Ўзбекистон ўрмон хўжалиги илмий
тадқиқот
институти
катта
илмий
ходими,
қ.х.ф.ф.доктори
Э.Т.Бердиев – ТошДАУ “Манзарали боғдорчилик”
кафедраси мудири, қ.х.ф.доктори
Ўқув-услубий мажмуа ТошДАУ Кенгашининг 2018 йил 22 июньдаги №8-
сонли қарори билан нашрга тавсия қилинган.
5
МУНДАРИЖА
1.
ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ ......................................................................... 6
1.1.
МАЪРУЗА МАШҒУЛОТЛАРИ МАТЕРИАЛЛАРИ .................................. 6
1.2.
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАВЗУЛАРИ МАТЕРИАЛЛАРИ ................. 139
2.
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАШҒУЛОТЛАРИ ............................................. 197
3.
КУРС ИШИ МАТЕРИАЛЛАРИ .................................................................. 206
4.
ГЛОССАРИЙ ................................................................................................ 213
ИЛОВАЛАР ...................................................................................................... 217
6
ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ
МАЪРУЗА МАШҒУЛОТЛАРИ
МАТЕРИАЛЛАРИ
КИРИШ. ЎРМОНЧИЛИК ФАНИ МАҚСАДИ ВА
ВАЗИФАЛАРИ. ЎРМОН ҲАҚИДА ТУШУНЧА
Режа:
1.
Ўрмончилик фанининг асосий вазифалари.
2.
Ўрмон ҳақида тушунча.
3.
Ўрмоннинг инсон ҳаётидаги аҳамияти.
Ер шарида энг кўп тарқалган ва биз учун энг қимматли ўсимлик
қоплами бу ўрмонлардир. Тахминий хисоб-китобларга қараганда Ер
шаридаги барча ўсимлик миқдорини (фито массасини) 82 %ни ўрмонлардаги
жами ўсимлик миқдори ташкил этади. Оҳирги маълумотларга кўра Ер
юзасидаги барча ўрмонларнинг майдонлари 4 млрд гектарга яқинлашади, бу
қуруқликнинг 30 % ни ташкил этади. Ушуб ўрмонларнинг ёғоч захираси 350
млрд м
3
дан ошиб кетади.
Ўрмон нефт, газ, тошкўмир, қўнғиркўмир каби органик ресурслар,
хамда металл рудалар, охактош, мармар, қум, шағал каби геологик ноорганик
ресурслардан фарқли ўлараоқ тикланувчи табиий ресурс ҳисобланади.
Ўзбекистон республикаси Президентининг 2017 йил 11 майда қабул
қилган “Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ПҚ-2966-сон қарори соҳанинг моддий-
техника базаси жисмонан ва маънан эскиргани ва етарли даражада
модернизация қилинмаётгани, халқаро грантларнинг жалб этилиш
даражасининг пастлиги, малакали мутахассисларнинг етишмаслиги, соҳа
фаолиятини ривожлантириш, ўрмонларни кўпайтириш, муҳофаза қилиш ва
улардан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилган [1].
Планетамиз ўрмонларида фотосинтез натижасида йилига жуда катта
миқдорда ёғоч миқдори ва бошқа органик моддалар-смолалар, кислоталар,
қанд моддаси, витаминлар, фитанцидлар ва ҳакозолар (жами 100 млрд тн)
ҳосил юўлади. Ушбу моддаларнинг асосий қисми энергиянинг биологик ва
биоэнергетик айланишида иштирок этади, қолган қисми инсоният томонидан
турли мақсадлар учун фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |