Ўрмончилик ” фанидан ўҚув-услубий мажмуа



Download 2,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/160
Sana06.06.2022
Hajmi2,59 Mb.
#640754
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   160
Bog'liq
Мажмуа Ўрмончилик

Топшириқ 
Талабалар адабиётлардан фойдаланиб қуйидаги масалаларнинг 
ечимини топадилар: 
1-масала. Ўрмондаги танлаб олинган 20 та дарахтдан 4 таси I синфга, 5 
таси III синфга ва қолгани II синфга тааллуқлиги маълум бўлса, 
дарахтларнинг ўртача синфини аниқланг. 
2-масала. Танланган дарахтларнинг кўрсаткичи 332, 422, 113 ва 432 
бўлса, уларнинг умумий тавсифини келтинг. 
Мустақил тайёрланиш учун саволлар 
1. Лейбундгут, Жилкин, Захаров томонидан тузилган классификацияларни 
тушунтириб беринг? 
2. Дарахтларни классификацияга ажратишда неча ёшли дарахтлардан 
фойдаланилади? 
ЎРМОНДА ДАРАХТЛАРНИ ТАБАҚАЛАНИШИ. АСОСИЙ 
ДАРАХТ ТУРИ 
Машғулотнинг қисқача мазмуни
Дарахт турлари яхши ўсиб етилган 
вақтида бўйига қараб йирик, ўртача, майда дарахтларга ва буталарга 
ажратилади. 
Дарахтлар – танаси ёғочланган асосан битта йўғон танали, бақувват 
илдизли ва кенг шох шаббали, баланд бўйли, кўп йиллик ўсимликлардир. 
Булар, меваси, тўп гули, поясининг эни, бўйи, шох шаббаси ва барглари 


143 
билан бир- бири билан фарқ қилади. Масалан, ёнғоқнинг шох-шаббаси ёйиқ, 
қарағай ва теракники ғуж ва тик, садақайрағочники эса шарсимон бўлади. 
Дарахтлар оз ёки кўп яшашига кўра турли хил бўлади. Масалан, Африкада 
ўсадиган баобаб дарахти 4000-5000 йил, арча 1000 йил, сохтакаштан 2000 
йил, чинор 800 йил яшаши мумкин. 
Табиий ҳолда тарқалган дарахтлар шароитга қараб бир-биридан кескин 
фарқ қилади. Бу уларнинг ташқи кўриниши (шох-шаббаси, бўйи ва эни) 
яққол кўзга ташланади. Ўрмонда дарахтларнинг турлича ўсиб ривожланиши, 
яъни табақаланишини келтириб чиқарадиган сабаб – яшаш муҳити учун 
кураш ва генетик хусусиятлардир. Улкан дарахтлар 5%, йирик соғлом 
дарахтлар 20% атрофида бўлади. 
Бута – пояси ёғочланган, бўйи 2-3 м дан ошмайдиган бир нечта ўнлаб 
новдалар ҳосил қиладиган сершох кўп йиллик ўсимлик. Буларга тоғ 
ёнбағирларида кенг тарқалган ирғай, наъматак, зирк, бодомча, учқат, 
маданий ўсимликлардан анор, лимон, қорақат, настарин каби ўсимликларни 
мисол қилиб келтириш мумкин. 
Булар орасида дарахтлар ўрмончилик соҳасида катта аҳамиятга эга. 
Чунки дарахтлар тез ўсиб, катта ёғоч заҳирасини беради. Дарахтлар ўз 
навбатида асосий ва ёрдамчи дарахтларга бўлинади. 
Баланд бўйли, бақувват, соғлом, мухим иқтисодий ахамиятга эга, шох-
шаббалар ҳам ўзига мос дарахтларни асосий дарахтлар деб юритилади. Бу 
таъриф бир жойда ўсадиган бошқа турдаги ўсимликларга нисбатан олинган. 
Масалан, суғориладиган ерларда ўсадиган эман дарахти, асосий дарахт 
тоифасига кирса, қумли чўлларда ўсадиган қора саксовул ҳам асосий дарахт 
тоифасига киритилади. Чунки, қумли чўлларда ўсадиган қора саксовул 
бошқа ўсимликларга нисбатан ўзининг бўйи, бақувватлиги, шох-шаббаси ва 
ахамиятига кўра қараб ажралиб туради. 
Асосий дарахт турларига терак турлари, чинор, қарагай турлари, эман 
турлари, майда баргли қайрағоч, япон софораси, каштан, арча турлари, грек 
ёнғоғи каби дарахт турлари мисол бўлади. 
Топшириқ 
1.
Қумли чўл минтақасида ўрмонзор барпо этиш учун 3х2 схемада асосий 
дарахт экилди. Бунда асосий дарахт сифатида қайси дарахт туридан 
фойдаланилади ва 1 гектарга қанча кўчат кетади. 
2.
Асосий дарахт турига қўшимча 10 тадан мисол келтиринг (лотинча, 
русча номланиши билан). 

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish