132
қарши кураш; ўрмон ёнғинларининг асоратлари; салбий оқибатларни
бартариф этиш; ўрмон хўжалигида оловнинг ижобий ролидан фойдаланиш.
Булар фаннинг назарий ва амалий асосидир. Шуни айтиб ўтиш керакки,
ўрмон хўжалигида оловнинг ижобий ролидан фойдаланиш хам етарлича
ўрганилмаган.
Ўрмонни ҳимоя қилишни бошқариш.
Ўрмонни ҳимоя қилиш
ишларини амалга ошириш қуйидагилар зиммасига юкланган:
1)
Давлат аҳамиятидаги ўрмонлар- ўрмон хўжаликлари,
вилоят
бошқармалари, ўрмонга алоқадор ташкилотлар, тегишли вазирликлар ва
идоралар, ҳокимиятлар, халқ депутатлари туман, шаҳар кенгашлари.
2)
Фермер хўжаликлари уюшмалари таркибидаги ўрмонлар-
фермер
хўжаликлари, барпо этилган ўрмон хўжаликлари ва бошқа тегишли қишлоқ
хўжалик органлари.
Ҳар бир ўрмон хўжалиги ўрмон бўлимларига ажратилган. Ўрмон
бўлимлари ўз навбатида обходларга бўлинган. Обход ҳудудидаги
ўрмонларни ҳимоя қилиш ўрмончи зиммасига юкланган. Ўрмон бўлими
бўлим бошлиғи ва унинг ёрдамчиси зиммасида. Ўрмон хўжалиги бўйича эса
директор, бош ўрмончи (ўрмон беги) ва ўрмонни ҳимоя қилиш бўйича
инженер жавобгарлигидадир. Ўрмон хўжаликлари вилоят бошқармаларга
бўйсунади.
Ёнғин хавфи юқори бўлган ўрмонларда махсус, ихтисослаштирилган
ёнғинга қарши кураш станциялари ташкил этилади. Бу станция таркибида
ишчилар, ёнғинни ўчириш
мослама ва материаллари, ва транспорт ва алоқа
воситалари бўлади. Ушбу станциялар 2 турга бўлинади:
1)
6-13 кишидан иборат бригада, ўт ўчириш транспорти, мослама ва
материаллар, юк
машинаси, кичик ўлчамли кўчма насос, осма пуркагич,
енгил механизмли ва қўлда ишлатиладиган ўт ўчириш асбоблари бўлади;
2)
Нисбатан кучли, 2тадан ўт ўчириш машинаси, юк машинаси, ўт
ўчириш вездеходи, тупроққа ишлов берувчи қурилмалари бўлган
бульдозер
ва трактор, мотонасос, ёнғинни ўчириш мосламалари ва алоқа воситалари,
ишчилар 19-30 ўт ўчирувчидан иборат бўлади.
Ўт ўчириш станцияларини ҳар иккаласида ҳам ўт ўчирувчи кимёвий
моддалар заҳираси,
махсус кийим ва этик, эритма таёрлаш бочкаси ва
биринчи тиббий ёрдам учун дорилар қутиси. Ушбу станциялар хизмат
кўрсатиш ҳудудини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилади. Улар бошқа ўт
ўчириш қисмлари билан алоқа қилишлари учун радиостанция ва рация билан
таъминланади. Станция ҳудудида вертолёт қўниш майдончаси ҳам бўлиши
мумкин. Ушбу ўт ўчириш станциялари 30 км гача масофада содир бўлган
ёнғинларни ўчириш учун мўлжалланади. Агар бориш учун яхши йўллар
мавжуд бўлса 100 км гача ҳам бўлиши масофани қамраб олиши мумкин.
Об-ҳавонинг ёнғин келтириб чиқариш эҳтимоли бўлган
кунларда
станция ходимлари ҳудудни кеча-кундуз назорат қилиб боришлари керак.Ўт
ўчириш машиналари, юк машиналари, вездеходлар бундай кунларда тўлиқ
тайёр қилиб қўйилади: ёқилғи
билан таъминланган, цистерналар сув билан
133
ёки ўт ўчириш кимёвий эритмалари билан тўлдирилган, ўт ўчириш мослама
ва материаллари юк машинасига ортилган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: