Ўрмончилик ” фанидан ўҚув-услубий мажмуа


ДУНЁ ЎРМОНЛАРИНИНГ ТАҚСИМЛАНИШИ



Download 2,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/160
Sana06.06.2022
Hajmi2,59 Mb.
#640754
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   160
Bog'liq
Мажмуа Ўрмончилик

ДУНЁ ЎРМОНЛАРИНИНГ ТАҚСИМЛАНИШИ 


16 
Ўрмон инсонга ёғоч, қурилиш материали, доривор ўсимликлар, озиқ-
овқат ресурслари берган. Ўрмоннинг асосий маҳсулоти ёғоч хом ашёси халқ 
хўжалигининг барча соҳаларида ишлатилади. Ёғочдан қоғоз, пластмасса, 
фанера, картон, мебель, шакар, спирт, кинопилёнка, скипидар, кийим, 
столбалар, шпал ва бошқа кўплаб маҳсулотлар олинади. Ўрмонлардан 25 
мингга яқин маҳсулот олинади, шу сабабли ҳам кейинги йилларда ўрмон 
маҳсулотларига бўлган талаб 12 маротабага ошиб кетди. Ўрмонлар нафақат 
ёғоч манбаи, балким кўплаб доривор ўтлар ва буталар, қўзиқорин, ёнғоқ, 
бодом, хандон писта, фундук, олма, нок, наъматак, зирк, чаканда, қорақат, 
жийда каби мевали ўсимликлари билан машҳурдир.
Ўрмонлар кўп ҳолларда яйловлар сифатида фойдаланилади, сер 
витамин ўт ўсимликларга бойдир.
 

Минтақалар
Умумий майдон, 1000 гектар 
ҳисобида

Африка 
674419 

Осиё 
592512 

Европа 
1005001 

Шимолий ва Марказий 
Америка 
705393 

Океания 
191384 

Жанубий Америка 
864351 
Жами 
4033060 


17 


18 


19 


20 
Ўрмончиликда дароматли соҳа – бу овчиликдир. Ўрмонларда овчилик, 
асаларичилик, балиқчилик каби соҳалар ривожланган. Ўрмонларнинг яна бир 
фойдали хусусияти – атроф муҳитга ижобий таъсир этиши, микро иқлим 
юзага келтириши, тупроқни эрозиядан сақлаши, сув сақловчи ва дарёлар 
сувини бир маромда ушловчи каби фукцияларни бажаради. Энг асосийси 
ўрмонлар тозалайди, ўзига ҳос кисларод фабрикаси ҳисобланади.
1 м
3
ёғочни қайта ишлаш натижасида 200 кг целлюлоза ёки 200 кг ёзув 
қоғози, 220 кг глюкоза, 5-6 л спирт, 20 л сирка кислотаси, 70 л вино спирт, 
400 жуфт ипак пайпоқ, 180 жуфт калиш, 2 дона автомобиль шинаси, 600 м
2
целлофан, 1 млн дона гугурт чўпи тайёрлаш мумкин. Ўрмонларнинг 
экологик аҳамияти ҳам ўзига хосдир: бир гектар япроқбаргли ўрмон 1 кечаю-
кундузда 2-3 кг, нина баргли ўрмонлар 5 кг, арчазорлар 30 кг гача 
фитонцидлар ажратади. 1 гектар ўрмон ажратган 1 соатлик кислород 
миқдори 200 кишини нафас олишига етади. Шунинг учун ҳам ўрмонларда 
курортлар, дам олиш уйлари, болалар оромгоҳлари қурилади. Дунё 
ресурслари институтининг маьлумотига кўра кейинги бир неча юз йилларда 
ўрмонларнинг ярим, яъни 3 млрд га ўрмонлар кесиб юборилган. 
МДҲ давлатлари орасида ўрмон ресурсларига бой давлат – Россия 
алоҳида ажралиб туради. МДҲ давлатларининг жами майдони 22,4 млн км
2
га тенг. Россия ўрмонларида саноат аҳамиятига эга қимматли турларга 
бойлиги билан характерланади: бу ўрмонларда қарағай, қорақарағай, 
оққарағай, тилоғоч, каштан, эман, жўка, грек ёнғоғи, заранг, шумтол турлари 
учрайди. 


21 
МДҲ давлатлари ҳудудидаги ўрмонларда 570 хил дарахт турлари, 1050 
хил буталар ва 53 хил лианалар учрайди. 
Бундан ташқари кейинги 250 йил ичида 2000 хил дарахт-буталар 
интродукция қилинган. Бутун ўрмонларнинг 73% нинабарглиларга тўғри 
келади. 
МДҲ давлатларининг ўрмон майдони 914,9 млн га, унинг 768,9 млн га 
қисми ўрмон билан қопланган. Умумий ёғоч заҳираси 81,8 млрд м
3
. бўлиб, 
унинг 46,3 млрд м
3
нинабарглиларга тегишли. Ўрмон билан қоплаганлик 
даражаситурлича: европа қисмида 30-40, сибирь регионида 40-50% бўлса, 
Марказий Осиё республикаларида 5-12% ташкил этади. 
Тилоғоч ўрмонлари асосан Россиянинг шимолий-ғарбий ва шимолий-
шарқий ҳудудларида кенг тарқалган, унинг 11 тури ўсади. Карпат тоғларида 
европа тилоғочи, шимолда, Уралда ва Ғарбий Сибирда Сукачев тилоғочи, 
Шарқий Сибирда, Хитой билан чегара ҳудудларда сибирь тилоғочи, Узоқ 
Шарқда даур тилоғочи, Приморск ўлкасида ольга тилоғочи, жанубий-ғарбий 
Любарск тилоғочи, Амур дарёси қуйилиши жойида приморск тилоғочи, 
жанубий Амурда Камаров тилоғочи, Охотск денгиз бўйларида охотск 
тилоғочи, унинг жанубий соҳилларида Миддендорф, Курил ва Сахалин 
оролларида курил тилоғочи тарқалган. 

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish