146
таъсирида баргдаги яшил хлорофилл доналарида органик моддалар ҳосил
бўлади. Ўсимлик илдизи орқали ердан сув, барги орқали ҳаводан карбонат
ангидрид олади, булар баргда биргалашиб органик модда – углеводлар ҳосил
қилади. Фотосинтез ва нафас олиш жараёнида баргда газлар алмашинади.
Барглар орқали сув буғланади (транспирация жараёни содир бўлади).
Барг –
барг пластинкаси, барг банди, барг нови ва ёнбаргчалардан иборат.
Аммо бу қисмларнинг ҳаммаси баргда доим бўлмаслиги мумкин. Лекин
баъзи қисмларнинг бўлмаслиги ёки суст ривожланишига қарамай, барг
пластинкаси доимий қисмлардан биридир.
Барг банди баргнинг пояга жойлашиб, ёруғликка кўтарилиб туришини
таъминлайди.
Барг банди цилиндрсимон, новсимон ёки ёнидан букик ҳолда
бўлади. Агар барг пластинкаси кичик ва энсиз бўлса, барг банди калта, агар
барг пластинкаси кенг ва катта бўлса, барг банди узун бўлади. Буни терак,
заранг баргларида кўриш мумкин.
Барг нови ҳар хил ривожланади. Айрим ўсимликларда барг банди
бўлмайди ва барг нови ҳам ривожланмайди.
Ёнбаргча барг бандининг тубидан ўсиб чиқади, у
шаклан барг
пластинкасига ўхшайди, бироқ майда бўлади. Ёнбаргча ҳамма вақт жуфт
бўлиб пардасимон, дағал, туксимон, тикансимон бўлиши мумкин.
Айрим
ҳолларда у йириклашиб, барг функцияларини бажаради.
Бундан ташқари баргларда барг пластинкасининг томирланиш
хусусияти ҳам мавжуд. Томирлар барг пластинкасининг орқа томонида
бўлиб, айниқса, ёруғликка тутилганда яхши кўринади.
Барг пластинкаси
асосан 4 хил: тўлиқ патсимон, тўрсимон патсимон, панжасимон ва тўрсимон
– панжасимон томирланади. Тўлиқ патсимон томирланиш – эман, қайин,
қайрағоч баргларига; тўрсимон–патсимон томирланиш – тол, олма, шумрут
баргларига; панжасимон томирланиш – заранг, арғувон,
тут баргларига ва
тўрсимон-панжасимон томирланиш – тоғтерак баргларига хосдир.
Дарахт танаси асосан пўстлоқ, камбий, ёғочлик ва ўзакдан тузилади.
Пўстлоқ тана ва илдизнинг ташқи қавати бўлиб, ички тирик
тўқималарни ташқи ноқулай шароит таъсиридан сақлайди. Аксари дарахт ва
буталарда пўстлоқ узунасига ва кўндалангига ёрилади, натижада ғадир-будур
бўлиб қолади. Бунга пўкакли эман, амур бахмал дарахти мисол бўла олади.
Камбий ҳосил қилувчи тўқима бўлиб, унинг меристема тўқимаси луб
қаватининг тагида жойлашади. Камбийнинг ҳужайралари ҳамма вақт
бўлиниб туради, бунинг натижасида пўстлоқ ва ёғочлик қаватлари ҳосил
бўлади. Ёғочлик камбий қавати остида жойлашади.баргли дарахтларнинг
ёғочлигида механикавий элементлар деб аталадиган ёғочлик толаси (найи)
кўп. Нинабаргли дарахтлар ёғочида трахеидлар бўлиб,
уларнинг девори,
қалин, бўшлиқлари кичикдир, бу уларнинг механикавий пишиқлигини
оширади. Ўзак юпқа деворли паренхима ҳужайраларидан тузилган, тананинг
марказий қисмида жойлашган ўзак тўқимаси бўлиб, ўзак найларини ҳосил
қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: