Ўрмончилик ” фанидан ўҚув-услубий мажмуа



Download 2,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/160
Sana06.06.2022
Hajmi2,59 Mb.
#640754
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   160
Bog'liq
Мажмуа Ўрмончилик

Фаннинг мақсади
– талабаларни ўрмоннинг биологияси, ҳаёт 
қонунлари, ўрмон ва атроф-муҳит орасидаги боғлиқлик, ўрмон билан шамол, 
ёруғлик, тупроқ ва намлик ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ва уни қайта тиклаш 
усуллари шунингдек, ўрмондан оқилона фойдаланиш, ўрмонни қўриқлаш, 
кўпайтириш билимларини беришдир.
Фаннинг вазифаси
– ўрмон морфологиясини ўргатиш, дунё 
ўрмонлари билан таништириш, ўрмонни гуруҳларга бўлиш, ўрмон 
парваришлаш кесишлари тизими ва технологияси, ўрмонни табиий ва сунъий 
кўпайиши, Ўзбекистоннинг маҳаллий шароитига чидамли бўлган манзарали, 
ёғочбоп дарахт ва бута турларини кўпайтириш усулларини ўргатиш 
ҳисобланади. 
Бугунги кунда ер юзида экологик мувозанатни ушлаб туришда ўсимлик 
олами асосий ўринни эгаллайди. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда қабул 
қилинган «Ўрмон тўғрисида» ги қонун экологик вазиятни янада яхшилашда 
япроқ ва нина баргли дарахт турларидан яшил олам барпо этиш, мавжуд 
ўрмон дарахтларини асраб авайлаш, келажакда улар ўрнида янада чиройли 
кўринишга эга бўлган дарахтзорлар барпо этиш, уларнинг сифат даражасини 
яхшилаш, ундаги фаунани асраб қолиш ва ўрмон бойликларидан оқилона 
фойдаланиш, уни қўриқлаш, ҳар хил касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя 
этиш каби асосий вазифалар илгари сурилади.
Фан икки қисмга бўлинади. Биринчи қисм ўрмоншунослик деб аталади 
ёки ўрмоннинг биологияси, бунда ўрмон ҳаётининг қонунлари ўрганилади, 
яъни ўрмон билан атроф муҳит орасидаги ўзаро боғланиш. 
Иккинчи қисми – амалий ўрмончилик ўрмонни кесиш усули билан 
парваришлаш ва бошқа кесишларни ёритади, ундан ташқари ўрмоннинг 
ёғочдан ташқари бўлган маҳсулоти. Иккала қисм бир бири билан узвий 
боғлиқ бўлиб, бир-бирини тўлғазадилар. 
Ўрмонлар ёғоч ишлаб чиқарувчи асосий манба сифатида халқ 
хўжалигининг ҳамма соҳаларида кенг қўлланилади. Бу қурилиш, қоғоз ва 
мебел саноати ёғочдан 2000 гача ҳар хил материаллар олади. Ёғочга бўлган 
талаб йилдан-йилга ортиб бораяпти.
Ўрмонлар – одамлар учун дам олиш масканидир, улар зарарли газ, 
чангларни ушлаб қолишади, микроиқлимни вужудга келтиради, тупроқни 
эрозиядан сақлайди. Тупроқнинг устидан оқиб кетаётган ёғин сочиннинг 
суви ўрмоннинг ичидан ўтаётиб микроорганизмлардан тозаланади. Шу 
маълум бўлганки, ўрмон ичидан оқиб ўтган сувнинг 1 литрида 9 та ошқозон 
чувалчанги бўлиб, ўрмондан ўтмаган сувда эса 18 та бўлган, яъни икки 
маротаба ортиқ. 



Ниҳоят ўрмон – бу ов қилинадиган жойдир, ундан ташқари уларда 
асаларичиликни ривожлантириш мумкин (заранг, тол, оқ акас, сафора ва 
буталар). 
Ер шарида ўрмонлар бир текисда жойлашган эмас. Ўрмон 
майдонларининг ярми тропик минтақага тўғри келади, қолганлари ўртача 
минтақа, шимолий ярим шарда жойлашган (Россия, Канада, АҚШ ва бошқа). 
1 киши ҳисобига олганда Россияда 5-8 га, Лотин Америкасида 5, Канадада 4 
га, Африкада 2,4 га майдон тўғри келади. 
Ўрмон – бу ўсимликларнинг асосий тури ҳисобланиб, унинг таркибида 
барча дарахтлар, буталар ва ўрмон ости ўсимлик дунёси, шунингдек, 
хайвонот олами ва тупроқ орасидаги ўзаро боғланган ҳаётий жараён 
тушунилади. Ўрмоннинг ўзига хос хусусияти шундаки, ундаги барча 
ўсимликлар бир-бирига уйғун тарзда ривожланади ва атроф муҳитга асосан 
ижобий таъсир кўрсатиб туради. 
Ўрмоннинг ҳажми, шакли, миқдори ва моҳияти бир-бири билан 
чамбарчас боғлиқ бўлиб, вақт, иқлим ва инсон фаолияти таъсирида ўзгариб 
туриши мумкин. 
Аммо дарахтлар билан тарқоқ ҳолда қопланган ёки яккам-дуккам 
дарахтлар жойлашган жойлар ўрмон бўла олмайди. Бундай жойлар боғ, 
аллея, яккам-дуккам дарахтлар билан қопланган дашт бўлиши мумкин. 
Дарахтлар кўп жойни ўрмон деб аташ учун уларнинг миқдоридан ташқари 
сифат кўрсаткичлари ҳам бўлиши керак. 
Ўрмонда ўсадиган дарахтлар якка ҳолда ўсадиган дарахтларга 
қараганда 
шакли, 
танасининг 
катта-кичиклиги, 
шох-шаббасининг 
жойлашиши ҳамда шоҳлардан тозаланиш даражаси билан фарқланиб туради. 

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish